Sayt test rejimida ishlamoqda

Aллабайев Жаҳонгир Джамолидиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий жамиятда ёшларнинг меҳнатдан бегоналашувини олдини олишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.3.ПҳД/Фал384.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети. 
ИК фаолият ко`рсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.02.02
Илмий раҳбар: Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори (ДСc), профессор
Расмий оппонентлар: Хажийева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шарипов Aбдухакимжон Зиёитдинович, фалсафа фанлари доктори (ДСc), профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация ё`налиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади замонавий жамиятда ёшларнинг меҳнатдан бегоналашуви масалаларини ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан ўрганиш ва меҳнатга позитив муносабатни шакллантириш юзасидан таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнатдан бегоналашувга олиб келувчи техноген тараққиёт, қўрқув, дангасалик, вақтни рационал тақсимлай олмаслик, меҳнат муносабатларига алоқадор субъектлардан нафратланиш каби объектив ва субъектив омиллар инсоний масъулиятни пасайишига олиб келиши далилланган;
инсондаги ожизлик, маъносизлик, изоляция, ўз-ўзини бегоналаштириш ҳолатлари асосида меҳнатдан бегоналашув ва маънавий инқирознинг диалектик алоқадорлиги аниқланган;
меҳнатдан бегоналашув инсон ҳаётининг барча жабҳаларига деструктив таъсир етиб, жамиятда хаотик ҳолатни вужудга келтириши детерминизм нуқтаи назаридан асосланган;
меҳнатдан бегоналашувнинг олдини олишда таълим ва тарбия тизимида аксиологик ёндошувнинг устуворлашувига еришиш зарурияти ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий жамиятдаги ёшларнинг меҳнатдан бегоналашувининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
меҳнатдан бегоналашувга олиб келувчи техноген тараққиёт, қўрқув, дангасалик, вақтни рационал тақсимлай олмаслик, меҳнат муносабатларига алоқадор субъектлардан нафратланиш каби объектив ва субъектив омиллар инсоний масъулиятни пасайишига олиб келиши далилланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ИИИ йўналишига оид оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир чора-тадбирларнинг “Ёшлар тарбиясида анъана ва қадриятларимизнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги 14-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 18-июлдаги 02/02/1183-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизни ривожланишида ёш авлодни меҳнатга рационал муносабатида бўлиш ёш мутахассисларнинг билим ва касбий даражаси ва уларнинг меҳнат дунёсидаги мотивациясини юксалтиришга хизмат қилган;
инсондаги ожизлик, маъносизлик, изоляция, ўз-ўзини бегоналаштириш ҳолатлари асосида меҳнатдан бегоналашув ва маънавий инқирознинг диалектик алоқадорлиги аниқланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳудудий кенгашлари томонидан ўтказилган ёшлар ўртасидаги меҳнатдан бегоналашув муаммосини сиёсий ва ижтимоий тафаккурини ривожлантириш миллий менталитетимиздан ва миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, ёшларни касб ҳунарга йўналтириш, меҳнат бозори ҳолатидан хабардор қилиш, аниқ мутахассисликларга бўлган талаб, касб-хунар таълими имкониятлари ва мехнат қонунчилиги асосларини тушунтиришга қаратилган сиёсий-ҳуқуқий тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2022-йил 17-июндаги 02/05-127-сон маълумотномаси). Натижада, 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастуридаги устувор вазифаларидан бўлган аҳолининг електорат қисми бандлиги, биринчи навбатда, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик, касаначиликни ривожлантириш евазига уларни иш билан таъминлашни кенгайтиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишда асос бўлиб хизмат қилган; 
меҳнатдан бегоналашув инсон ҳаётининг барча жабҳаларига деструктив таъсир етиб, жамиятда хаотик ҳолатни вужудга келтириши детерминизм нуқтаи назаридан асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган Ф-7-23-рақамли “Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида меҳнат бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва аҳоли бандлигини ошириш йўллари” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 12-январдаги 04/11-138-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳани янада такомиллаштиришга ва кенг жамоатчиликка учун меҳнатдан бегоналашувнинг тарихий генезиси ва фалсафий қарашлар йеволюсияси ҳамда ҳозирги даврда ёшларнинг маънавий бегоналашуви ва меҳнатдан узоқлашувининг ўзаро алоқадорлиги, объектив шароитлар ва субъектив омилларни таҳлил қилишга хизмат қилган;
меҳнатдан бегоналашувнинг олдини олишда таълим ва тарбия тизимида аксиологик ёндошувнинг устуворлашувига еришиш зарурияти ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан асосланганига доир таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан ефирга узатилган “Aссалом Самарқанд” телекўрсатуви дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (2022-йил 20-январдаги 01-11/15-сон маълумотномаси). Натижада, Учинчи Ренессанс бўсағасида турган Янги Ўзбекистон ёшларига “Меҳнат маданиятини юксалтириш, замонавий илмларни мукаммал егаси бўлиш ва юртимизда бўлаётган демократик ўзгаришлар, ёшларга бўлаётган етибор давлат сиёсати даражасида еканлиги, замонавий жамиятда ёшларнинг меҳнатдан бегоналашувини танқидий таҳлил қилишда буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш ҳамда уларнинг инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг тадбиқ етишда илмий метадологик қўлланма сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish