Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаҳидов Бахтиёр Джалиддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон шароитида узумнинг қимматли-хўжалик белгилар ирсийланишини ўрганиш асосида юқори сифатли янги навларини яратиш”, 06.01.05 - Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4. DSc/Qx174.
Илмий маслаҳатчи: Саимназаров Юлдош Бекмирзаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий тажриба станцияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Раҳмонқулов Мурод Саид-Акбарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Султонов Камолиддин Садриддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Байметов Карим Исаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узумнинг қимматли-хўжалик белгиларининг ирсийланишини ўрганиш, янги юқори сифатли навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республикада узумнинг йирик ғужумли, уруғсиз, мускат таъмга эга Кишмиш Самарқанд янги нави яратилган;
узумнинг бир қатор йирик ғужумли, уруғсиз, хўраки ва техник Кишмиш Малика, Кишмиш Мотруди, Кишмиш Самарқанд, Хусайне Мускатный, Мускат Шавки навлари ва № 4-45-20, № 4-27-26 дурагайлари яратилган;
дурагайлаш натижасида узумнинг андоза Қора Кишмиш навига нисбатан 20-25 кун эрта пишадиган Кишмиш Мотруди нави яратилган;
дурагайлаш натижасида, узумнинг андоза Кишмиш белый навига нисбатан 10-15 кун эрта пишадиган ва йирик ғужумлари билан ажралиб турадиган Кишмиш Малика нави яратилган;
узумнинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари юқори бўлган хўраки навлари: Хусайне Мускатний, Мускат Шавки, Турмони, Султони розовый ва уруғсиз навлари: Кишмиш Согдиана, Кишмиш ранний, Кишмиш Ботир танланган;
узумнинг тезпишар навлари сифатида Пешпазак, Дорои Тагобский, қуритилган маҳсулотнинг юқори сифатлилиги бўйича Кишмиш Согдиана, Кишмиш Теракли, Белая роза, касалликларга ва совуққа нисбатан чидамлилиги билан ажралиб турадиган Мускат десертный навлари ажратилган;
ҳосилдорлиги юқори, ғужуми йирик, совуққа нисбатан чидамли, қуритилган маҳсулот кўрсаткичи ва иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган Кишмиш Согдиана узум нави ажратилган;
хўраки навларнинг учтаси – Пешпазак, Султони розовий, Мускат десертный ва майиз навларининг тўрттаси – Кишмиш Ботир, Кишмиш Теракли, Белая роза ва Кишмиш раннийларнинг юқори иқтисодий кўрсаткичга эга эканлиги ва илмий аҳамияти аниқланган;
Ахмади нави уруғлик хусусиятини авлодга паст даражада ўтказиши ҳисобига уруғсизликга қаратилган селекцияда қимматли бошланғич материал сифатида танланган;
Кишмиш черний ва Кишмиш Зарафшан навлари оталик сифатида қатнашганда И категорияли уруғсиз шаклларни олиш эҳтимоли юқори эканлиги аниқланган;
узумнинг йирик ғужумли уруғсиз навларни яратиш мақсадида оталик шакл сифатида Кишмиш Зарафшан, Кишмиш Согдиана, Кишмиш Малика, оналик сифатида эса Ахмади, Сурхак Китабский, Каттақурғон, Нимранг ва Волга Дон навлари ажратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси шароитида узумнинг қимматли-хўжалик  белгилар ирсийланишини ўрганиш, янги юқори сифатли навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, истиқболли нав ва дурагайларни етиштириш ва қуритиш агротехнологиясининг айрим элементларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
тадқиқотларда 66 та комбинатсия, 2800 та дурагай ўрганилиб, уларнинг ичидан истиқболли навлар ажратилган ва бугунги кунда 6 та нав: Хусайне Мускатний, Мускат Шавқи, Кишмиш Малика, Кишмиш Мотруди, Кишмиш Согдиана ва Кишмиш Самарқанд навлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида екиш учун тавсия этилган ва қишлоқ хўжалик экинлари Давлат Реестрига киритилган ва “Кишмиш Теракли” нави Давлат Реестрига топширилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 05/23-06/446-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур навларни Ўзбекистон Республикаси Давлат Реестрига киритилиши натижасида узумнинг стандарт ассортименти кенгайтирилган;
2021 йилда узумнинг Кишмиш Малика, Кишмиш Мотруди, Кишмиш Самарқанд навларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент олинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 05/23-06/446-сонли маълумотномаси). Натижада, узумнинг Кишмиш Малика, Кишмиш Мотруди, Кишмиш Самарқанд навларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан муаллифлик хуқуқи берилган;
узумнинг Кишмиш Малика, Кишмиш Согдиана, Кишмиш Мотруди, Кишмиш Самарқанд навлари 2015-2020 йиллар мобайнида Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманидаги “Холбойев Файзулла узумзорлари” фермер хўжалигида 5,5 га, Ургут туманидаги “Ургут фреш фруитс” фермер хўжалигида 4,0 га, Самарқанд туманидаги “Азия Перфектум Траде” МЧЖда 5,5 га ҳамда “Бобур агро инноватсия” фермер хўжалигида 2,5 га майдонда экилиб, оналик токзорлар барпо етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 05/23-06/446-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур фермер хўжаликларида 1 гектар майдондан 18-20 тонна узум ҳосили олиниб, маҳсулотни реализатсия қилишда ўртача 35 миллион сўмгача соф фойда олинган;
узумнинг хўраки Дорои Тагобский, Мускат Шавқи, Хусайне Мускатний, Султони розовий, Турмони навлари ва кишмишбоп Кишмиш Согдиана, Кишмиш ранний, Кишмиш Ботир, Кишмиш Теракли, Белая роза навлари Самарқанд вилоятининг шароитида 17,5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 05/23-06/446-сонли маълумотномаси). Натижада, узумнинг рангдор навлари “сояки” усулда қуритилганда Кишмиш Теракли навидан 73 млн сўм/га, Кишмиш Согдиана навидан эса 176 млн сўм/га даромад олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish