Sayt test rejimida ishlamoqda

Гозибеков Aбдуманнон Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрмон биоценозида Ерибидае (Лймантриинае) оиласи вакилларининг биоекологияси ва улар сонини бошқариш усуллари”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.ПҳД /Қх718
Илмий раҳбар: Кимсанбоев Хожимурод Ҳамроқулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, ДСc.05/04.03.2022.Қх.13.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Aбдусалим Холбойевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мирзайева Саидахон Aбдусаломовна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўрмон биоценозида Ерибидае оила вакилларининг систематикаси ва биоекологиясини ҳамда улар сонини бошқаришда ентомофагларни аҳамиятини баҳолашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрмон биоценозида учрайдиган Лймантриа диспар Л, Еупроcтис каргалика, Леуcома сартус ва Оргйиа антиқуа биоекологияси ва систематик таҳлил қилинган ҳамда ҳудудлар бўйича турли популяциялари аниқланган; 
илк бор Ооеcйртус куванае, Aнастатус жапониcус паразит ентомофаг турларини систематик таҳлил қилиш, биологик хусусиятларини ўрганиш ва хўжайин турларига нисбатан ихтисослашганлиги аниқланган; 
мамлакатимизда илк бор Aнастатус жапониcус паразит ентомофаг турини молекуляр идентификация таҳлили ўтказилган ва ДНКси аниқланган; 
илк бор Ерибидае оила вакилларига қарши ихтисослашган ентомофагларни биолабораторияда кўпайтириш технологияси яратилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрмон биоценозида Лепидоптера туркуми Ерибидае оиласи вакилларининг биоекологияси ва улар сонини бошқариш усуллари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
паразит-ентомофагларни (Cалосома сйcопҳанта, Aнастатус жапониcус) кўпайтириш технологияси Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш илмий тадқиқот маркази ДУК биолабораториясига жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 24 июл 02/021-2263-сон маълумотномаси). Натижада мавсумда ўрмон дарахтларининг хавфли фитофаг турларининг самарали ентомофагларни ялпи кўпайтириш ва қўллаш самарадорлиги 3-4 баробар ортган; 
Cалосома сйcопҳанта ва Aнастатус жапониcус ентомофаглари ҳамда трихограмма ва бракон авлодларини Тошкент ва Жиззах вилоятларидаги ўрмон дарахтларида учрайдиган Ерибидае оиласининг асосий зараркунандаларига қарши 8 гектар майдонга жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020-йил 24- июл 02/021-2263-сон маълумотномаси). Натижада трихограмма ва бракон авлодлари қўлланилганда ёнғоқ ва дўлана ҳосили 2,5-3,0 марттагача ортган. 
Браcон ҳебетор ни ёнғоқ дарахтида учрайдиган тоқ ипак қуртига қарши Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Оқтош ва Бурчмулла ўрмон бўлимларига тарқатилди. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 24 июл 02/021-2263-сон маълумотномаси). Натижада Браcон ҳебетор паразит ентомофаг тури 1:5 нисбатда қўлланилганда ўртача 75,8-84,7 % гача биологик самарадорликка еришилган, бир гектар ёнғоқ дарахтида 11,5-12,0 сентнергача ҳосил сақлаб қолинган; 
Тричограмма дендролими ни дўлана дарахтида учрайдиган тоқ ипак қуртига қарши Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қоранқулсой ва Бурчмулла ўрмон бўлимларида зараркунандаларга қарши қўлланилди.(Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 24 июлъ 02/021-2263-сон маълумотномаси). Натижада дўлана дарахтида учрайдиган тоқ ипак қурти зараркунандасига қарши трихограмма турлари 1:5 нисбатда қўлланилганда ўртача 59,5-79,2 % гача биологик самарадорликка ва бир гектар дўлана дарахтидан 8,5-13,5 сентнергача ҳосил сақлаб қолиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish