Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўрозов Жуманазар Норқизиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилининг лингвокриминалистик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2021.4.PhD/Fil1939.
Илмий раҳбар: Кўчимов Шуҳрат Норқизилович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03.
Расмий оппонентлар: Одилов Ёрқинжон Раҳмоналиевич, филология фанлари доктори, профессор; Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилшунослигидаги лингвокриминалистик матнларнинг босқичлари ва илмий тамойилларини аниқлаш, шунингдек, уларнинг ўзига хос лексик-семантик, морфологик, синтактик тузилиши, услубий ва лингвопрагматик  хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилшунослигида лингвокриминалистик матнларнинг лингвистик ва ҳуқуқий асослари, лексик-семантик ва грамматик каби самарали усуллари, ҳақорат, экстремистик, терроризм ва таҳдид каби турлари, умумий ва махсус босқичлари, шунингдек, қонунийлик, обектив баҳолаш каби тамойиллари очиб берилган;
 ҳақорат, экстремистик мазмунли ва ҳуқуқбузарлар нутқи билан боғлиқ линвокриминалистик матнларнинг, шунингдек, матндаги сўзларнинг турли маъноларда келиши каби лексик-семантик, морфологик, услубий ва лингпрагматик хусусиятлари лисоний ва ҳуқуқий  билимларга мувофиқ аниқланган;    
ўзбек тилидаги мавжуд муаммоли вазиятларга оид ҳақорат, экстремистик мазмундаги матнлар, турли гиёҳвандликка доир арго ва махфий сўзлар каби баҳсли матнларнинг лингвокриминалистик назарий асослари фактик далилланган;
 баҳсли матнлардаги лисоний бирликлар лексик-семантик жиҳатдан таснифланиб, сўзнинг семантик хусусиятлари, жумладан, кўчма ва нутқий маънолари; қўлланган лисоний бирликларнинг нутқий вазият билан боғлиқ прагматик жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилининг лингвокриминалистик тадқиқи хулоса ва натижалари асосида:
суд-тергов жараёнида баҳли матнларни лингвокриминалистик тадқиқ қилишнинг дастлабки босқичида қўлланиладиган умумий тамойилларга мос методлар юзасидан хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги эксперт-криминалистика бўлинмаларида хатшунослик экспертизаларини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги эксперт-криминалистика бош марказининг 2022-йил 27-декабрдаги 21/1454-сон маълумотномаси). Натижада суд-тергов жараёнида қўл ёзуви орқали руҳий ҳолати ёки ёзув бажарилгандаги ҳолати, хусусан, стресс ақлий заифлик, касаллик дори-дармон таъсирида асабийлашиш, заифлик, мастлик, жароҳатлар, гиёҳванд моддаларни истеъмол  қилиш ёки чарчоқ каби хусусиятларни аниқлаш имконини берган;
ўзбек тилида ҳақорат мазмунидаги матнларни лингвистик ва ҳуқуқий жиҳатдан тадқиқ қилишнинг илмий-амалий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида суд-сиёсатшунослик лингвистик экспертизаси хулосалари ва услубиятларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази суд экспертлик илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 19-декабрдаги 29-22-1024-сонли далолатномаси). Натижада “Суд-лингвистика экспертизаларида ҳақоратомуз, обрўсизлантирувчи сўзларнинг семантикаси” номли услубий қўлланмасини тайёрлашда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
турли мунозараларга сабаб бўлувчи муаммоли матнлар, жумладан, инсон шаъни, қадр-қимматига путур етказувчи тил бирликлари, ҳуқуқбузарлар (гиёҳвандлик фаолияти билан шуғулланувчилар) нутқи билан боғлиқ матнлар, ноадабий лексик бирликларнинг лексик-семантик хусусиятлари таҳлили юзасидан чиқарилган хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” ҳамда П3-202004165-“Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” (олима аёллар гранти) номли амалий грант лойиҳаларида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 28-февралдаги 01/4-436 ва 01/4-440-сон маълумотномалари). Натижада лойиҳа турли мунозараларга сабаб бўлувчи ноадабий тил бирликларнинг лексик-семантик хусусиятлари ва таҳлилига доир назарий маълумотлар билан тўлдирилган;
корхона, ташкилот, савдо-сотиқ ҳамда маиший хизмат кўрсатиш обектларига қўйиладиган номлар (нейминг), товар белгилар (график, новербал) билан боғлиқ экспертиза хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 2023-йил 11-январдаги 01/73-сон маълумотномаси). Натижада савдо белгилари (брендлар), товар ва маҳсулотларнинг номланиши билан боғлиқ масалаларни илмий асосларда ёритиш имконини таъминлаган;
ҳуқуқбузарлар, хусусан, гиёҳвандлик фаолияти билан шуғулланувчилар нутқининг ўзига хос хусусиятларига доир илмий-назарий қарашлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ҳамма учун” дастури ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат муассасасининг 2023-йил 16-январдаги 06-28-1128-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish