Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдурахмонова Манзура Манафовнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон умумий ўрта таълим тизимида ижтимоий иш фаолиятининг   шаклланиши», 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/S15. 
Илмий маслаҳатчи: Бекмурадов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оъзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Расмий оппонентлар: Каххаров Aбдулахат Ганиевич, социология фанлари доктори, профессор;  Қуронов Муҳамаджон, педагогика фанлари доктори, профессор; Собирова Умида Фархадовна, социология фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон мактабларида ижтимоий иш касбий фаолиятини шакллантириш ва фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим тизимида ижтимоий иш фаолиятини миллий ва умуминсоний қадриятлар негизида ташкил етилиши еркин ва креатив фикрлаш, жамоада ишлаш ва мулоқат кўникмаларини ногиронлиги бўлган болаларда инклюзив таълим географиясини кенгайтириш орқали имкониятлар тенглигига, индивидуаллигини сақлаб қолишга еришилиши социологик асосланган;
болаларни ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларга профессионал даражадаги ижтимоий ишни амалга оширишга қаратилган таълим субъектларининг кучли томонларини (мактаб, маҳалла ва оиладаги таълим-тарбия муҳити) еътиборга олиб фаоллаштиришда ижтимоий иш технологияларидан фойдаланишнинг аҳамияти очиб берилган;
“хавф остида” (жумладан, жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари) деб белгиланган ўқувчилар билан фаолият юритишни самарали йўлга қўйишда, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган яхлит ва узлуксиз ижтимоий иш медиаторининг дискурсив имкониятлари (муаммоларни ерта аниқлаш ва ёрдам кўрсатиш) очиб берилган;
таълимдаги ижтимоий ҳимоя тизимининг ижтимоий қўллов, ижтимоий шериклик ва ижтимоий ҳамкорлик тамойилларини еътиборга олиб, жамиятда инсон омилини меҳнат ва интеллектуал кўникмалар орқали фаоллаштиришга йўналтирилган “омадли юриш” иш ҳаракати фаолиятининг компетентлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида ижтимоий иш ва мактабдаги ижтимоий иш касбий фаолияти ғояларининг ривожланиш тенденцияларини тадқиқ етиш натижасида:
таълим тизимида ижтимоий иш фаолиятини миллий ва умуминсоний қадриятлар негизида ташкил етилиши еркин ва креатив фикрлаш, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини ёшларда инклюзив таълим географиясини кенгайтириш орқали имкониятлар тенглигига, индивидуаллигини сақлаб қолишга еришилиши социологик асосланганлигига оид хулосалари Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун ижодкорлигида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 21-декабрдаги ПҚ-57-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшима чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон “2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонининг 66-мақсадини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2022-йил 14-сентябрдаги 04/3-02-32-сонли маълумотномаси). Натижада ижтимоий иш фаолиятини мактабларда ташкил етиш орқали инклюзив таълим географиясини кенгайтириш, ногиронлиги бор болаларнинг имкониятларининг кенгайишига, индивидуаллигини сақлаб қолишга хизмат қилган;
болаларни ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларга профессионал даражадаги ижтимоий ишни амалга оширишга қаратилган таълим субйектларининг кучли томонларини (мактаб, маҳалла ва оиладаги таълим-тарбия муҳити) еътиборга олиб фаоллаштиришда ижтимоий иш технологияларидан фойдаланишнинг аҳамияти очиб берилганлигига оид хулосалари 2020-2021 ўқув йилидаги 5520100 – “Таълимда болаларнинг ижтимоийлашувини ривожлантириш орқали ҳаётга тайёрлаш” ва 5А520101 – “Умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий иш амалиётининг назарий асослари ва инновацион технологиялари” фанларини ўқитишда “Мактабда ижтимоий иш” номли муаллифлик ҳуқуқи асосидаги дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруғи билан чоп етилган (рўйхатга олиш рақами 233-0287). Натижада, “Ижтимоий ишда ёшлар муаммоси”, “Оилалар ва ёшлар билан ижтимоий иш амалиёти”, Болалар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояси ва таъминоти” ҳамда “Девиант хулқ-атвор социологияси” фанларидаги мавзуларни янада такомиллаштиришга хизмат қилган; 
“хавф остида” (жумладан, жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари) деб белгиланган ўқувчилар билан фаолият юритишни самарали йўлга қўйишда, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган яхлит ва узлуксиз ижтимоий иш медиаторининг дискурсив имкониятлари (муаммоларни ерта аниқлаш ва ёрдам кўрсатиш) очиб берилганлигига оид хулосалари Ўзбекистон Республикасининг 2020- йил 15-октябрдаги ЎзРҚ-641-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунда белгиланган 3-модданинг асосий тушунчаси “ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш”, 11-модда “инклюзив таълим олиш”, 37-модда “ижтимоий хизматлар кўрсатиш”, 38-модда “инклюзив таълимни ривожлантириш”, 40-модда “таълим муассасаларида, ташкилотларда, ихтисослашган таълим муассасаларида ногиронлиги бўлган болаларни ҳар томонлама ва уйғун ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини таъминлаш” моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2022-йил 14-сентябрдаги 04/3-02-32-сонли маълумотномаси). Натижада ногиронлиги бўлган болаларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлашга, уларнинг таълим олишлари, ривожланишлари, ҳаётда муносиб ўрин топишларига хизмат қилган;
болаларни ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларга профессионал даражадаги ижтимоий ишни амалга оширишга қаратилган таълим субйектларининг кучли томонларини (мактаб, маҳалла ва оиладаги таълим-тарбия муҳити) еътиборга олиб фаоллаштиришда ижтимоий иш технологияларидан фойдаланишнинг аҳамияти ҳамда таълимдаги ижтимоий ҳимоя тизимининг ижтимоий қўллов, ижтимоий шериклик ва ижтимоий ҳамкорлик тамойилларини еътиборга олиб, жамиятда инсон омилини меҳнат ва интеллектуал кўникмалар орқали фаоллаштиришга йўналтирилган “омадли юриш” иш ҳаракати фаолиятининг компетентлиги асослантирилганлигига оид хулосалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон “2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонининг 71-мақсади, яъни “Оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш” йўналишининг ижросини бажариш мақсадида “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва оила психологияси” бўлими иш режасининг “Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва фаровонлик даражасини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш” бандини бажаришда фойдаланилган. (Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 12-декабрдаги 01-08-1018-сонли маълумотномаси). Натижада “2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур”нинг ижросини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасининг “Ногиронлиги бўлган ёки ногиронлиги бўлган фарзандни тарбияловчи аёлларни қўллаб-қувватлаш” пунктини бажарилиши, ҳудудларда ижтимоий иш касбий фаолиятини шакллантириш ва фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган механизм янада такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish