Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўринов Жасурбек Зухриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактаб ёшигача бўлган болаларда туғма маймоқликни даволашни такомиллаштириш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022/3/PhD/Tib506.
Илмий раҳбар: Джураев Ахрарбек Махмутович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.DSc.04/30.12. 2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Хўжаназаров Илхом Эшқулович, тиббиёт фанлари доктори; Умархўжаев Фатхулла Риқсиходжаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади туғма маймоқликни ташхислаш, хирургик даволаш ва реабилитация қилишни такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
эрта ёшдаги туғма маймоқ болаларда Ахилл пайини игнанинг кесувчи қисми ёрдамида кўндаланг харакатлар билан кесилиб, пай охирларини бир-биридан узоқлаштириб, махсус товуш хосил бўлгунигача кесилиб, оёқ панжаси кафт усти букилишини 20-25° гача кўпайишига олиб келувчи каминвазив териости кўндаланг тенотомия усули ишлаб чиқилилган.
туғма маймоқ болаларда қўлланиланиш учун ишлаб чиқилган ортезли мосламанинг реабилитация даврида қўлланилиши оёқ панжасининг эришилган коррекция холатида ушлаб турилишини таъминлаб ва туғма маймоқлиқ рецидивини олдини олиниши исботланган.
туғма маймоқликни оғирлик даражасини ташхисловчи подометрик усул билан жаррохлик амалиётидан олдинги ва кейинги даврларда оёқ панжаси олд қисми аддукция бурчагини схематик равишда аниқлаб, объектив бахолаш имконияти берувчи ташхислаш усули ишлаб чиқилган.
туғма маймоқликни қиёсий ташхислаш учун Пирани бахолаш шкаласи, рентгенологик ва подометрик бурчаклари маълумотларидан фойдаланган холда оёқ панжаси деформацияси холатига асосланиб, оғирлик даражасини бахолавчи ташхислаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази Эксперт кенгашининг 2023 йил 24 майидаги 03/10-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғликни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг 2022 йил 12 декабрдаги 03/1531-сонли хати юборилган): Эрта ёшли туғма маймоқ болаларда амбулатор равишда даво самарасини пасайтирмаган холатда, яхши косметик натижага эришилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика болалар ортопедия маркази (23.10.2021й.; №41), Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник шифохонаси (11.09.2021й.; №52) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта ёшли туғма маймоқ болаларда операциядан сўнгги чандиқларни олдини олиб ва шунинг хисобига нуқсон рецидивини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Каминвазив ахиллотомия жараёнида тиббиёт ходимлари вақти ва боғлов материалларининг тежаб қолишига эришилди. 2) Каминвазив ахиллотомия ўтказилгандан сўнгги даврларда операциядан сўнгги жарохат чандиғи хажмининг кичиклиги туфайли рецидив холатини камайтирилишига ва бу ўз навбатида бемор учун сарфланадиган ота-оналар ва давлат бюджети маблағларининг тежалишига олиб келди. Хулоса: Болалар туғма маймоқлигини каминвазив ахиллотомия усулида даволанганда иқтисод қилиш имконини берди. Ўринов Жасурбек Зухриддиновичнинг «Мактаб ёшигача бўлган болаларда туғма маймоқликни даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2022 йил 12 декабрдаги 03/1531-сонли хати юборилган.
туғма маймоқликни реабилитацион даво даврида қўллаш учун ишлаб чиқилган ортезли мослама хамёнбоп ва қўллашга қулайлигини исботлади. Даволашнинг эрта ва кечки даврларида ўз самарасини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика болалар ортопедия маркази (23.10.2021й.; №41), Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник шифохонаси (11.09.2021й.; №52) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда туғма майоқликни даволаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Маймоқликни даволаш учун мослама» қўлланилган беморларда  олинган натижалар даволашнинг яқин ва узоқ натижаларини 89,4%гача яхшиланишига, операциядан кейинги асоратларнинг 1,88 баробар камайишига олиб келди ва даволаш сифатини яхшиланганлиги ди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ТМни реабилитация даврида қўлланиши учун ишлаб чиқилган ортезли мослама хорижда ишлаб чиқарилган мослама билан таққосланганди 650.000 сўм арзонга тайёр  бўлганлиги аниқланди. Хулоса: туғма маймоқлик билан даволанаётган болаларда реабилитация даврида деформация компонентларининг рецидив беришини олдини олишда ўз самарасини бериб,иқтисод қилиш имконини берди. Ўринов Жасурбек Зухриддиновичнинг «Мактаб ёшигача бўлган болаларда туғма маймоқликни даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2022 йил 12 декабрдаги 03/1531-сонли хати юборилган.
ишлаб чиқилган бу усул даволашдан олдинги, эрта ва кечки натижаларни солиштириш имконини берди. Бу усул шифокорлар вақтини тежаб стационар ва амбулатор равишда текшириш имконини яратди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика болалар ортопедия маркази (23.10.2021й.; №41), Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник шифохонаси (11.09.2021й.; №52) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Поликлиника ёки стационар шароитларда қисқа муддатда ташхислаш имконини яратди. Олинган натижаларни эрта ва кечки даврларида бир-бири билан солиштириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Туғма маймоқлик билан даволанаётган болаларни вақтини ва молиявий холатини тежаган холда, қисқа муддатларда ташхислаш ва олинган маълумотларни тасдиқлашни таъминлади. Хулоса: Ишлаб чиқилган ташхислаш ва даво усулини танлаш дастури оёқ панжаси нуқсони оғирлик даражасини тўғри бахолаб, керакли даво усулини танлаш имконини яратиб, иқтисод қилиш имконини берди. Ўринов Жасурбек Зухриддиновичнинг «Мактаб ёшигача бўлган болаларда туғма маймоқликни даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2022 йил 12 декабрдаги 03/1531-сонли хати юборилган.
туғма маймоқликни оғирлик даражасини қисқа фурсатларда бахолаш ва керакли даво турини танлаш имконини яратди. Бу усулдан амбулатор шароитда хам фойдаланиш имконияти мавжуд. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика болалар ортопедия маркази (23.10.2021й.; №41), Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник шифохонаси (11.09.2021й.; №52) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: туғма маймоқликни оғирлик даражаси ва жаррохлик амалиётидан олдинги ва кейинги даврларда қиёсий ташхислаш мезонларини аниқлаш, рецидив холатлари кузатилганда даво-чораларини илмий асосланган равишда танлаш, ва жаррохлик амалиётида каминвазив ахиллотомия усулидан фойдаланилгандан сўнгги натижаларни бахолаш, жаррохлик амалиётидан кейинги даврларда ижобий косметик натижа олинишини ўрганишга хисса қўшиши билан изоҳланади. Олинган натижалар даволашнинг яқин ва узоқ натижаларини 95,3 % гача яхшиланишига, операциядан кейинги рецидивларнинг 1,8 баробар камайишига олиб келган ва ташхислаш усулининг самаралигиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) 1 ёшгача бўлган болаларда Пирани бахолаш шкаласидан фойдаланилди. 2) 1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда рентгенологик ва подометрик бурчаклари маълумотларидан фойдаланган холда оёқ панжаси деформацияси холатига асосланиб, патологияни коррекциялашда хал қилувчи имкониятга эга эканлиги исботланган.  Таклиф этилган ташхислаш ва даволаш усулларини тадбиқ қилиш орқали 1,8 %  гача ижобий натижа олинганлиги исботланган. Хулоса:ингичка ичак атрезияси билан туғилган чақалоқларда  операциядан олдинги ва кейинги даврларда  ўлимга олиб келувчи омилларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши иқтисод қилиш имконини берди. Ўринов Жасурбек Зухриддиновичнинг «Мактаб ёшигача бўлган болаларда туғма маймоқликни даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2022 йил 12 декабрдаги 03/1531-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish