Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуганиев Бахтиёр Ёрмахаматовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Айрим табиий ва синтетик товарларни таснифлаш услубиётини такомиллаштириш», 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/К154. 
Илмий маслаҳатчи: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат униварситети, Божхона институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат униварситети, ДСс.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Хамракулов Гафуржан, кимё фанлари доктори, профессор; Ахмадалиев Махаммаджон Ахмадалиевич, техника фанлари доктори, профессор;Шамсиддинов Исроилжон Тургунович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспорт ва импорт бўлаётган сариёғ ўрнини босувчи ёғлар, доривор эфир мойли ўсимликлар, ҳамда тўқимачилик саноати маҳсулотларининг кимёвий таркибини замонавий методлар ёрдамида аниқлаш, ҳамда синфлаш услубиётини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инфрақизил спектроскопия ускуналари ёрдамида табиий ва синтетик толалар аралашмасидан ташкил топган матоларнинг таркиби ва тузилишини комплекс тарзда аниқлаш имконини берувчи услублар ишлаб чиқилган;
сариёғ ўрнини босувчи ёғлар, доривор эфир мойли ўсимликлар, ҳамда тўқимачилик саноати маҳсулотлари турларини аналитик таҳлилларнинг оптимал шартларини ўз ичига олган услублар ишлаб чиқилган;
республикага импорт қилинаётган сариёғ ўрнини босувчи ёғлар, доривор эфир мойли ўсимликлар ҳамда тўқимачилик саноати маҳсулотларининг ТИФ ТН кодларини белгилаш мезонлари яратилган;
илк бор сариёғ ўрнини босувчи ёғлар, доривор эфир мойли ўсимликлар ҳамда тўқимачилик саноати маҳсулотларининг таркибини аниқлашга қаратилган идентификатсиялашнинг масс спектрометр, инфрақизил спектроскоп, масс спектрометр детекторли юқори самарали суюқлик хроматографи, синов машинасининг тўғри ишлашини таʼминлаш имконини берувчи метрологик сертификатлаш дастури ишлаб чиқилган.
маргарин, маргарин билан сариёғ омихтаси, сариёғ ва ўсимлик мойларининг кимёвий таркиби бўйича идентификатсиялаш учун АҚШнинг Перкин Элмер компаниясининг модели “Перкин Элмер АхИОН 2 ТОФ МС, ДСА” бўлган масс спектрометр ускунасини тўғри ишлашини таʼминлаш услуби ишлаб чиқилган; 
каннабис мойи маҳсулотларига кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги олтита 1515905001, 1515906101, 1515906901, 1515907001, 1515908101, 1515908901 товар код рақамлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маргарин, маргарин билан сариёғ омихтаси, сариёғ ва ўсимлик мойларини, ўсимликлардан ажратиб олинган эфир мойлари, парфюмерия, ҳамда тўқимачилик маҳсулотларини кимёвий таркиби асосида синфлаш ва стандартлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
табиий ва синтетик тола аралашмасидан ташкил топган матоларни божхона экспертизасини амалга оширишнинг тезкор, ишончли ва аниқ бўлган аналитик услуби ишлаб чиқилиб, божхона амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 декабрдаги 16/05-22-0759-сон маʼлумотномаси). Натижада, божхона хизмати органларида табиий ва синтетик тола аралашмасидан ташкил топган матоларни импорт қилишни тўғри йўлга қўйиш имконини берган;
маргарин, маргарин билан сариёғ омихтаси, сариёғ ва ўсимлик мойларини кимёвий таркиби аниқлашда қўлланилувчи “Агилент 5977 А” хроматомасс-спектрометр ускунасини тўғри ишлашини аниқлаш услуби ишлаб чиқилиб, божхона қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 декабрдаги 16/05-22-0760-сон маʼлумотномаси). Натижада, маргарин, маргарин билан сариёғ омихтаси, сариёғ ва ўсимлик мойларининг барча турларини кимёвий таркибларини тўғри аниқлаш имконини берган;
каннабис мойи маҳсулотлари кимёвий таркиби асосида синфланиб, уларга 6 та 1515905001, 1515906101, 1515906901, 1515907001, 1515908101, 1515908901 янги код рақамлари ишлаб чиқилган ва божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 декабрдаги 16/05-22-0765-сон маʼлумотномаси). Натижада, каннабис мойини экспорт ва импорт қилишда божхона божлари ва аксиз солиғи ставкаларини тўғри белгилаш имконини берган;
селлюлоза ва селлюлоза атсетати толасидан ташкил топган материалларни аксиз солиғининг 20 % ставкаси билан белгиланган 5601229900 подсубпозитсияли халқаро товар код рақами билан синфлаш услубиёти ишлаб чиқилган ва божхона амалиётига жорий қлинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 декабрдаги 16/05-22-0764-сон маʼлумотномаси). Натижада, давлат бюджетига қўшимча 30,7 млрд сўм маблағларни тўғри ундириш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish