Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамроев Шароф Шомаҳмадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кимёвий ишлаб чиқаришдаги ишчи аёлларда пародонт касалликлари ривожланиши ва ишлаб чиқариш хавф омиллари орасидаги сабаб-оқибатли боғлиқликлар», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib2142.
Илмий раҳбар: Ибрагимова Феруза Икромовна, тиббиёт фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Шукурова Умида Абдурасуловна, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Жолудев Сергей Егорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Козоғистон миллий тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кимёвий ишлаб чиқаришдаги ишчи аёлларда стоматологик касалликлар, жумладан пародонт касалликлари ривожланиши ва ишлаб чиқариш хавф омиллари, шунингдек стоматологик саломатлик ва ҳаёт сифати орасидаги сабаб-оқибатли боғлиқликларни аниқлаш бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё саноати корхонаси ишчи аёллари орасида стоматологик ҳолатининг улар иш стажига боғлиқлиги аниқланган - иш стажи ошиб бориши билан ишчи аёлларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари ошиб борганлиги, тиш-жағ ва пародонт касалликлари ишонарли даражада кўпаймаганлиги аниқланган, шунга мос аммо ушбу патологик ҳолатлар кўпайиши тенденцияси, интенсивлиги ҳамда ушбу ишлаб чиқаришдаги хавф-хатарлар орасида сабаб-оқибатли боғлиқликлар иш стажига боғлиқ эмаслиги исботланган;
кимё саноати корхонаси ишчи аёллари орасида пародонт тўқималаридаги патологик ҳолатлар шаклланиши даражаси улар тиш қаттиқ тўқималари, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида ривожланган стоматологик касалликларга нисбатан ишонарли равишда кўп учраганлиги аниқланган, пародонт касалликлари шаклланишининг ишлаб чиқаришдаги хавф-хатарларга боғлиқлик даражаси бошқа стоматологик касалликларга нисбатан ишонарли даражада юқори бўлганлиги асосланган;
кимё саноати корхонаси ишчи аёллари орасида стоматологик саломатлиги ва улар ҳаёт сифати орасида бевосита, кучли боғлиқлик борлиги исботланган, ушбу аниқланган боғлиқлик улар иш стажи ҳамда стоматологик касалликлар бирламчи профилактикаси бўйича билим-кўникмалари даражасига боғлиқлиги асосланган;
кимё саноати корхонаси ишчи аёллари орасида 16,36% ининг стоматологик саломатлиги хавотирли бўлиб, унга боғлиқ ҳаёт сифати пасайганлиги аниқланган, «физиологик боғланиш» заифлиги, «патологик боғланиш» ўртача кучли ёки кучли эканлиги аниқланган. Ушбу градациялар асосида стоматологик, жумладан пародонт касалликлари доимий стоматологик назорати ва бирламчи профилактикасини оптималлаштириш мақсадида индивидуал, цех миқёсида ва корхона бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 14 апрелдаги №23-z/021 сон хулосасига кўра:
кимё саноати корхонаси ишчи аёллари орасида стоматологик, жумладан пародонт касалликлари ишонарли даражада кўпайиб бориши, шу патологиялар кўпайиши, улар интенсивлигининг ишлаб чиқаришдаги хавф-хатарларга боғлиқ эмаслиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (04.03.2022 й.; 28/1) ҳамда Бухоро вилояти Пешкў туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (16.05.2022 й.; 10/1) билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар кимё саноати корхонаси ишчи аёлларида стоматологик касалликлар, айниқса пародонт касалликларини эрта ташхислашга имкон берди. Юқоридаги текшириш усуллари ушбу контингент аёлларида стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда касалликларнинг асоратларини олдини олиш учун хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги усулининг жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар ишчи аёл учун 180 000 сўм иқтисод қилинди (тажрибага кўра 51,6 фоиз парадонт касалликлари бор аёлларда қайта даволаш муолажаси амалга оширилади). Қайта даволаш амалиёти даражасини 51,6 фоиздан 45,5 фоизга камайтирган (1 нафар бемор аёлдан 180 000 сўм иқтисод қилинса) йилига 44 нафар бемор аёлдан касаллик кайталаниши иккиламчи даволаш муолажаси камайтирилди, демак бир нафар бемордан 180 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 7 920 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши бир нафар бемор аёл ҳисобига бюджет маблағларини 180 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Кимё саноати корхоналари ишчи аёллари орасида стоматологик саломатлик ва ҳаёт сифатининг боғлиқлигини ўрганиш услуби» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2022 йил 14 июлдаги 04/2618-сонли хат юборилган.
кимё саноати корхонаси ишчи аёллари орасида пародонт тўқималаридаги патологик ҳолатлар шаклланиши даражаси улар тиш қаттиқ тўқималари, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида ривожланган стоматологик касалликларга нисбатан кўп учрагани аниқланга. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (04.03.2022 й.; 28/1) ҳамда Бухоро вилояти Пешкў туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (16.05.2022 й.; 10/1) билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кимё саноати корхонаси ишчи аёллари орасида стоматологик текшириш ўтказиш жараёнида парадонт тўқимасида ўзгаришлар, касалликни ўз вақтида ташхислашга қаратилган ва яллиғланиш жараёни олдинини олишига йўналтирилган. Ундан фойдаланиш қулай ва ишчи аёллари орасида турли хилдаги стоматологик касалликлар олдини олади. Шу билан бирга, стоматологик текшириш ўтказишнинг иқтисодий самарадорлиги ушбу парадонт касалликларини ташхислашда жуда қулай усуллардан бири ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор аёл учун таклиф қилинган профилактика чора тадбирлари амалиётда комплекс даволаш билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқилган профилактика чора тадбирлари бемор аёлларни харажатларининг куйидагича иқтисод бўлишига олиб келди, куйдагича: қайта курик – 25 000 сўм; қайта стоматологик муолажалар – 155 000 сўм; (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор аёл учун 180 000 сўм ташкил қилди, йиллик қайталанган бемор аёллар сони 25, умумий иқтисодий самарадолик эса 4 500 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши бир нафар бемор аёл ҳисобига бюджет маблағларини 180 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Кимё саноати корхоналари ишчи аёллари орасида стоматологик саломатлик ва ҳаёт сифатининг боғлиқлигини ўрганиш услуби» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2022 йил 14 июлдаги 04/2618-сонли хат юборилган.
кимё саноати корхонаси ишчи аёллари орасида стоматологик саломатлиги ва ҳаёт сифати орасида бевосита, кучли боғлиқлик борлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (04.03.2022 й.; 28/1) ҳамда Бухоро вилояти Пешкў туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (16.05.2022 й.; 10/1) билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар кимё саноати корхонаси ишчи аёллари орасида пародонтитни ташхислаш ва парадонт касалликларини ҳаёт сифати орасида бевосита кучли боғлиқлик борлигини таҳлил қилиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: парадонт касалликларини олдини олиш чора тадбирлари ўтказгандан кейин 1 нафар бемор аёл учун 640 000 сўм иқтисод қилинди (профилактика чора тадбирлари пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий бемор аёлларнинг 6,1 фоиз (44 нафарда) даволаш кунлари камайтиради ва бемор аёллар умумий харажатларини 4 500 000 (44 нафар бемор аёл учун) сўмга иқтисод қилади). Хулоса: янги профилактика усулининг жорий қилиниши бир нафар бемор аёллар ҳисобидан бюджет маблағларини 640 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Кимё саноати корхоналари ишчи аёллари орасида стоматологик саломатлик ва ҳаёт сифатининг боғлиқлигини ўрганиш услуби» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2022 йил 14 июлдаги 04/2618-сонли хат юборилган. 
кимё саноати ишчи аёллари орасида стоматологик саломатлигини баҳолаш, бирламчи стоматологик профилактикани такомиллаштириш мақсадида илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (04.03.2022 й.; 28/1) ҳамда Бухоро вилояти Пешкў туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (16.05.2022 й.; 10/1) билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар кимё саноати корхонаси ишчи аёллари орасида стоматологик касалликлар, айниқса пародонтитни эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволашга имкон берди. Юқоридаги профилактика усуллари ушбу контингент аёлларида стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда парадонт касалликларнинг асоратларини олдини олиш учун хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор аёлнинг стоматологда даволаниш даври учун иқтисодий курсаткич: бемор аёлнинг стоматологда муоложалар муддатини 10 кундан 6 кунга (4 кунга) қисқартиртириб, даволаш тўлов миқдори 640 000 сўмга камайтирди; стоматолог даволаш даврининг 4 кунга қисқартирилиши ҳисобига 640 000 сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 180 000 сўм дори воситалари сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 28 160 000 сўмни ташкил этади (бюджет маблағлари ҳисобига). Хулоса: янги профилактика усулининг жорий қилиниши бир нафар бемор аёллар ҳисобидан бюджет маблағларини 640 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Кимё саноати корхоналари ишчи аёллари орасида стоматологик саломатлик ва ҳаёт сифатининг боғлиқлигини ўрганиш услуби» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2022 йил 14 июлдаги 04/2618-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish