Акрамов Машраб Эргашали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оптик толали тармоқларда солитонларни генерация қилиш ва бошқариладиган динамикасини моделлаштириш», 01.04.02 – Назарий физика ва 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/FM860.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матрасулов Даврон Урунович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, DSc.03/31.03.2022.T/FM.10.04.
Расмий оппонетлар: Борис Маломед, физика-математика фанлари доктори, профессор; Болтаев Ганжабой Сапаевич, физика-математика фанлари доктори;
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ушбу диссертациянинг мақсади графларда ночизиқли эволюцион тўлқин тенгламалари ёрдамида солитонлар динамикасини моделлаштириш йўли билан оптик толали тармоқларда солитонларнинг генерация бўлиши ва тарқалишини ўрганишдан иборат. Шунингдек, оптик тўлқин ўтказгич тармоқларида солитонларнинг бошқариладиган генерацияси ва уларни ташиш усулларини ишлаб чиқиш ушбу диссертация ишининг алоҳида мақсадидир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Тадқиқот ишининг илмий янгилиги шундан иборатки, унда илк бор тармоққа ўхшаш структураларда солитонларни генерация қилиш муаммоси ечилган, берилган бошланғич импулс профилига кўра генерация қилинган солитонлар сонини ҳисоблаш учун аналитик формула олинган. ПТ-симметрик нолокал ночизиқли Шредингер тенгламасининг метрик графларда солитон ечимлари, дискрет нолокал ночизиқли Шредингер тенгламасининг дискрет графларда солитон ечимлари олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диссертация натижалари қўшма грант ҳисобланган “Спеcтрал Оптимизатион: Фром Матҳематиcс то Пҳйсиcс анд Адванcед Течнологу” (HORIZON2020, Эуропеан Унион Фундинг фор Ресеарч анд Инноватион) каби бир қанча халқаро ва маҳаллий илмий грантлар доирасида амалга оширилган, жумладан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва TUBITAK (Реф. Нр МРТ-2130213155 & 221Н123), Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг “Кичик ўлчамли наноструктураларда бошқариладиган квант ташиш: тармоқли квант-функсионал материалларни моделлаштириш ва лойиҳалаш” (Нр/ ФЗ-5821512021).