Sayt test rejimida ishlamoqda

Аслонова Маҳлиё Журабоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомила ўсишининг чегараланиш синдроми ривожланишини молекуляр-генетик маркёрлар ёрдамида эрта истиқболини белгилаш» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib.2041.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари  доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент;  Зуфарова Шахноза Алимжановна, тиббиёт фанлари доктори,профессор.
Йетакчи ташкилот: Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми ривожланишида молекуляр-генетик маркерлар асосида  мазкур асоратни башоратлаш  мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладорларнинг генотипида гомозигота ҳолатда ITGB3 генининг мавжуд бўлиши II-III даражали ҳомила ўсиши чегараланиш синдромининг ривожланишини хавф омили ҳисобланиши исботланган;
туғруқхоналарда ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми хавфи мавжуд бўлган  аёлларни олиб бориш тактикасида допплерометрик маркерлар асосида эрта антенатал даврда диагностика тадбирларини ўтказиш орқали перинатал асоратларнинг олдини олиш ва даволашнинг самарали эканлиги  исботланган;
ҳомиладорларда ҳомила ўсиш чегараланиш синдроми ривожланишининг энг муҳим хавф омилларига анемия,  томирлар варикоз касаллиги, сурункали гипертензия, сийдик йўллари инфекциялари шу билан бирга, оғирлашган акушерлик ва гинекологик анамнезида: ривожланмаган ҳомиладорлик ва оғир преэклампсия, муддатдан олдинги туғруқ, ҳомила антенатал ўлими ҳамда чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари каби омиллар эканлиги исботланган;
ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми ривожланиши гемостаз тизимида ўзгаришлар: ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми кузатилган ҳомиладорларда қон ивиш жараёнининг бузилишида гемостаз тизимидаги ўзгаришлар сезиларли даражада юқори бўлганлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 15 майдаги 23-Z-026 сон хулосасига кўра: 
ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми мавжуд ҳомиладорларда диагностика, профилактика ва прогноз кўрсаткичлари асосида ҳомила ўсиши чегараланиш синдромининг юзага келиш эҳтимоллигини етарли аниқликда башоратлаш ва ўз вақтида ташхислаш ва шифо жараёнини тезлаштирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро шаҳар туғруқ комплекси бўйича 20.01.2021 йилдаги 25/1-сонли буйруқ ҳамда Бухоро шаҳар перинатал марказ бўйича 21.02.2021 йилдаги 36/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • таклиф этилган молекуляр-генетик текшируви (ITGB3) ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш, ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми кузатилган ҳомиладорларни эрта муддатда ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаган. • ITGA2-α2 гени молекуляр-генетик тадқиқот натижалари таҳлили ҳомиладорларда ITGA2-α2 гени C/C ижобий генотиплар полиморфизм ассоциацияси энг кўп учраши – 81,3% (73/80), C/Т гетерозигот вариантлар ассоциацияси – 8,7% ҳолатда аниқланди. Шу билан бирга Т/Т гомозигот вариантлар статистик аҳамиятга эга бўлмаганлиги, ITGA2-α2 гени полиморфизми функционал салбий Т аллел эмаслигини ва C/Т генотип полиморфизми ассоциацияси тадқиқот гурухларида ҲЎЧС ни ривожлантирувчи хавф омили ҳисобланмаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми ташхислашда молекуляр генетик ITGA2 ва ITGB3 генларининг полиморфизмлари бўйича генотипнинг ўзига хосликлари аниқланган, аллелларнинг турли учраш частотаси ўрганилганда ITGA2 гени полиморфизми Ўзбекистон Республикаси Бухоро шаҳри ҳудудида истиқомат қилувчи ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми ривожлантирувчи хавф омили ҳисобланмаган ва бу ген текширувини  ортиқча сарф харажатлар қилиб текшириш шарт эмаслиги ҳисобига  иқтисод қилишга эришилган; • тадқиқотда жалб қилинган бир нафар бемордан 150 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 13 500 000 сўмни (90 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса: Ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми хавф гуруҳига кирган ҳомиладор аёлларда эрта ташхисини талаб қилиши ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига генетик текширувлар 150 000 сўмга (90 нафар бемор учун 13 500 000 сўмни) ва бюджетдан ташқари маблағларни 180 000 сўмга (90 нафар бемор учун 16 200 000 сўмни)  иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Акушерлик асоратларида ҳомила ўсиши чегараланиш синдромини прогноз қилиш ҳамда скрининг диагностика усули» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2021 йил 20 декабрдаги 03/4969-сонли хат юборилган.
ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми эрта ташхислаш ва даволаш муассасасига ишлаб чиқилган алгоритм ва прогностик матрица ҳомила ўсишини чегараланиш синдроми хавфи бор аёлларда ишлатилса узоқ муддатли стационар ёрдамга бўлган эҳтиёжни камайтиришга, дори-дармонларнинг тератоген таъсирини камайтиришга ва реаблитация даврини қисқартирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро шаҳар туғруқ комплекси бўйича 20.01.2021 йилдаги 25/1-сонли буйруқ ҳамда Бухоро шаҳар перинатал марказ бўйича 21.02.2021 йилдаги 36/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: •ҳомила ўсиш чегараланиш синдроми хавфи юқори бўлган ҳомиладорларда ултратовуш ва доплерометрик текширувлар асосида фетоплацентар етишмовчиликнинг қуйидаги маркёрлари ҳомиладорлик даврига қараб буккал коеффициент (10 мм дан кам), цефалитик индекс (71% дан кам ва 87% дан юқори), плацента гипоплазияси 1,4 баравар юқори ва плацентар шиш 2,3-2,5 баравар юқори эканлиги, 13-18% ҳолларда церебро-плацентар нисбат 1,0 дан паст эканлиги аниқланган, аммо цефалик индекснинг паст сезгирлиги  аниқланган. • ишлаб чиқилган алгоритм ва прогностик матрица ҳомила ўсишини чегараланиш синдроми бўлган ҳомиладорларнинг 38,8 % и да оптимал туғруқ усулини тўғри танлаш орқали перинатал  асоратларни олдини олишга имкон беради ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • ҳомила ўсиш чегараланиш синдромини келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра  1 нафар бемор учун 210 минг сўм иқтисод қилинди; • касаллик ривожланиш олдини олинса шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); демак 10,5 кундан 12.08 кунгача қисқартирилса 1500 000 сўмга иқтисод қилади. Хулоса: ҳомила ўсиш чегараланиш синдроми билан туғилган чақалоқларни SPAP технологияси назорат гуруҳида 31% га нисбатан 7% асосий гуруҳ болаларида тез-тез ишлатилган. Сунъий ўпка вентиляцияси (вентилятор) дан фойдаланиш асосий гуруҳнинг 6% ҳолатларида талаб қилинган ва назорат гуруҳида қўлланилмаган, асосий гуруҳ болаларининг 46% ва назорат гуруҳи болаларининг 93% туғилгандан кейин она ва бола тизимига ўтказилган. Шу каби кузатилиши мумкин бўлган асоратлари аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунга  бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 630 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Акушерлик асоратларида ҳомила ўсиши чегараланиш синдромини прогноз қилиш ҳамда скрининг диагностика усули» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2021 йил 20 декабрдаги 03/4969-сонли хат юборилган.
ҳомиладорларда ҳомила ўсиш чегараланиш синдроми хавфи кузатиладиган ва  перинатал ўлимга олиб келадиган омилларни эрта бартараф этиш перинатал асоратни  камайтиради, шифо жараёнини тезлаштиради, жарроҳлик аралашувлар, инвазив усулларни камайтиради  ва давлош имконини яхшилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 18.02.2021 йилдаги 37/1-сонли буйруқ ҳамда Бухоро туғруқ комплекси бўйича 20.01.2021 йилдаги 25/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • I даражали ҲЎЧС кузатилган ҳомиладорларда, фетометрик кўрсаткичлари, допплер кўрсаткичларини нормаллаштириш  ва комплекс дифферециал терапиянинг самарадорлиги 81,9% ни ташкил этган. • ҳомила ўсиш чегараланиш синдроми кузатилган ҳомиладорларда, комплекс дифференциал терапиянинг самарадорлиги II даражали ҲЎЧСда 35,5 % ни ташкил этган. • III даражали ҲЎЧС кузатилган ҳомиладорларда, комплекс дифференциал терапиянинг самарадорлиги 9,9 % ни ташкил этган;  • ҳомиладорлик узайтириш мезонлари қуйидагиларни ташкил этди фетометрик кўрсаткичларнинг барқарор туриши, ҳомила-плацента қон айланиши ва ёки ҳомила қон оқимининг марказлашувининг дастлабки белгилари (ўрта мияда СДО 2.8-2.9 қиймат оралиғида 34-37 ҳафта бўйича), бачадон йўлдош қон оқимининг бузилишларининг йўқлиги (бачадон артериясида СДО 2.4 қийматдан юқори ҳолатда) ёки УТТ бўйича гипоксиянинг дастлабки белгилари кузатилган ҳомиладорларда даво самарадорлигини оширган; • таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми  билан туғилган чақалоқларни перинатал асоратларни олдини олишда ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилаган.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 7,5 кундан 12,08 кунгача кунга қисқартирилган;  шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 110 000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатларини камайтирган (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 55.000 сўм дори воситалари сарфланади); •  беморда жарроҳлик амалиёти аралашувлари қисқарган  натижада табиий туғруқ йўллари орқали туғруқни амалга ошириш ҳисобидан  (бошқа бўлимда даволаниши, масалан жонлаштириш бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса:  ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми мавжуд аёлларни оғирлик даражаси ва асоратларини диагностика қилишнинг такомиллаштирилганлиги  перинатал асоратга олиб келувчи омилларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 472 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 287 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Акушерлик асоратларида ҳомила ўсиши чегараланиш синдромини прогноз қилиш ҳамда скрининг диагностика усули» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2021 йил 20 декабрдаги 03/4969-сонли хат юборилган.
ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми кузатилган аёлларда фибриноген даражаси сезиларли даражада 5.2 г/л ошганлиги аниқланган, соғлом одамларда эса бу кўрсаткич 3.1 г/л ни ташкил этган. Фибриноген гемостаз тизимидаги фибринолитик фаолликнинг энг оддий, аммо энг қулай кўрсаткичи бўлиб, ҳатто бирламчи тиббий ёрдам шароитида бу кўрсаткични аниқлаш профилактика ҳамда даво самарадорлигини оширган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 18.02.2021 йилдаги 37/1-сонли буйруқ ҳамда Бухоро туғруқ комплекси бўйича 20.01.2021 йилдаги 25/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми эрта муддатларда гемостаз параметрларини ўрганиш (кўрсаткичларни аниқлаш гемостазнинг плазма боғланишидан (АҚТТ, ПИ, МНО) ва тромбофилия маркерларидан (Д-димер) текширдиш даво самарадорлигини оширганлиги аниқланди: • д-димер ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми кузатилган ҳомиладорларда шунингдек айниқса акушерлик асоратлари юқори бўлган гипертензив касалликлар, преэклампсия, экстрагенитал паталогияларнинг бўлиши, варикоз касалликлари каби асоратларда ҳам юқори бўлганлиги аниқланган. •даволаниш даврида ҲЎЧС кузатилган ҳомиладорларда диагностик усуллардан фойдаланган ҳолатда фибриноген ва Д-димернинг характерли сезиларли даражада пасайиши ҳомиладорлик ва туғиш даврида тромбоэмболик асоратларни ривожланишининг олдини олишга ёрдам берган. • ҳомила ўсиши чегараланиш синдромини эрта ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилашга хизмат қилган.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат • антенатал даврда хомиладор аёлларни самарали текширувлардан  молекуляр-генетик ва лаборатор текширув натижалари ҳамда УТТ, допплерометрик маркерлар кифоя ҳисобланиб, иқтисод қилишга хизмат қилади: эрта хомиладорлик даврининг 18 ва 22- хафтасида УТТ ва скрининг текширувлар ўтказилди; • ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 12.5% камайтириш имконини берган; Хулоса: ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми хавф гуруҳига кирган ҳамда кузатилган хомиладор аёлларда юқорида келтирилган текширув усулларидан фойдаланиш аёлларнинг шифохонада қолиш муддатини 10,5 кундан 12 кунгача кунга қисқартирган, олдинги текшириш учун қилинган харажат 1 бемор учун 1414000 сўмни ташкил қилган бўлса, биз таклиф қилган усулда харажатлар 458500сўмни ташкил қилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Акушерлик асоратларида ҳомила ўсиши чегараланиш синдромини прогноз қилиш ҳамда скрининг диагностика усули» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2021 йил 20 декабрдаги 03/4969-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish