Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиев Азизжон Савриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсия ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инженерлик-топографик сёмкалар услубини такомиллаштириш», 11.00.06 - Геодезия. Картография (география фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.PhD/Гр159. 
Илмий раҳбар: Мубораков Хамидхон, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Гр.01.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Реймов Полат Расбергенович, география фанлари доктори (DSc), доцент, Тошпўлатов Сарвар Анварович, техника фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий геодезик асбоб ва технологияларни қўллаб йирик масштабли инженерлик-топографик сёмкаларни бажариш услубини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йирик масштабли топографик сёмкалар услуби замонавий электрон асбоб ва рақамли технологияларни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
инженерлик-топографик сёмкалар натижаларини ишлаб чиқиш услуби ГАТ дастурий таʼминотлари ёрдамида маʼлумотлар базасини яратиш асосида такомиллаштирилган;
замонавий электрон асбоб ва рақамли технологияларни қўллаб бажарилган сёмкалар топографик планларининг аниқлиги ўрта квадратик хато қийматини ҳисоблаш орқали асосланган;
сёмка геодезик тармоқларини барпо этиш ва сёмкани бажаришнинг амалдаги йўриқномасини такомиллаштириш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Инженерлик-топографик сёмкалар услубини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
замонавий электрон асбоб ва рақамли технологияларни қўллаб йирик масштабли топографик сёмкаларни бажаришнинг такомиллаштирилган услуби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида шаҳарларнинг зич қурилган ҳудудларида амалдаги алоҳида горизонтал ва вертикал сёмкаларга бўлиб бажариш ўрнига фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 01 февралдаги 03-03-25-сон маʼлумотномаси). Натижада, ўлчаш ишларига сарфланадиган меҳнат ва вақтни қисқартириш имконини берган; 
ГАТ дастурий таʼминотлари ёрдамида маʼлумотлар базасини яратиш асосида инженерлик-топографик сёмкалар натижаларини ишлаб чиқишнинг такомиллаштирилган услуби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигида йирик масштабли топографик план тузиш ишларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 01 февралдаги 03-03-25-сон маʼлумотномаси). Натижада, маʼлумотларни қайта ишлаш, бошқариш тизимини енгиллаштириш имконини берган;
Замонавий электрон асбоб ва рақамли технологияларни қўллаб бажарилган инженерлик-топографик сёмкалар топографик планларида тафсилот ва релефни тасвирлаш аниқлигини баҳолаш усули “Геодезия” номли дарсликка сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-395-сон гувоҳномаси). Натижада, талабаларга топографик планлар аниқлигини баҳолаш компетенсиясини ошириш имкониятини берган;
Шаҳарларнинг қурилган ҳудудларида йирик масштабли инженерлик-топографик сёмкалар электрон тахеометрия усулида бажарилаётгани сабабли сёмканинг геодезик асоси сифатида амалдаги йўриқномада кўрсатилган теодолит-нивелир йўли ўрнига тахеометрик йўлни қуриш бўйича тавсия Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида сёмка асосларини қуришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 01 февралдаги 03-03-25-сон маʼлумотномаси). Натижада, меҳнат унумдорлигининг ошишини таʼминлаш имкониятини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish