Sayt test rejimida ishlamoqda

Баҳрамова Моҳинур Баҳрамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Халқаро арбитраж фаолиятини рақамлаштириш ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Yu199.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рустамбеков Исламбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Самет Татар, юридик фанлар доктори, профессор; Аҳмедов Азизхон Дилшодович, юридик фанлар доктори; Якубов Ахтам Нусратиллоевич, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро рақамли арбитраж юрисдиксияси нуқтаи назаридан, улар фаолиятини тартибга солишни янада такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
арбитрни тайинлаш, рад этиш, ваколатларининг амал қилишини тугатиш, арбитраж судининг юрисдиксияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш, далилларни олишга кўмаклашиш, шунингдек арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш масалалари арбитраж жойлашган жой қонуни асосида ва жойлашган жойдаги давлат ваколатли суди томонидан амалга оширилиши ҳамда унинг ваколатлари доирасида таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш асосларини белгилаш зарурати асослантирилган;
арбитрлар, арбитраж томонидан тайинланган экспертлар, арбитраж муассасасининг ходимлари — арбитраж ёки ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар юзасидан гувоҳ сифатида чақирилиши ва сўроқ қилиниши мумкин эмаслиги асослаб берилган;
арбитраж судида кўрилаётган даъвони таъминлаш чоралари арбитраж муҳокамаси тарафининг аризасига кўра иқтисодий суд томонидан кўрилиши мумкинлиги, шунингдек, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги арбитражнинг ҳал қилув қарори таъминлаш чораларини иқтисодий суд томонидан бекор қилиш учун асос бўлиши асосланган;
ишда иштирок этувчи шахсларнинг ушбу низони ҳакамлик судига ёки арбитражга кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиб, ҳакамлик судига ёки арбитражга мурожаат қилиш имконияти бой берилмаган бўлса ва, агар ишнинг иқтисодий судда кўрилишига қарши бўлган жавобгар ўзининг низонинг мазмуни бўйича биринчи аризасидан кечиктирмай низони ҳакамлик судининг ёки арбитражнинг ҳал қилувига ўтказиш тўғрисида илтимоснома берса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши асослаб берилган;
биржада тузиладиган шартномалар юзасидан вужудга келадиган низоларни ҳал этишда Арбитраж комиссияси ўрни, аҳамияти ва ишни ҳал этиш механизми сифатидаги консептуал ҳуқуқий мақоми асослаб берилган;
иқтисодиёт соҳасида юзага келадиган низолар ҳамда бошқа ишлар  бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш масалалари, агар арбитраж жойи Ўзбекистон Республикасида жойлашган бўлса, қарорни тан олиш ва ижро қилиш Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигида назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни инобатга олинган ҳолда ҳал этилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
арбитрни тайинлаш, арбитрни рад этишни қаноатлантириш, арбитр ваколатларининг амал қилишини тугатиш хусусида қарор қабул қилиш, арбитраж судининг юрисдиксияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш, далилларни олишга кўмаклашиш, шунингдек арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза арбитраж жойлашган ердаги иқтисодий судга берилиши, таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш, арбитраж судида кўрилаётган даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисидаги ариза арбитраж жойлашган ердаги ёки қарздор давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги ёхуд, агар қарздор давлат рўйхатидан ўтказилган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган жойдаги иқтисодий судга берилиши асосларини белгилаш юзасидан таклифлари Ўзбекистон Республикаси “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 2022-йил 16-майдаги ЎРҚ–769-сонли Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг 37-моддаси бешинчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 15-июлдаги 06-13/35-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар арбитраж судининг юрисдиксияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш, таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш, таъминлаш чораларини кўриш, далилларни олишга кўмаклашиш тўғрисидаги аризалари иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилаётганда қўлланилиши тўғрисида қарор қабул қилишга доир ваколатларини белгилашга хизмат қилган;
арбитрлар, арбитраж таркиби томонидан тайинланган экспертлар, арбитраж муассасасининг ходимлари, ҳакамлик судялари — арбитраж ёки ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар юзасидан гувоҳ сифатида чақирилиши ва сўроқ қилиниши мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 2022-йил 16-майдаги ЎРҚ–769-сонли Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг 53-модда иккинчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 8-июлдаги 04/2-09/3348-сон далолатномаси).Ушбу таклифнинг амалга оширилиши арбитраж муҳокамасида иштирок этган шахсларнинг жараён конфеденсиал ташкил этилганлиги муносабати билан маълумот бермаслик мажбурияти ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
арбитраж судида кўрилаётган даъвони таъминлаш чоралари арбитраж муҳокамаси тарафининг аризасига кўра иқтисодий суд томонидан кўрилиши мумкинлиги, шунингдек, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги арбитражнинг ҳал қилув қарори таъминлаш чораларини иқтисодий суд томонидан бекор қилиш учун асос бўлиши юзасидан берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 2022-йил 16-майдаги ЎРҚ–769-сонли Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг 93-моддаси олтинчи қисми, 99-моддаси саккизинчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 15-июлдаги 06-13/35-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар арбитраж судининг даъвони таъминлаш чораларини манфаатдор томон аризасига биноан иқтисодий судда кўрилиши, даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисидаги аризалари иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилаётганда қўлланилиши тўғрисида қарор қабул қилишга доир ваколатларини белгилашга хизмат қилган;
ишда иштирок этувчи шахсларнинг низони ҳакамлик судига ёки арбитражга кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиб, ҳакамлик судига ёки арбитражга мурожаат қилиш имконияти бой берилмаган бўлса ва, агар ишнинг иқтисодий судда кўрилишига қарши бўлган жавобгар ўзининг низонинг мазмуни бўйича биринчи аризасидан кечиктирмай низони ҳакамлик судининг ёки арбитражнинг ҳал қилувига ўтказиши тўғрисида илтимоснома берса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши лозимлиги тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий протсессуал кодекси 107-моддасининг 2-банди Ўзбекистон Республикаси 2022-йил 16-майдаги ЎРҚ–769-сонли Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг 1-моддасининг, 9-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 8-июлдаги 04/2-09/3348-сон далолатномаси).Ушбу таклифнинг амалга оширилиши жавобгар ўзининг низонинг мазмуни бўйича биринчи аризасидан кечиктирмай низони ҳакамлик судининг ёки арбитражнинг ҳал қилувига ўтказиши тўғрисида илтимоснома бериши ҳуқуқини такомиллаштиришга хизмат қилган;
фючерс шартномаларини тузиш ва бажариш билан боғлиқ низолар биржанинг Арбитраж комиссияси томонидан ҳал этилиши тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товар-хом ашё биржаларида фючерс савдоларини жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг электрон логистика савдо порталини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022-йил 14-октябрдаги 811-5/6628-сон далолатномаси). Ушбу таклиф тузилган фючерс шартномалари юзасидан низоларнинг арбитраж комиссияси томонидан кўриб ҳал этилишига хизмат қилган;
арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш масалалари, агар арбитраж жойи Ўзбекистон Республикасида жойлашган бўлса, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда ҳал этилиши юзасидан берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 2022-йил 16-майдаги ЎРҚ–769-сонли Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг 13-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий протсессуал кодексининг 248-моддаси бешинчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 8-июлдаги 04/2-09/3348-сон далолатномаси).Ушбу таклифнинг амалга оширилиши чет давлатлар судларининг ва арбитражларининг ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратишнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ амалга оширилиши лозимлиги тартибини белгилаб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish