Sayt test rejimida ishlamoqda

Бегимкулов Илхом Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Картошкани етиштириш муддати ва технологияси элементларининг чипс чиқими ҳамда сифатига таъсири”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Qx965
Илмий раҳбар: Эргашев Ибрагим Ташкентович, қишлоқ хўжaлиги фaнлaри доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Санаев Собир Тойирович, қишлоқ хўжaлиги фaнлaри доктори, профессор; Алимардонов Олим Туйлиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида сифатли чипсбоп картошка навларини танлаш, уларнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва туганакларнинг биокимёвий таркибига экиш муддатлари, схемалари ҳамда азотли ўғит меъёрларининг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида баҳорги ва ёзда янги ковлаб олинган туганаклари билан қайта экилган муддатларда картошканинг чипс тайёрлашга мос Сурхон-1 ва Романо навлари танланган;
картошканинг чипсбоп навларидан сифатли ҳосилни таъминловчи мақбул экиш муддатлари ва схемаси аниқланиб, баҳорги муддатда етиштирилганда туганакларида крахмал миқдори кўпроқ тўпланиши (Сурхон-1 навида 18,1 %, Романо навида 17,9 %) сабабли  бу муддатда етиштирилган туганаклардан чипс тайёрланган чиқими ва сифати (8-9 балл) ёзги муддатга нисбатан крахмал миқдори (Сурхон-1 навида 1,5 %, Романо навида 1,4 %), мос равишда туганаклардан тайёрланган чипс чиқими ва сифати (1-2 балл) юқори  бўлиши исботланган;
майдон бирлигида ўсимликлар туп сонининг камайиб бориши билан ҳар икки муддатда ҳам туганаклар таркибидаги қуруқ модда миқдори (Сурхон-1 навида 19,0-21,2 %, Романо навида 20,5-22,9 %), мос равишда С витамини миқдорининг (Сурхон-1 навида 12,5-13,8 %, Романо навида 12,5-13,6 %) ошиб бориши, умумий қанд миқдорининг эса аксинча камайиши (Сурхон-1 навида 0,70 %, Романо навида 0,68 %)гача аниқланган;
картошканинг чипсбоп навларини мақбул етиштириш баҳорги муддати, 70х25 см экиш схемаси ва маъданли ўғитлар меъёрларининг N150P120K75 кг  назарий асослари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Картошкани етиштириш муддати ва технологияси элементларининг чипс чиқими ҳамда сифатига таъсирини аниқлаш бўйича ўтказилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Республиканинг картошкачиликка ихтисослашган деҳқон ва фермер хўжаликлари учун “Чипс тайёрлашга яроқли картошка навларидан юқори ва сифатли ҳосил олиш технологияси” юзасидан тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 сентябрдаги 07/33-04/671-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликларида картошка етиштириш технологияси бўйича қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Картошка етиштиришда уруғлик туганакларни баҳорги муддатда экиш схемалари ва минерал ўғитлаш меъёрларини қўллаш технологияси Самарқанд вилояти, Жомбой тумани фермер хўжаликларида 95,0 гектар, Булунғур тумани фермер хўжалигида 7,0 гектар, Тойлоқ тумани фермер хўжаликларида 17,0 гектар ва Полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти Самарқанд илмий тажриба станциясида 11,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 сентябрдаги 07/33-04/671-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳосилдорлик 28,2-31,2 т/га ташкил этган.
Самарқанд вилоятининг суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида картошкачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларда Жомбой тумани “Жасур Убайдуллаев”, “Лазизжон Омонов даласи”, “Бунёд Барака Ҳосил”, “Муродилло Барака Ҳосил”, “Даврон Расулбердиев” ва “Нурали Ражаб Сафармурод Расул” фермер хўжаликларида 95,0 гектар, Булунғур тумани “Сулувқўрғон Мардихон даласи” фермер хўжалигида 7,0 гектар, Тойлоқ тумани “Давронов Баходир Хурсанович”, “Мусурмон-Одил Р.Саидназаров” фермер хўжаликларида 17,0 гектар ва Полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти Самарқанд илмий тажриба станциясида 11,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 сентябрдаги 07/33-04/671-сон маълумотномаси). Натижада мазкур хўжаликларда картошка навлари ҳосилдорлиги тегишлича 28,2-31,2 т/га ни ташкил этган ҳамда 166,1-189,4% рентабелликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish