Sayt test rejimida ishlamoqda

Машрапов Баҳодир Олимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маиший оқова сувларни локал тозалаш технологияси” 11.00.05 – Атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/T3198
Илмий рахбар: Қудратов Акмалжон Мирзатиллаевич, кимё фанлари доктори, Геология фанлари университети, “Аниқ ва табиий фанлар” кафедраси профессори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, PhD.02/30.04.2021.Т.79.02
Расмий оппонентлар: Мурадов Шухрат Одилович техника фанлари доктори, профессор;
Ахмедова Тамара Абдурахимовна – техника фанлари номзоди. 
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Марказлашган канализация тизими билан таъминланмаган ҳудудларида атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олиш учун маиший оқова сувларни локал тозалаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагича:
илк бор марказлашган канализация билан таъминланмаган ҳудудларда ҳосил бўлган оқова сувларни (83%) тўғридан-тўғри оқизишнинг олдини олиш учун, маиший оқова сувларни локал тозалаш учун арзон ва самарали қурилма яратилган, қурилмада оқова сувнинг механик, биологик ва физик-кимёвий тозаланишдаги бир бирига боғлиқлиги аниқланган;
илк бор оқова сувни локал тозалаш қурилмаларида биологик тозалаш жараёнини тезлаштириш учун ароб ва анаероб тозалаш усулларини умумлаштириб қўлланганда микробиологик кўрсаткичлар бўйича тозалаш интенсивлиги 67,8-77,7%, органик ифлосланиш бўйича 53,6-91,5%, КББЕ бўйича 81,7-95,9%; КБКЕ 80,5-88,3%; оғир металлар учун 61,6-91,9% эканлиги аниқланган;
локал қурилмада тозаланган маиший оқова сувдан техник экинларни ҳамда яшил майдонларни суғоришда фойдаланиш орқали сув танқислигини (33%га), ҳамда оқова сувларни тўғридан-тўғри оқизилишини олдини олишга самарадорлиги юқори эканлиги аниқланган;
илк бор республика бўйича канализация тизимлари билан таъминланганлиги шаҳарларда 66,4%, шаҳар типидаги аҳоли пунктларида 4,9%, қишлоқ жойларда 0,5% ни ташкил этиши аниқланган; 
таҳлилий усуллар орқали республика ва ҳудудлар шароитида канализация тизимларининг самарадорлиги қониқарли эмаслиги, канализация тармоғига оқизиладиган (2107,3 млн.м3/йил) оқова сувларнинг атига 40,2% (846,9 млн.м3/йил) тозаланиши аниқланган; 
экспериментал тадқиқотлар асосида оқова сувни локал тозалаш қурилма конструкциясининг минимал ва максимал даражада оқова сув тозалаш ҳолати бўйича илмий натижалар олинган ва локал қурилмаларни оқова сув тозалашда қўллаш ҳамда тозаланган сувдан қайта фойдаланиш сув танқислигини олдини олиш имконияти (1-2 баробар) асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Олинган илмий натижалар асосида республиканинг марказлашган канализация тизимлари мавжуд бўлмаган қишлоқ аҳоли пунктларининг экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича:
Маиший оқова сувларни локал тозалаш қурилмасига дастлабки талаблар тасдиқланган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 07 февралдаги № 24-06/1018-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал ҳизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 11 октябрдаги № 05-04/1535-сон маълумотномаси). Натижада, маиший оқова сувларни локал тозалашда эксплуатация харажатлари 66% камайган, энергиятежамкор оқова сув тозалаш қурилмасини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
Маиший оқова сувларни локал тозалаш қурилмасини ўзлаштириш учун лойиҳа ҳужжатлари (техник топшириқ) асосида «ВЕКОBOD-SINТЕХ» МЧЖ КХда ишлаб чиқаришга жорий этилган (Патент ФАП № 02283 25.04.2023 йил ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг № 24-06/1018-сон маълумотномаси). Натижада, локал тозалаш қурилмасини ишлаб чиқариш учун харажатлар 2 мартага кам, оқова сувни локал тозалаш қурилмасини саноат усулида ишлаб чиқариш имконияти яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 1-сон (31/1-2071 йил) ва 2020 йил 14 июндаги 2-сон (01-31/1-2071) қарорларига мувофиқ. “Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан сув ҳавзаларини ифлосланишининг олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Бештут” қишлоғидаги хусусий хонадонларда суткасига 1 м3/сут оқова сувларни тозалаш қувватига эга 5 та локал ва индивидуал қурилмалари ўрнатилди (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг № 24-06/1018-сон маълумотнома). Натижада, фойдаланишдаги тўғридан-тўғри ҳаражатлар 2 мартагача камайиши ва тозаланган сувдан қайта суғоришга фойдаланиш хисобига суғоришга сарфланадиган сувнинг сарфи 33 %га тежалишига эришилган;
Маиший оқова сувларни локал тозалаш қурилмасини тўғри эксплуатация қилиш учун “Қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви ва маиший оқова сувларни тозалашнинг индивидуал тизимлари билан таъминлаш бўйича тавсиялар” жорий қилинган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 07 февралдаги № 24-06/1018-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал ҳизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 11 октябрдаги № 05-04/1535-сон маълумотнома). Натижада, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва маиший оқова сувларни тозалаш учун локал қурульмаларни тўғри эксплутация қилиш имконияти яратилган; 
“Суғоришда фойдаланиладиган оқова сувлар ва уларнинг чўкиндиси сифатига қўйиладиган экологик-гигиеник талаблар” услубий тавсиялари тасдиқланди (Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал ҳизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 11 октябрдаги № 08-04/1536-сон маълумотнома). Натижада, маиший оқова сувлар билан атроф-муҳит ифлосланишини камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish