Имомов Рустамбек Давронбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича “Лимон етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусидаги Диссертация иши ҳимояси, 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt656
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маматқулов Абдурашид Вахидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Султанов Баходир Файзуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори; Дусмуратов Ражапбой Давлетбаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда лимончиликни ривожлантириш ва тармоқ самарадорлигини ошириш имкониятлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Лимончиликда ўзаро интеграсия ва кооперасия муносабатларини ривожлантиришга қаратилган “Ситрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмасининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ҳамда уларни молиялаштириш манбалари асосланган;
ҳимояланган майдонларда лимон етиштиришда табиий-техноген офатлар талаб даражасида ҳамда газ етказиб берилмаганлиги оқибатида йўқотилган ҳосил қийматининг бир қисмини қоплаб бериш асосида табақали суғурталаш тизимини жорий этиш механизми ишлаб чиқилган;
лимончиликда инновасион технологияларни жорий этишни рағбатлантиришнинг ташкилий-иқтисодий дастакларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
лимончилик тармоғи ривожига ажратилаётган молиявий маблағлар (имтиёзли кредитлар) даражасида маҳсулот экспорти ва аҳоли бандлиги даражасининг 2026-йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Лимончиликни ривожлантириш ва тармоқ самарадорлигини ошириш имкониятларини баҳолаш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Лимон етиштириш ва қайта ишловчи корхоналар ўртасида ўзаро интеграсия ва кооперасия алоқаларини ривожлантириш мақсадида “Ситрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмасининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 28 сентябрдаги 05/032-3930-сон маълумотномаси). Натижада, маҳсулот экспортини кўпайтириш, тармоқ иқтисодий самарадорлигини 15-20 фоизга ошириш асосланган;
лимончилик тармоғи самарадорлигини оширишга қаратилган “Ситрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмасининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 28 сентябрдаги 05/032-3930-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолини лимон маҳсулоти билан меъёр даражасида таъминлаш, экспортини кўпайтириш, лимончилик тармоғини иқтисодий самарадорлигини 15-20 фоизга ошириш асосланган;
лимончилик субъектларини рағбатлантиришда имтиёзли кредит, лизинг, суғурталаш каби молиявий қўллаб-қувватлашнинг турли манбаларини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 28 сентябрдаги 05/032-3930-сон маълумотномаси). Натижада, Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Балиқчи ва Олтинкўл туманларида фаолият юритаётган лимон етиштирувчи аҳоли томорқаларида лимон дарахтлари қатор орасида дастлабки 2 йил давомида қўшимча экин сифатида саримсоқ пиёз етиштириш орқали сарфланган инвестисион харажатларни 1-йилда 54,5 фоизга, 2-йилда 61,4 фоизга, 3-йилда 175 фоизга, 4-йилда 330 фоиз қоплаш имкониятлари иқтисодий асосланган;
лимончилик тармоғи ривожига ажратилаётган молиявий маблағлар (имтиёзли кредитлар) даражасида маҳсулот экспорти ва аҳоли бандлиги даражасининг 2026-йилгача прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 28 сентябрдаги 05/032-3930-сон маълумотномаси). Натижада, 2030 йилга бориб экспортга йўналтириладиган лимон ҳажмини 1,8 марта ошириш ҳамда аҳолини лимонга бўлган талабини ҳозирги 28,1 фоиздан қарийб 93,3 фоизга етказиш имкони яратиш истиқболи асосланган.