Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекниязова Севара Нурхановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Талабаларнинг амалий компетенсиясини вебинар технологиялар асосида такомиллаштириш, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1337.
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil/Ped83.01.
Расмий оппонентлар: Ҳошимова Дилдора Ўринбоевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мурадкасимова Камола Шухратовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили) таълим йўналиши талабаларининг амалий компетенсияларини вебинар технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг амалий компетенсиясини такомиллаштиришда гапириш, эшитиш, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда вебинар технологиялардан фойдаланган ҳолда ривожлантиришда онлайн режимда синхрон тарзда ташкил этилган дарслар самарадорлиги асосланган;
талабаларнинг амалий компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган ўқув кейслари, ўқув лойиҳалари, машқ ва коммуникатив ўқитиш методларини интегративлик тамойилига асосланган ҳолда оғзаки нутқни ривожлантиришга қаратилган машқлар жамланмасини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
инглиз тили вебинар дарсларида талабаларнинг “Тил кўникмалари интеграцияси” фанидан мустақил таълим жараёнида амалий компетенсияларини такомиллаштириш босқичларининг методологик лойиҳаси яратилган;
BigBlueButton платформаси асосида вебинар машғулотларни ўтказиш методикаси тескари алоқа ва мустақил билим олиш жараёнини самарали уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг амалий компетенсиясини вебинар технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича чиқарилган илмий хулосалар асосида:
инглиз тили вебинар дарсларида талабаларнинг амалий компетенсиясини коммуникатив ўқитиш методи, лойиҳалаш методи, машқ методлари ёрдамида такомиллаштириш усуллари аниқлаштирилган хулоса ва тавсиялардан Европа Иттифоқи ТЕМПУС дастурининг 2014–2016-йилларга мўлжалланган Темпус Прожеcт 544161– ТЕМПУС–1–2013–1–УК–ТЕМПУС–JPCР Астон Университй DeTEL “Developing the Teaching of European LanguaGES: Modernizing Language Teaching through the development of blended Masters Programmes” лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 05-апрелдаги 563/30.02.01–сон маълумотномаси). Натижада вебинар дарсларини янгича ёндашувлар кўмагида модернизациялаш, инглиз тилида гапириш ва ёзишга мотивацияни ошириш имконини берадиган усулларни ишлаб чиқиш, талабаларнинг виртуал оламда нутқий кўникмалар, хусусан, ёзиш кўникмасини ривожлантиришга доир турли электрон материаллар яратишга эришилган;
талабаларининг “Тил кўникмалари интеграцияси” фанидан мустақил таълим жараёнида амалий компетенсияларни такомиллаштириш босқичларининг (маълумот йиғиш, уни таҳлил қилиш ва ишлов бериш, топшириқни бажариш ва презентация қилиш) методологик лойиҳаси ишлаб чиқилган методик тавсиялардан Европа Иттифоқи Эрасмус+ дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-EPP-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS+CBHE IMEP: Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизасиялаш ва халқаролаштириш” номли лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 05-апрелдаги 564/30.02.01–сон маълумотномаси). Натижада профессор-ўқитувчиларнинг мутахассислик фанларини ўқитишда интерактив методлардан самарали фойдаланишига, маъсофавий таълимнинг вебинар технологиялари ёрдамида ўтиладиган мутахассислик фанларини сифатли етказиб беришига эришилган;
ўқитувчилар учун интерфаол методлар асосида вебинар машғулотларини ўтиш ва талабаларнинг амалий компетенсиясини такомиллаштиришда гапириш, эшитиш, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда ривожлантириш учун тавсия қилинган методик тавсиялардан И–204–4–5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 05-апрелдаги 575/30.02.01–сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши инглиз тили масофавий онлайн дарсларда талабаларнинг амалий компетенсияси (гапириш, эшитиш, ўқиш ва ёзиш кўникмалари)ни такомиллаштириш имконини берган;
талабалар таълим олаётган йўналишининг “Тил кўникмалари интеграцияси” фанидан такомиллаштириши керак бўлган кўникмаларининг (тил билиш қобилияти, мустақил таълимни бажаришдаги креатив ёндашуви, ўз-ўзини баҳолаши, танқидий фиклаши, индивидуал ёки жуфтликда ишлаш қобилияти,  ўз-ўзини бошқариш кўникмаси, масъулияти ва мотивацияси) тескари алоқа ва мустақил билим олиш орқали далилланган хулосалардан ОТ-Атех-2018-519 “Компьютер имитацион моделлар асосидаги виртуал ресурсларни веб иловасини дастурий таъминотини яратиш” номли амалий тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 13-апрелдаги 926/30.02.01–сон маълумотномаси). Натижада имитацион моделларни яратиш ва улардан виртуал ресурслар сифатида ўқув жараёнида фойдаланиш каби долзарб масалаларга ечим топилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish