Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Жўрабек Ураловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Усмон Носир шеърияти лингвопоетикаси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2018.3.PhD/Fil513.
Илмий раҳбар: Маҳмудов Низомиддин Мамадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03.
Расмий оппонентлар: Юлдошев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор; Носиржон Улуқов Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Усмон Носир шеърияти тилидаги поетик актуаллашган лисоний бирликларни аниқлаш ҳамда шоир асарларининг лингвопоетик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шоир шеъриятида кўчага бурмоқ, кўзга расм солмоқ каби лексик-фразеологик ва кўзми ўша? Ёки қоп-қора чарос? сингари риторик сўроқ гап шаклидаги грамматик бирликларнинг бадиий эстетик вазифалари, поетик актуаллашуви ва трансформатсияси очиб берилган;
шоир шеърларида зийнатдор, чечаклан, бебозор шаклидаги муваққат окказионализмлар ва миллий тилнинг асосини ташкил этувчи шоти, онтармоқ, шимғимоқ каби шевага оид сўзларнинг лингвопоетик актуаллашуви далилланган;
Усмон Носир шеър ва достонларида миллий руҳ билан суғорилган, тарихий ҳамда ижтимоий муҳит руҳияти акс этган жонлантириш, сифатлаш, метонимия, синекдохалардан лингвопоетик мақсадда фойдаланганлиги кўрсатилган;
шоир шеъриятида такрорлар мазмунга урғу бериш, оҳангдорликни таъминлаш, таъкидни кучайтириш, бадиий матнга жило бериш каби поетик вазифа бажарганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Усмон Носир шеъриятининг лингвопоетик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
поетик актуаллашган диалектизмлар, трансформатсиялашган лексик-фразеологик бирликлар, миллий руҳ билан суғорилган, тарихий ҳамда ижтимоий муҳит руҳияти акс этган жонлантириш, сифатлаш, метонимия, синекдоха намуналаридан, риторик сўроқ гаплардаги мавжуд поетиклик потенсиалини фаол ишга солиш маҳорати, муайян тасвирий воситалар ҳамда такрорларнинг лингвопоетик хусусиятлари юзасидан билдирилган хулосалардан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2017-, 2020-йилларда амалга оширилган ОТ-Ф1-78 – “Ҳозирги глобаллашув даврида ўзбек тили, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболлари” (ўзбек тилининг вазифавий услублари асосида)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойданилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022-йил 25-ноябрдаги 1381-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳада назарда тутилган вазифаларни ёритишда тадқиқот иши зарур материал вазифасини ўтаган;
лексик-фразеологик ва грамматик бирликларнинг бадиий эстетик вазифалари, поетик актуаллашуви ва трансформатсияси механизмлари каби илмий янгиликлар асосида Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят ахборот-кутубхонаси билан ҳамкорликда кутубхонада ташкил этилган “Усмон Носир шеърлари” номли илмий-амалий лойиҳа доирасида маърузалар қилинган (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2022-йил 7-ноябрдаги 01-02/258-сон маълумотномаси). Натижада шоир шеърларида қўлланган мақол ва фразеологизмлар, аффиксал окказионализмлар, ономастик бирликларнинг бадиий имкониятларига доир тажрибалардан фойдаланган ҳолда лингвопоетик хусусиятларини атрофлича ёритиш имконияти яратилган;
шоир шеъриятида мазмунга урғу бериши, оҳангдорликни таъминлаши, таъкидни кучайтириши, бадиий матнга жило бериши каби поетик вазифа бажарганлиги юзасидаги янгилик  Навоий вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2022-йил 9-мартда “Адабиёт ва ҳаёт” кўрсатувида фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 25-мартдаги 01-10/50-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув мазмуни назарий маълумотлар билан бойитилган.

                    

Yangiliklarga obuna bo‘lish