Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Улуғбек Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Техноген чиқиндилар асосида оловбардош қурилиш материалларни олиш усулларини такомиллаштириш”, 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ва “05.09.05-Қурилиш материаллари ва буюмлари”, диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/T1282.
Илмий раҳбар: Нуркулов Файзулла Нурмуминович техника фанлари доктори, профессор; Усманов Қувват Турдиевич техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси DSc.40/29.12.2022.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Ўзбекистон қурилиш материлаллари саноати корхоналари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор Бахадиров Азизбек Абдулазизович ва Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси кафедра катта ўқитувчиси т.ф.ф.д. (PhD), доцент Якубов Қодиржон Хусанбаевич.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади энергия тежамкор, иссиққа чидамли, оловбардош қурилиш ашёлари ва конструкциялари учун самарали қўшимчаларни техноген чиқиндилар асосида олишнинг инновацион технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
микрокремнезем, аммоний сульфат, кул тошқоли, фосфогипс чиқиндиси, кремний оксид, аддукт аммофос (ортофосфор кислотаси ва аммофос 1:1), монтмориллонит ва полисульфид олигомер боғловчилари билан модификацияланган композитлар асосида полимер қурилиш материалларининг оловбардошлигини оширувчи янги таркиблар олинган;
таркибида металл оксидлари, фосфор ва азот бирикмалари мавжуд  бўлган ППА, ППК ва ППМ маркали оловбардош таркиблар билан полимер қурилиш материалларининг 200-230°С ҳароратларда композитларини олишни оптимал нисбатлари ўрганилган ҳамда полимер материаллар билан ППА маркали оловбардош материалларни ҳосил қилган композитларнинг зарбга бардошлилик хусусиятларининг дастлабки хоссаси 48 дан 50 кЖ/м2 га яхшиланганлиги илмий исботланган;
полимер қурилиш материаллар билан ППА, ППК ва ППМ маркали оловбардош қўшимчаларни ҳосил қилган оловбардош композитларни ёнувчанлик тоифаси ПВ-2 дан ПВ-0 гача яхшиланганлиги билан биргаликда,  мазкур янги олинган оловбардош полимер композитларнинг кислород индекси 18,5% дан 33,5% гача оширишга эришилган;
полимер таркибларнинг оловбардошлигини ошириш мақсадида таклиф этилган ППА, ППК ва ППМ маркали оловбардош қўшимчаларни олиш технологияси ишлаб чиқилиши эвазига, кенг кўлланилаётган  аналогларга нисбатан иқтисодий самарадорлиги 25% га юқори эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техноген чиқиндилар асосида оловбардош қурилиш материалларни олиш усулларини такомиллаштириш борасида олинган илмий натижалар асосида:
техноген чиқиндилар асосида оловбардош қурилиш материалларни ишлаб чиқаришга жорий этилганлиги тўғрисида “AKSA PLASTIK" МЧЖ томонидан 2023 йил 2 апрелдаги амалиётга жорий этиш тўғрисидаги далолатнома (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 5 апрелдаги 6/4/30-1281-сон маълумотномаси). Натижада, оловбардош полимер қурилиш материалларни олиш учун полифункционал хусусиятга эга қўшимчаларни ишлаб чиқариш имконини берган.
ППМ маркали оловбардош таркиблар полимер қурилиш материалларни оловбардошлигини оширишда “Ўзоғирсаноат лойиҳа институти” АЖда амалиётга жорий этилган (2023 йил 5 апрелдаги 9/8/39-1200-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқарилган оловбардош таркибларни биноларга қўллаш борасида лойиҳа сметасига киритиш орқали амалиётга кенг қўллаш усулларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish