Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойхонова Гулниса Aбдуғаффоровнанинг
диссертация ҳимоясисиз селексия ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Г`о`занинг Г.барбаденсе Л. турига мансуб маданий шаклларидан фойдаланиб истиқболли селексион ашё яратиш”, 06.01.05–Селексия ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Тақдимот мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.ПҳД/Қх1011.
Илмий раҳбар: Равшанов A`зам Еркинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селексияси, уруғчилиги ва йетиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти ПҳД.05/27.02.2020.Қх.42.02 
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: ғозанинг “Сурхон-111” нави (НAП 00427). 
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг “база.има.уз” сайтида патентнинг хуқуқий холати тўғрисида маълумотлар жойлаштирилган.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ғозанинг Г.барбаденсе Л. турига мансуб истиқболли ашёларини аналитик селексия усулидан фойдаланган холда ўрганиш ва баҳолаш асосида янги ингичка толали ғоза навини яратишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Г.барбаденсе Л. турига мансуб бойитилган генотипга ега ғўза тизмаларини хўжалик учун қимматли белгилари бўйича баҳолаш ҳамда генетик жиҳатдан фарқланувчи биотипларни танлашда аналитик селексия усулининг самарадорлиги илмий асосланган;
аналитик селексия, вариацион ва статистик таҳлил ҳамда бирламчи уруғчилик усулларидан фойдаланиш орқали селексия жараёнини жадаллаштириш мумкинлиги тасдиқланган;
турли генотипга ега ингичка толали ғўза тизмаларини аналитик селексия усули ёрдамида хўжаликда қимматли белгиларини ўрганиш орқали генетик жиҳатдан бойитилган тезпишар, ҳосилдор, юқори тола чиқими ва сифатининг ижобий мажмуасига ега селекцион ашёларни яратиш мумкинлиги исботланган;
аналитик селексия усулидан фойдаланган ҳолда ғозанинг Г.барбаденсе Л. турига мансуб “Сурхон-111” нави яратилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Республиканинг жанубий минтақаларига мос, ҳосилдор, тола сифати И-A типга мансуб бўлган ингичка толали ғўза навини яратиш юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида: 
ингичка толали ғўзанинг янги “Сурхон-111” навининг навдорлигини давлат андозалари талабларига йетказиш хамда оригинал уруғларини кўпайтириш бўйича 2020-2022 йилларда Пахта селексияси, уруғчилиги ва йетиштириш агротехнологиялари ИТИ ишлаб чиқариш бўлимида 2,1 гектар майдонда амалга оширилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 3 мартдаги 01-05/08-703-сон маълумотномаси). Натижада Сурхон-111 ингичка толали ғўза навининг юқори сифатли оригинал уруг`лик ашёлари тайёрланиб, янги навларни дастлабки ко`пайтириш елита хо`жаликлари етарли миқдорда ашёлар билан та`минланган;
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги “Орифжон” янги ғўза навлари уруғларини дастлабки кўпайтириш елита хўжалигида 2,2 гектар майдонга жорий қилиниб, юқори сифатли уруғлик ашёлари тайёрланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 3 мартдаги 01-05/08-703-сон маълумотномаси). Натижада, янги ингичка толали ғўза навининг рентабеллиги, яъни ўртача 1 гектар майдондан териб олинган пахта хом ашёсидан олинган соф даромад 2 795 минг сўмни ташкил етиб, “Сурхон-16” андоза навига нисбатан 22,3% юқори натижа кўрсатган;
“Сурхон-111” нави Пахта селексияси, уруғчилиги ва йетиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти қошидаги “Ғўза коллексияси ва интродуксияси лабораторияси”га тақдим етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 3 мартдаги 01-05/08-703-сон маълумотномаси). Натижада ингичка толали ғўза коллексияси генофондини янада бойитиш билан бир қаторда, “Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, екология ва атроф-муҳит муҳофазаси” устувор йўналишидаги фундаментал ва амалий лойиҳаларда бошланғич ашё сифатида фойдаланиш имконини бермоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish