Кенжайев Aкмал Қудратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Углеводородлар пиролизи жараёни иккиламчи хомашёси асосида полиметиленнафталинсулфокислотанинг олиниши ва қўлланилиши», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.ПҳД/К612.
Илмий раҳбар: Нурманов Сувонқул Ерханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги ДСc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қодиров Ҳасан Ергашович, техника фанлари доктори, профессор; Матчанов Олимжон Давлатбойевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: “Уз-КорГас Чемиcал” МЧЖга қарашли Устюрт газ-кимё мажмуасининг иккиламчи маҳсулоти пиролиз мойи таркибидан нафталинни ажратиб олиш ва у асосида сулфокатионит ҳамда суперпластификатор синтез қилиш ва ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
синтез қилинган чизиқли ва фазовий тузилишли полиметиленнафталинсулфокислоталар суперпластификатор ва сулфокатионит хоссасига ега еканлиги аниқланган;
илк бор фазовий тузилишли полиметиленнафталинсулфокислота синтези ва механизими таклиф қилинган;
фазовий тузилишли полиметиленнафталинсулфокислота синтезининг технологик регламенти ишлаб чиқилган;
олинган фазовий тузилишли полиметиленнафталинсулфокислотанинг термик барқарорлиги ТГA отқали асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Углеводородлар пиролизи жараёни иккиламчи маҳсулоти пиролиз мойидан ажратиб олинган нафталиндан полиметиленнафталинсулфокислота синтези бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган полиметиленнафталинсулфокислотанинг 18 %ли еритмаси семент клинкерини майдалаш жараёнини жадаллаштирувчиси сифатида амалиётга жорий қилинган (№ ФAП 02032 Фойдали модел патенти, 16.07.2022 йил). Натижада семент сифатини сақлаб қолган ҳолда саноат тегирмонларининг иш унумдорлигини 3,5-6,3% га ошириш имконини беради;
таклиф етилган усул асосида пиролиз жараёни махсулоти нафталинни поликонденсасиялаш орқали полиметиленнафталинсулфокислота синтез қилинган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” AЖнинг 2022 йил 22-июндаги 630/ГК-06-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий катионит олиш имконини берган;
синтез қилинган фазовий тузилишли полиметиленнафталинсулфокислота “Муборак газни қайта ишлаш” AЖ айланма сувларини тозалашда катионит сифатида амалиётга жорий қилинган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” AЖнинг 2022 йил 22-июндаги 630/ГК-06-сон маълумотномаси). Натижада импорт катионитни маҳаллийлаштириш имконини берган;
олинган полиметиленнафталинсулфокислота “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда тайёрланадиган техник сувни деионизация қилишда амалиётга жорий қилинган (“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг 2022 йил 20-сентябрдаги 003/3324- сон маълумотномаси). Натигада техник сувнинг қаттиқлигини 1,6 дан 0,03 мг-екв/л гача, Cа+2 ионлари миқдорини 20 мг/л дан 0,2 мг/л гача, Ма+2 ионлари миқдорини 9,6 мг/л дан 0,12 мг/л гача камайтириш ва “МAРAТҲОН C” импорт сулфокатионитини маҳаллийлаштириш имконини берган.