Sayt test rejimida ishlamoqda

Узоков Жамол Камиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ЮИК беморларида клопидогрел метаболизмини бошқарувчи генларни ҳисобга олган ҳолда тери орқали коронар аралашувдан кейинги антиагрегант давони самарадорлиги», 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Tib1076.
Илмий раҳбар: Аляви Бахромхон Анисхонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Закиров Нодир Узуевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ташкенбаева Элеонора Негматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек популяциясидаги юрак ишемик касаллиги билан оғриган ҳамда тожсимон артерияларда стентлаш амалиёти ўтказган беморларда CYP2C19 генининг полиморфизмларига қараб самарали антиагрегант даво схемасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Клиник амалиётда илк бор ўзбек популяциясидаги юрак ишемик касаллиги билан оғриган ҳамда тожсимон артерияларда режали равишда стентлаш амалиёти ўтказган беморларда клопидогрелга чидамли беморларларнинг клиник тоифасини аниқлаш усули ишлаб чиқилган.
юрак ишемик касаллиги билан оғриган тожсимон артерияларда стентлаш амалиёти ўтказган клопидогрелга чидамли беморларда клопидогрелга сезгир беморларга нисбатан стенокардия клиник белгиларининг яққол ифодаланганлиги, систолик қон босими ва юрак қисқаришлари сонининг юқори бўлиши ҳамда эхокардиографик текширув асосида чап қоринчанинг отиш фракциясини кам эканлиги, чап қоринча сўнги систолик ва диастолик ҳажмининг юқори бўлиши каби нохуш меъзонларнинг характерли эканлиги аниқланган;
ЮИК беморларида клопидогрелга чидамлилик ривожланиши табиати, частотаси ва даражасини интерлейкинлар ва яллиғланиш омиллари миқдори, липид кўрсаткичлари ҳамда коагуляцион гемостаз фаолиятига боғлиқлиги исботланган;
ўзбек популяцисидаги ЮИК беморларида клиник, лаборатор ва инструментал текширувлар билан бир қаторда клопидогрел метаболизмини бошқарувчи генлар фаолиятини молекуляр-генетик текширув натижаларига биноан антиагрегант давонинг самарали персоналлашган режимини ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юрак ишемик касаллиги билан оғриган тожсимон артерияларда стентлаш амалиёти ўтказиш режалаштирилган беморларда клопидогрел метаболизмини бошқарадиган ген полиморфизмларини инобатга олган ҳолатда ҳамда антиагрегант давони самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
ЮИК билан оғриган ҳамда тожсимон артерияларда стентлаш амалиёти ўтказиш режалаштирилган ўзбек популяциясидаги беморларда антиагрегант давонинг самарадорлигини баҳолаш махсус усулга кўра такомиллаштириб, ушбу усул кузатилиши мумкин бўлган асоратлар камайтиради ва шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ЮИК билан оғриган тожсимон артерияларда стентлаш амалиёти ўтказиш режалаштирилган ўзбек популяциясидаги беморлар учун ишлаб чиқилган персоналлашган антиагрегант даво усули Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази (15.08.2022 й.), Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.09.2022 й.), Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қарши филиали (14.09.2022 й.) ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (23.08.2022 й.) жорий қилиш далолатномаларига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • ЮИК беморларида тожсимон артериялардаги стентлаш амалиёти бўйича стентлаш амалиёти вақтида ва ундан кейин юзага келиши мумкин бўлган троботик асоратлар сонини минималлаштиради; • амалиётдан кейинги реабилитация сифатини оширади; • беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди; • такрорий инвазив аралашувлар частотасини 16% гача камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги персоналлашган усулининг жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор учун 2 240 000 сўм иқтисод қилинди. Қайта жарроҳлик амалиёти даражасини 16% фоизга камайтирган (1 нафар бемордан 2 240 000 сўм иқтисод қилинса йилига 110 нафар бемордан 18 нафар беморга иккиламчи инвазив амалиёт камайтирилди, демак бир нафар бемордан 2 240 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 40 320 000 сўмни (18 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 4 480 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2 240 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «ЮИК беморларида клопидогрел метаболизмини бошқарувчи генларни ҳисобга олган ҳолда тери орқали коронар аралашувдан кейинги персоналлашган даво усули» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7  октябрдаги 8н-з/528-сонли хулосаси олинган.
тожсимон артерияларда стентлаш амалиёти ўтказиш керак бўлган беморларда антиагрегант давони оптималлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган усуллар клопидогрел билан ўтказилган антиагрегант давога чидамлилик ривожланишини башорат қилиш билан бир қаторда асоратлар ривожланишини сезиларли даражада камайтиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази (15.08.2022 й.), Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.09.2022 й.), Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қарши филиали (14.09.2022 й.) ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (23.08.2022 й.) жорий қилиш далолатномаларига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • тожсимон артерияларда стентлаш амалиётида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар сонини минималлаштиради; • асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморлар амалиётдан кейинги реабилитация тез амалга ошади ва фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтаради; • ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни келтириб чиқарувчи ва асоратларни пайдо бўлишига олиб келувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 2 240 000 сўм иқтисод қилинди (интервенцион кардиологик жаррохлик амалиётлари пайтида касаллик асоратлари ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий беморларнинг 16% юрак ишемик касалликли беморлар госпитализациясини ва даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини  53 760 000 (24 нафар бемор учун) сумга иқтисод қилади). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 33 600 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 20 160 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «ЮИК беморларида клопидогрел метаболизмини бошқарувчи генларни ҳисобга олган ҳолда тери орқали коронар аралашувдан кейинги персоналлашган даво усули» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7  октябрдаги 8н-з/528-сонли хулосаси олинган.
қондаги яллиғланиш ва қолдиқ яллиғланиш, интерлейкинлар, липид ҳамда коагуляцион гемостаз кўрсаткичлари миқдори юқори бўлса клопидогрелга чидамлилик ривожланиш хавфи юқори бўлади, бу эса стентлаш амалиёти натижаларини прогнозлаш ва даволаш имконини яхшилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази (15.08.2022 й.), Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.09.2022 й.), Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қарши филиали (14.09.2022 й.) ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (23.08.2022 й.) жорий қилиш далолатномаларига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • стентлаш амалиётидан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; • стентлаш амалиётидан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради; • ушбу амалиётдан кейин беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун стентлаш амалиётидан кейинги клопидогрел билан ўтказилган икки карра антиагрегант даво самарадорлиги билан чамбарчас боғлиқ булиб, ишлаб чиқилган усул беморларнинг амалиётдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитацияси ва давлолаш харажатларининг қуйидагича иқтисод булишига олиб келди: қайта курик – 55 000 сум; қайта коронарография таҳлили – 3 400 000 сум; дори- дармонлар харажати – 50 000 сум (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 3 505 000 сум ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 3, умумий иқтисодий самарадолик эса 10 515 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2 336 664 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 168 336 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «ЮИК беморларида клопидогрел метаболизмини бошқарувчи генларни ҳисобга олган ҳолда тери орқали коронар аралашувдан кейинги персоналлашган даво усули» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7  октябрдаги 8н-з/528-сонли хулосаси олинган.
юрак ишемик касаллиги билан оғриган ҳамда тожсимон артерияларда стентлаш амалиёти ўтказган ўзбек популяциясидаги беморларда клиник, лаборатор, инструментал ва молекуляр-генетик текширув натижаларига биноан антиагрегант даво тактикаси оптималлаштирилган бўлиб, бу орқали ЮИК билан оғриган беморларда тери орқали коронар аралашувдан кейинги тромбоз билан алоқадор асоратларни камайишига ва умр давомийлигини ортишига эришилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази (15.08.2022 й.), Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.09.2022 й.), Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қарши филиали (14.09.2022 й.) ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (23.08.2022 й.) жорий қилиш далолатномаларига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • тожсимон артерияларда стентлаш амалиётидан кейинги антиагрегант давони оптималлаштириш орқали юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 5,2 кундан 3,2 кунга (2 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 300 000 сўмга камайтирди (РИТ ва ТРИАТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 150 000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши ҳисобига 350 000 сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 175 000 сўм дори воситалари сарфланади). Юқоридагиларга кўра 1 бемор учун иқтисодий самарадорлик 650 000 сўмни, жами йиллик иқтисодий самарадорлик 71 500 000 сўмни ташкил этади (110 та бемордаги амалиёт бўйича 650 000*110=71 500 000 сўмни ташкил этади (реабилитация харажатларини камайтириш ҳисобига; бюджет маблағларини 48 260 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 23 240 000 сўм). Хулоса: янги усулни жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 433 330 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 216 670 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «ЮИК беморларида клопидогрел метаболизмини бошқарувчи генларни ҳисобга олган ҳолда тери орқали коронар аралашувдан кейинги персоналлашган даво усули» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7  октябрдаги 8н-з/528-сонли хулосаси олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish