Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтайева Матлуба Хаким қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Имом Бухорий маънавий меросида диний тасаввурларнинг миллий қадриятларга синкретлашув хусусиятлари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.3.ПҳД/Фал622.
Илмий раҳбар: Мадайева Шахноза Омонуллайевна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.01.05.
Расмий оппонентлар: Турайев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Сиддиқов Илёсжон Бахромович, фалсафа фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Имом Бухорий маънавий меросида диний тасаввурларнинг миллий қадриятларга синкретлашув хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Имом Бухорий миллий меросининг фалсафий, тарихий ретроспектив жиҳатлари, аллома ҳадисшунослик илмидаги диний-фалсафий тамойилларни рационал уйғунлаштирувчи новаторлик ғоялари ва ҳадис санадининг объективлигини таъминловчи диний бағрикенглик ва инсонпарварлик, езгулик ва жавонмардлик тамойилларининг синкретик диний-фалсафий моҳияти очиб берилган;
Имом Бухорийнинг ҳадисшунослик илмидаги миллий ва диний қадриятлар фалсафасининг ислом ақоид қоидаларининг миллий қадриятларга уйғунлиги синкретик, ёндошув жиҳатларининг трансформацион хусусиятлари, уларнинг ислом шариати нормалари ва тамойилларига оид янги ҳадис санади (12 тамойилий шарти), маърифатли маънавий макон барпо етишда ҳамда ёшларни умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда субстансионал асосга ега еканлиги очиб берилган;
Имом Бухорий саҳиҳ ҳадисларида мавжуд бўлган миллий ва диний қадриятлар трансформациясини баён қилиш ва замонавий ҳадисшуносликнинг рационал илмий-методологик муаммолари йечимидаги онтологик-гносеологик таснифлаш йўллари, аксиологик асосларининг консептуал назарий аҳамияти асосланган;
Имом Бухорий ҳадисларининг таълим-тарбиявий ахлоқий категориялар императивлигига доир диний-фалсафий, когнитив ёндашувлари аниқланган ва ундан бугунги кун ёшлари тарбиясида самарали фойдаланиш юзасидан тарихий тажрибага асосланган саҳиҳ ҳадисларнинг миллий тикланиш ва маънавий юксалиш жараёнидаги консептуал гояларни татбиқ қилишнинг креатив усуллари реал жараёнга ёналтирилганлиги, уларни чуқур англашдаги ментал-интеллектуал, жисмоний, нафсоний, руҳий жиҳатлари очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Имом Бухорий маънавий меросида диний тасаввурларнинг миллий қадриятларга синкретлашув хусусиятлари мавзусидаги тадқиқот натижалари асосида:
Имом Бухорийнинг ҳадисшунослик илмидаги миллий ва диний қадриятлар фалсафасининг синкретик, трансформацион хусусиятлари, уларнинг ислом шариати нормалари ва тамойилларига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИХ йўналишида белгиланган, республикамиздаги кенг қамровли ислоҳотлар мазмунини аҳолининг турли қатламларига тушунтириш ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, бузғунчи ғоялардан огоҳ етишга қаратилган «Жаҳолатга қарши маърифат», «Ислом ақидапарастликни қоралайди», «Ёшлар екстремизмга қарши», «Ислом терроризмга қарши» каби маънавий-маърифий тадбирлар ташкил етишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 2 февралдаги 02-22/88-сон маълумотномаси). Илмий натижалар Имом Бухорий саҳиҳ ҳадисларининг ҳозирги кундаги аҳамияти ва баркамол авлодни тапбиялашга қаратилган билимларнинг кенг ёйилишига замин яратган;
Имом Бухорий ҳадислар тўпламида баён етилган миллий ва диний қадриятлар трансформациясини баён қилиш ва замонавий ҳадисшуносликнинг илмий-методологик муаммолари ечимидаги аҳамиятига оид хулосалардан Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармонининг «Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш» бешинчи устувор йўналишида ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, буюк аждодларимизнинг бой илмий таълимотларини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб етиш бўйича ўтказилган тарғибот - ташвиқот фаолиятида фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2023 йил 8 февралдаги 02/59-сон маълумотномаси). Натижалар юртимиз ёшлари онги, тафаккурига Имом Бухорий саҳиҳ ҳадисларини тўғри сингдиришга қаратилган маънавий тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил етишга хизмат қилган; 
Имом Бухорий ҳадисларининг таълим-тарбиявий, ахлоқий категориялар таснифи императивлигига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги маънавий-маърифий тадбирларида, тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йил 17 февралдаги 4-13-21-480-сонли маълумотномаси). Натижада, ислом дунёсининг буюк муҳаддис ва алломаси Имом Бухорийнинг илмий-маънавий мероси, ижодий фаолияти ва шахсияти билан боғлиқ маънавий-маърифий меросини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда илмий-маданий жамоатчиликни кенг хабардор етиш имконини берган; 
Имом Бухорий миллий меросининг тарихий петроспектив жиҳатлари ва аллома ҳадисшунослик илмидаги новаторлик ғоялари ва инновацион тамойилларининг фалсафий моҳиятига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Очиқ дарс» кўрсатуви сенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 21 декабрдаги 40-40-1927-сон маълумотномаси). Натижада, сенарийнинг назарий-методологик асослари такомиллашиб, телетомошабинлар тафаккурида Имом Бухорий ҳадисларининг аҳамияти тўғрисида тасаввур ҳосил қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish