Sayt test rejimida ishlamoqda

Буранова Мадина Уктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббиёт олий ўқув юртларида талабаларга ўқишни ўргатишда ноанъанавий усулларнинг жорий қилиниши” (инглиз тили материалида), 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.PhD/Ped2236
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Лутфуллаев Махмуд Хасанович, педагогика фанлари  доктори (DSc), профессор; Ахмедова Лайло Толибжановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт олий ўқув юрти талабалари учун касбий йўналтирилган инглиз тилидаги мақолаларни ўқиш кўникмаларини ривожлантиришнинг ноанъанавий педагогик технологиялари ва усулларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларига ўқиш малакасини ўргатиш методикаси ўзга тилдаги матнни ўқишга ўргатиш юзасидан услубий ёндашувлар,  матн олди ва матндан кейинги топшириқларни бажариш, маълумотларни таҳлил ва синтез қилишга қаратилган маш ва топшириқлар  инновацион ўқитиш стратегияларига кўра такомиллаштирилган;
тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг ўқиш кўникмалари  аслиятдаги матнда юз бераётган воқеаларнинг моҳиятини мантиқий тиклаш, лексик бирликларни  таҳлил қилиб улардан нутқий мулоқотда ўринли фойдаланиш уч босқичли  “оддий”, “бироз мураккаб”,  “мураккаб” тамоиллари орқали  ривожлантириш асосланган;
талабаларни тиббий йўналишдаги материалларни ўқишга ўргатишда аутентик материаллар асосида интенсив ўқиш, танқидий идрок этиш, мантиқ ва тафаккурни ривожлантириш, ўрганилаётган мавзунинг ўзига хос терминологиясини тушинишга қаратилган машқлар ноанъанавий усуллар йўрдамида ривожлантирилган;
тиббиёт соҳасидаги мақолаларни луғати билан ишлаш орқали ўқиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган «Лабиринт», «Пирамида», «Рефлекция» янги педагогик технологиялари таълимнинг коммуникатив ёндашувга кўра ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларини ўқишга ўргатишнинг ноанъанавий усулларини амалга оширишга қаратилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
мулоқотга киришувчанлик кўникмаларини шакллантириш, касбга йўналтирилган терминологияни инновацион стратегиялар йўрдамида тушинишга доир назарий ва амалий хулосаларидан «Самарқанд садоси» радиоси эшиттиришларини таййўрлашда  фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 15 октябрдаги 01-12/392-рақамли маълумотномаси). Натижада инновацион ёндашув бўйича барча таклиф ва тавсиялар оммалаштирилган.
талабаларнинг ижодий тафаккурини фаоллаштириш,  киришимлилик, креативлик, ўзини намоён этиш каби кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган тавсиялардан  561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП «Ўзбекистонда олий та'лим тизими жараёнларини модернизатсиялаш ва халқаролаштириш» амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 7 октябрдаги 2812/30.02.01-рақамли маълумотномаси). Натижада тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларига ўқишни ўргатиш методикаси такомиллаштирилган.
талабаларнинг умумий интеллектуал ва коммуникатив салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган аутентик материалларидан И-204-4-5 «Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникатсион технолгиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш» амалий лойиҳасида  фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 7 октябрдаги 2811/30.02.01-рақамли маълумотномаси). Натижада тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларини касбга йўналтирилган асл манба материалларини талқин қилишга ўргатиш сифатини оширишга қаратилган методик ёндашув такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish