Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Фарҳод Қаҳрамоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Преэклампсияни эрта ташхислаш ва истиқболини белгилашда клиник-лаборатор маркёрларнинг замонавий жиҳатлари",; 14.00.01-Акушерлик ва гинекология; 14.00.36 - Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4 DSc./Tib475.
 Илмий маслаҳатчилар: Негматуллаева Мастура Нуруллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Иноятов Амрилло Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилбар Қамариддиновна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мусахаджаева Диля Абдуллаевна биология фанлари доктори, профессор; Старцева Надежда Михайловна тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Н.И. Пирогов номидаги миллий тадқиқот тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Преэклампсиянинг эрта клиник белгилари намоён бўлгунга қадар ташхислаш усулларини такомиллаштириш орқали иммуногенетик, гемостазиологик, биокимёвий ва гемодинамик маркёрларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг оналар ўлими ва перинатал ўлимни пасайтиришдаги ролини баҳолашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда яшовчи ўзбек миллатига мансуб преэклампсия хавфи бор ва преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда IL-1β генининг (T31C) rs1143627 полиморфизми С аллел, С/С мутант вариантли генотипи ва IL-10 генининг (G1082A) rs1800896 полиморфизм А аллел, А/А мутант генотипи кўрсаткичлари преэклампсияни аниқлашда юқори даражада аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
преэклампсия хавфи бор ва преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда проангиоген (PLGF) омилнинг пасайиши, антиангиоген (sVEGF-R1) омилининг ошиши, марказий гемодинамика хусусиятларини тавсифловчи (зарб ҳажми, юрак қисқаришлар сони, умумий периферик томир қаршилиги), регионар гемодинамика параметрларининг ошиши орқали намоён бўладиган клиник белгилар ва гемостаз тизими (Д-димер) бузилишларининг асосий хавф омиллари аниқланган ва асоратларни клиникагача ташхислаш ва башоратлаш усуллари ишлаб чиқилган; 
преэклампсиянинг ўзига хос хавф омилларини аниқлашда, иммун тизимининг энг муҳим биомаркёрлари бўлган интерлейкин 1β(IL-1β), ўсимта некрози омили (TNF-α) ошиши ва интерлейкин -10 (IL-10) пасайиши ҳисобига намоён бўладиган клиник белгилар ва биокимёвий маркёрлар витамин 25(OH)D, PAPP-A, α-ФП, βХГЧ нинг лаборатор кўрсаткичлари аниқланган;
преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда зарб индекси, ҳажм фракциясининг камайиши, умумий переферик томир қаршилигининг ошиши, проангиоген факторнинг камайиши, антиангиоген омилнинг ошиши, иммунологик омилларнинг ошиши, бачадон артериаларида резистентлик индексининг ортиши ва ҳомила –йўлдош қон оқимининг ёмонлашуви тезкор туғруқ учун кўрсатма бўла олиши исботланган;
анамнезида преэклампсия хавфи бор аёлларда молекуляр-генетик ва лаборатор текширув натижалари асосида, ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи триместрида антиоксидант, антиагрегант, комплекс даво чоралари билан биргаликда қўлланилиб, кейинги ҳомиладорликнинг қониқарли кечиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 23 мартдаги 23-Z/008-сон хулосаси асосида:

ўзбек миллатига мансуб преэклампсия хавфи бор ва преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда IL-1β генининг (T31C) rs1143627 полиморфизмининг С аллел, С/С мутант вариантли генотипи ва IL-10 генининг А аллел, А/А мутант генотипи ҳомиладор аёлларда преэклампсиянинг келиб чиқиш хавфини юқорилигини кўрсатган; преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда ген полиморфизмлари аниқланганда туғруқни амалга оширишга перинатал марказларга ва керакли шошилинч тиббий ёрдам кўрсата оладиган муассасаларга юборилган, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтирган ва шифо жараёнини тезлаштирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон шаҳар 2-сон туғруқхона мажмуасига 19.07.2022 йилдаги 34/1-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилояти Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлимига 19.07.2022 йилдаги 110/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган текшириш усуллари фойдаланиш преэклампсия кузатилган ҳомиладорларни асоратларни эрта  эришилади;   тадбиқ этилган комплекс ёндашув натижасида  даволаш даволаш самардорлиги ошган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:    преэклампсия хавфи бор ва преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда самарали текширув усули бўлган генетик теширувлар орқали аниқланиши, яъни бошқа текшир увлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган. Бунда бир беморда 845 500 сум иқтисод қилиниб, тадқиқот жараёнида кузатувдаги 90 нафар беморда 76140000 сўм бюждетдан ташқари маблағлардан иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: преэклампсия билан асоратланган аёллар ва преэклампсия хавфи бўлган аёлларни эрта прогнозлашдаги молекулар-генетик усуллар, 1 нафар бемор ҳисобига киритилаётган усулнинг иқтисодий самарадорлиги унинг аналогига нисбататан арзон, яни 22 % юқорилигини кўрсатди. Ахмедов Фарҳод Қаҳрамоновичнинг« Преэклампсияни эрта ташхислаш ва истиқболини белгилашда клиник лаборатор маркёрларнинг замонавий жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 12 августдаги 04/3155-сонли хат юборилган.
преэклампсия хавфи бор ва преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларни эрта ташхислашда проангиоген ва антиангиоген омилларини аниқлаш, марказий гемодинамика кўрсаткичларини, гемостаз тизимини биргаликда ўрганиш кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга, туғруқдан кейинги даврни силлиқ ўтиши, ётоқ кунини қисқартириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар 2-сон туғруқхона мажмуасининг 18.07.2022 йилдаги 38/1-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилояти Когон туман тиббиёт бирлашмасининг 17.07.2022 йилдаги 65/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мамлакатимиз қишлоқ ҳудудида яшовчи преэклампсия билан асоратланган туғруқ бўлимларига мурожаат қилувчи ҳомиладор аёллар орасида ушбу касалликлар билан учраш даражасини камайтириш мақсадида, иммуно-генетик, биокимёвий маркёрларни қўллаш орқали, хавф омилларини эрта аниқлашга, улар асосида коррекцияловчи терапияни ишлаб чиқиш, ушбу касаллик билан боғлиқ асоратлар камайишига олиб келади.  Ундан ташқари шу натижаларга асосланиб, дифференциалланган ҳолатда гипертензив ҳолатларни биридан иккинчисига ўтишини олди олиниб тўғри ёндашиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бу маблағнинг тежалиши, қатновлар сонининг камайиши, стационарда даволаниш муддатининг 5 кунгача камайиши, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланди. Ҳар бир нафар беморда стационар даво кунлари қисқариши ҳисобидан 761 400 минг сўмгача иқтисодий самардорликка эришилган. Жами беморлардан 38 070 000 сум маблағ иқтисод қилинишига эришилди. Хулоса: Преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда даволаш ва туғруқни олиб бориш вақтида йўл қўйилган қатор камчиликлар йўлдошнинг вақтидан олдин кўчиши, эклампсия  каби кузатилиши мумкин бўлган асоратлари аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, тадқиқотга жалб қилинган умумий беморлар ҳисобидан бюджет маблағлардан 17 800 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан 20 270 000 сўм маблақ иқтисод қилинишига эришилган. Ахмедов Фарҳод Қаҳрамоновичнинг« Преэклампсияни эрта ташхислаш ва истиқболини белгилашда клиник лаборатор маркёрларнинг замонавий жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 12 августдаги 04/3155-сонли хат юборилган.
преэклампсиянинг ўзига хос хавф омилларини аниқлашда, иммун тизимининг ва перинатал омили муҳим биомакёрлари, преэклампсияни эрта башоратлашда туғруқдан олдин ва  туғруқ вақтида кузатиладиган асоратларни бартараф этишда ёрдам бериб даволаш жараёнини тезлаштиради ва ётоқ кунини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар 3-сон туғруқхона мажмуасининг 19.07.2022 йилдаги 36/1-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими 19.07.2022 йилдаги 63/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Преэклампсияни эрта аниқлаш усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган усуллар ёрдамида, олинган натижалар преэклампсия билан асоратланган беморларнинг ҳаётини яхшилаш ҳамда уларни стационар даволаш заруриятига бўлган эҳтиёжини камайтиришга олиб келган; таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш преэклампсия билан асоратланган аёлларни эрта ташхислаш ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: таклиф этилган текшириш усулларини қўллаганимиздан сўнг ҳомиладор аёлларнинг шифохонада қолиш муддатини 10,5 кундан 6 кунгача кунга қисқартирди, олдинги текшириш учун қилинган харажат 1 бемор учун 1314000 сўмни ташкил қилган бўлса, биз таклиф қилган усулда харажатлар 468500сўмни ташкил қилди, йил давомида ҳар бир бемор учун 845499 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: Юқоридаги барча даволаш усуллари мажмуавий ишлатилинганида ушбу касаллик билан боғлиқ бўлган сарф-харажат камайиб даво самарадорлиги ошиши ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларнинг 22,1% га кам сарфланишига эришилган. Ахмедов Фарҳод Қаҳрамоновичнинг« Преэклампсияни эрта ташхислаш ва истиқболини белгилашда клиник лаборатор маркёрларнинг замонавий жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 12 августдаги 04/3155-сонли хат юборилган.
преэклампсия хавфи бор ва преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларни эрта ташхислашда марказий гемодинамика кўрсаткичларини зарб индекси, ҳажм фракцияси камайиши, УПТҚ ошиши, допплерометрияда бачадон артерияларида ИР нинг ортиши эрта башоратловчи предиктор бўлиб, уларни эрта аниқланиши асоратларни олдини олишга, туғруқдан кейинги даврни силлиқ ўтиши, ётоқ кунини қисқартириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар 2-сон туғруқхона мажмуасининг 18.07.2022 йилдаги 38/1-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилояти Когон туман тиббиёт бирлашмасининг 17.07.2022 йилдаги 65/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: амлакатимиз қишлоқ туманларида преэклампсия билан асоратланган туғруқ бўлимларига мурожаат қилувчи ҳомиладор аёллар орасида ушбу касалликлар билан учраш даражасини камайтиришга эришилган; допплерометрик усулларни қўллаш, улар асосида коррекцияловчи терапияни ишлаб чиқиш, ушбу касаллик билан боғлиқ бўлган асоратлар камайишига олиб келган. Ундан ташқари шу натижаларга асосланиб, дифференциалланган ҳолатда гипертензив ҳолатларни биридан иккинчисига ўтишини олди олиниб тўғри ёндашиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифохонада бўлиш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 750 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); • шифохонада бўлиш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 195 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 39 000 сўм боғланмалар сарфланади Хулоса: Преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда даволаш ва туғруқни олиб бориш вақтида йўл қўйилган қатор камчиликлар йўлдошнинг вақтидан олдин кўчиши, эклампсия  каби кузатилиши мумкин бўлган асоратлари аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 68 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 32 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Ахмедов Фарҳод Қаҳрамоновичнинг « Преэклампсияни эрта ташхислаш ва истиқболини белгилашда клиник лаборатор маркёрларнинг замонавий жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 12 августдаги 04/3155-сонли хат юборилган.
преэклампсия билан асоратланишни таклиф этилган маркёрлар орқали эрта ташхислаш, профилактик даво мақсадида биринчи ва иккинчи треместрда антиоксидант ва антиагрегант дори воситаларни қўллаш ҳомиладорликни асоратсиз кечишига ва туғруқ вақтида кузатиладиган асоратларни бартараф этишда ёрдам бериб даволаш жараёнини тезлаштиради ва ётоқ кунини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар 3-сон туғруқхона мажмуасининг 19.07.2022 йилдаги 36/1-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими 19.07.2022 йилдаги 63/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Преэклампсияни эрта аниқлаш усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган усуллар ёрдамида, олинган натижалар преэклампсия билан асоратланган беморларнинг ҳаётини яхшилаш ҳамда уларни стационар даволаш заруриятига бўлган эҳтиёжини камайтиришга олиб келган; таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш преэклампсия билан асоратланган аёлларни эрта ташхислаш ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: таклиф этилган текшириш усулларини қўллаганимиздан сўнг ҳомиладор аёлларнинг шифохонада қолиш муддатини 10,5 кундан 6 кунгача кунга қисқартирди, олдинги текшириш учун қилинган харажат 1 бемор учун 1314000 сўмни ташкил қилган бўлса, биз таклиф қилган усулда харажатлар 468500 сўмни ташкил қилди, йил давомида ҳар бир бемор учун 845499 сўм фойда билан чиқдик; 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан кардиология, неврология бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: Юқоридаги барча даволаш усуллари мажмуавий ишлатилинганида ушбу касаллик билан боғлиқ бўлган сарф-харажат камайиб даво самарадорлиги ошади. Ахмедов Фарҳод Қаҳрамоновичнинг «Преэклампсияни эрта ташхислаш ва истиқболини белгилашда клиник лаборатор маркёрларнинг замонавий жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 12 августдаги 04/3155-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish