Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукпаров Асылбек Баядиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
«Дентал имплантацияда алвеоляр ўсиқни ремоделлаштиришда остеопластик материаллар қўллаш самарадорлигини ошириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Tib661
Илмий маслаҳатчи: Шомуродов Қахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01
Расмий оппонентлар: Шалабаева Клара Зулхарнаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Козоғистон); Хабилов Нигмон Лукмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.  
Йетакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт университети. 
Диссертатсия йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Дентал имплантацияси учун оптимал шароитларни яратишда жағларда альвеоляр ўсиқ атрофияси бўлган беморларда суяк ва милк пластика усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йўналтирилган суяк регенерациясидан аввал реципиент соҳанинг юмшоқ тўқималарининг ҳажми гидрогель типидаги кенгайтиргич ёрдамида ўртача 864,8±62,6 мм3 га ошганлиги аниқланган;
атрофияга учраган альвеоляр ўсиқ соҳасини турли хил остеопластик материаллардан фойдаланган ҳолда қайта моделлаштириш натижалари ва резорбция кўрсаткичлари динамикаси асосланган;
аутологик суяк трансплантати ва морфогенетик суяк оқсили қўшилган табиий буқа суяги асосидаги «Medpark Bone-D» ксеноматериалини 50/50 нисбатда қўлланилишидан 6 ойдан сўнг ўтказилган денситометрия кўрсаткичларига кўра ўрнатилган трансплантатнинг Хаунсфилд кўрсаткичи энг юқори 1240 HU га тенг бўлганлиги аниқланган;
оғиз ичи донор зоналардан суяк аутотрансплантатни олиш учун ғалтаксимон олмос арраларидан фойдаланиш олинган суяк материалларида остеоген ҳужайралар етарли миқдорда сақланиб қолиниши морфометрик текширув орқали исботланган;
юмшоқ тўқималарни экспандер билан кенгайтирилган ва ЙСРда армирланган суяк трансплантати қўлланилган беморларда ўтказилган суяк пластикасидан кейин ўрнатилган дентал имплантатларнинг бирламчи барқарорлиги Osstell ISQ нинг нормал референс кўрсаткичлари 70±15 ш.б.га тенг бўлганлиги аниқланган;
илк бор гидрогель типидаги юмшоқ тўқималарни кенгайтиргичнинг таъсирида маҳаллий гемодинамика параметрлари нормал кўрсаткичларгача ўзгариши, суяк реконструктив операцияларидан кейин суяк тўқималарининг атрофия соҳаси ҳудудида микротомирлар тармоғининг тикланганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гидрогель типидаги милк кенгайтиргич ва турли сунъий остеопластик материаллардан фойдаланиш самарадорлиги бўйича илмий тадқиқотнинг клиник натижалари асосида:
жағ суяги тўқималарининг атрофияси ва қисман иккиламчи адентияси мавжуд бўлган беморларни даволашда йўналтирилган суяк регенерациясидан жароҳат четларини тарангсиз бирлаштириш учун оптимал шароитларга эришишга имкон берадиган реципиент соҳасининг юмшоқ тўқималарини дастлабки экспандер кенгайтиргичдан фойдаланиш самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: йўналтирилган суяк регенерациясидан олдин реципиент соҳанинг юмшоқ тўқималари ҳажмини олдиндан кенгайтириш бўйича қулай ва хавфсиз усули Самарқанд вилоят стоматология клиникаси ва ҳусусий МЧЖ «Beauty dent» клиникаларига жорий қилинган (2022 йил 14 сентябрдаги далолатнома). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • йўналтирилган суяк регенерацияси жаррохлик амалиёти вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштириш; • операциядан кейинги реабилитация сифатини ошириш; • беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш; • такрорий жарроҳлик аралашувлар заруратини камайиши. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Йўналтирилган суяк регенерациясидан олдин реципиент соҳанинг юмшоқ тўқималари ҳажмини олдиндан кенгайтириш усулини жорий қилиниши ҳисобига асоратларни бартараф этилиши ва қайта жарроҳлик (иккинчи жаррохлик) амалиёти даражасини камайтириш ҳисобига ўртача           2 400 000 сўм иқтисод қилинади. Ҳулоса: гидрогель типидаги экспандер ёрдамида реципиент соҳанинг юмшоқ тўқималари ҳажмини олдиндан кенгайтириш усулини жорий қилиниши ҳисобига асоратларни бартараф этилиши ва қайта жарроҳлик (иккинчи жаррохлик) амалиёти даражасини камайтириш ҳисобига бир нафар бемор ҳисобига ўртача 2 400 000 сўм иқтисод қилинади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Дентал имплантацияда алвеоляр ўсиқни ремоделлаштиришда остеопластик материаллар қўллаш самарадорлигини ошириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТДСИ ректори томонидан 2022 йил 24 ноябрдаги №03-1903-сонли хат юборилган.
жағ суяги тўқималарининг атрофияси ва қисман иккиламчи адентияси мавжуд бўлган беморларни даволашда клиник вазиятдан келиб чиқган ҳолда йўналтирилган суяк регенерациясида қўллаш учун оптимал суяк материал турини танлашни имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: йўналтирилган суяк регенерацияси учун оптимал суяк материалидан фойдаланиш тамойиллари ва усули Самарқанд вилоят стоматология клиникаси ва ҳусусий МЧЖ «Beаuty dent» клиникаларига жорий қилинган (2022 йил 14 сентябрдаги далолатнома). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • даволаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштириш; • ЙСРдан кейин ҳосил бўладиган суяк регенерати сифатини ошириш ва резорбцияга учрайдиган суяк миқдорини камайтириш;    • имплантат атрофи суяк тўқимаси резорбция тезлигини камайтириш ҳисобига имплантат барқарорлиги ва хизмат қилиш муддатини узайтириш;  • беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Йўналтирилган суяк регенерацияси учун остеопластик материални танлаш тамойилларини жорий қилиниши ҳисобига асоратларни бартараф этилиши ва қайта жарроҳлик (иккинчи жаррохлик) амалиёти даражасини камайтириш ҳисобига ўртача 2 400 000 сўм иқтисод қилинади. Ҳулоса: гидрогель типидаги экспандер ёрдамида реципиент соҳанинг юмшоқ тўқималари ҳажмини олдиндан кенгайтириш усулини жорий қилиниши ҳисобига асоратларни бартараф этилиши, суяк резорбциясини олдини олиш ва қайта жарроҳлик (иккинчи жаррохлик) амалиёти даражасини камайтириш ва дентал имплантатларнинг ҳизмат даврини узайтириш ҳисобига бир нафар бемор ҳисобига камида 2 400 000 сўм иқтисод қилинади. Илмий янгиликнинг кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Дентал имплантацияда алвеоляр ўсиқни ремоделлаштиришда остеопластик материаллар қўллаш самарадорлигини ошириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТДСИ ректори томонидан 2022 йил 24 ноябрдаги №03-1903-сонли хат юборилган.
жағ суяги тўқималарининг атрофияси ва қисман иккиламчи адентияси мавжуд бўлган беморларни даволаш учун амалга оширилаётган йўналтирилган суяк регенерациясида қўллаш учун оптимал суяк материал турини танлашни имконини беради ва ҳосил бўладиган суяк регенератининг оптимал зичлиги кейинчалик ўрнатиладиган дентал имплантатлар барқарорлигини таъминлаб беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Йўналтирилган суяк регенерацияси учун оптимал суяк материалидан фойдаланиш тамойиллари ва усули Самарқанд вилоят стоматология клиникаси ва ҳусусий МЧЖ «Beаuty dent» клиникаларига жорий қилинган (2022 йил 14 сентябрдаги далолатнома). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • операциядан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш; • имплантатларга ўрнатиладиган протезларни хизмат қилиш муддатини узайтириш; • имплантатлар барқарорлигини оптимал кўрсаткичларига қисқа муддатда эришиш ҳисобига даволаш давомийлигини қисқартириш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу банд назарий аҳамиятга эга ва олинган натижалар ишлаб чиқилган услубий тавсияларда акс этилган. Ҳулоса: Йўналтирилган суяк регенерацияси учун остеопластик материални танлаш тамойилларини жорий қилиниши ҳисобига асоратларни бартараф этилиши ва қайта жарроҳлик (иккинчи жаррохлик) амалиёти даражасини камайтириш, етарли хажмга эга суяк регенератини шаклланиши ҳисобига битта бемор ҳисобига камида 2 400 000 сўм иқтисод қилинади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Дентал имплантацияда алвеоляр ўсиқни ремоделлаштиришда остеопластик материаллар қўллаш самарадорлигини ошириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТДСИ ректори томонидан 2022 йил 24 ноябрдаги №03-1903-сонли хат юборилган.
юпқа олмосли кесув-арралари ёрдамида суякдан атравматик аутотрансплантат наъмуна олиш усули ишлаб чиқилди, бу суяк ва юмшоқ тўқималарнинг жароҳатланишини олдини олади, остеоинтеграция вақтини қисқаришига, суяк аутотрансплантат ҳужайра элементларини максимал даражада сақлаб қолишга ёрдам бериши асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Йўналтирилган суяк регенерацияси учун оптимал суяк материалидан фойдаланиш тамойиллари ва усули Самарқанд вилоят стоматология клиникаси ва ҳусусий МЧЖ «Beаuty dent» клиникаларига жорий қилинган (2022 йил 18 октябрдаги далолатнома). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • оғиз ичи донор зоналаридан аутосуякни олиш давомида атрофдаги тўқималарни жароҳатланишини олдини олиш; • олинган аутосуякни сифати, тирик хужайралар миқдори етарлиги ҳисобига ЙСР натижасини яхшилаш; • аутосуяк олинган донор зонасидаги жароҳатни битиш даврини қисқартириш; • даволаш натижаларини яхшилаш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Йўналтирилган суяк регенерацияси учун остеопластик материални танлаш тамойилларини жорий қилиниши ҳисобига асоратларни бартараф этилиши ва қайта жарроҳлик (иккинчи жаррохлик) амалиёти даражасини камайтириш ҳисобига ўртача 2 400 000 сўм иқтисод қилинади. Ҳулоса: Йўналтирилган суяк регенерацияси учун остеопластик материални танлаш тамойилларини жорий қилиниши ҳисобига асоратларни бартараф этилиши (аутотрансплантат олиш вақтидаги суяк куйиши ва кейинчалик некрозга учраши) ва етарли хажмга ва морфологик тузулишга эга суяк трансплантатини олиниши ҳисобига ЙСРдан кейин сифатли суяк регенератини шаклланиши ҳисобига битта бемор ҳисобига камида 2 400 000 сўм иқтисод қилинади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Дентал имплантацияда алвеоляр ўсиқни ремоделлаштиришда остеопластик материаллар қўллаш самарадорлигини ошириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТДСИ ректори томонидан 2022 йил 24 ноябрдаги №03-1903-сонли хат юборилган.
армирланган суяк трансплантатидан фойдаланиш оптимал зичликдаги суяк регенерати ҳосил бўлиши ҳисобига кейинчалик ўрнатилган дентал имплантатлар барқарорлиги протезлаш учун оптимал даражага қисқа муддатга эришилганлиги даволаш давомийлигини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Йўналтирилган суяк регенерацияси учун оптимал суяк материалидан фойдаланиш тамойиллари ва усули Самарқанд вилоят стоматология клиникаси ва ҳусусий МЧЖ «Beаuty dent» клиникаларига жорий қилинган (2022 йил 14 сентябрдаги далолатнома). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • даволаниш давомийлигини қисқартириш; • даволаш натижаларини яхшилаш; • бемор ҳаёт сифатини яхшилаш ва функционал тикланишини қисқа муддатда таъминлаш; • имплантатларга ўрнатиладиган протезларни хизмат қилиш муддатини узайтириш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Йўналтирилган суяк регенерацияси учун остеопластик материални танлаш тамойилларини жорий қилиниши ҳисобига асоратларни бартараф этилиши ва қайта жарроҳлик (иккинчи жаррохлик) амалиёти даражасини камайтириш ҳисобига ўртача 2 400 000 сўм иқтисод қилинади. Ҳулоса: Йўналтирилган суяк регенерацияси учун остеопластик материални танлаш тамойилларини жорий қилиниши ҳисобига асоратларни бартараф этилиши ва қайта жарроҳлик (иккинчи жаррохлик) амалиёти даражасини камайтириш, имплантатларнинг етарли даражадаги барқарорлигига қисқа муддатларда эришилиши беморнинг даволаниш даврини қисқартиради ва ҳар бир бемор учун камида 2 400 000 сўм иқтисод қилинади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Дентал имплантацияда алвеоляр ўсиқни ремоделлаштиришда остеопластик материаллар қўллаш самарадорлигини ошириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТДСИ ректори томонидан 2022 йил 24 ноябрдаги №03-1903-сонли хат юборилган.
юмшоқ тўқималар ҳажмини ошириш учун тавсия этилган усул локал гемодинамик параметрларни барқарорлаштириш орқали остеопластик амалиёт натижаларини яхшилаш имконига эгалиги асослаб берилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Йўналтирилган суяк регенерацияси учун оптимал суяк материалидан фойдаланиш тамойиллари ва усули Самарқанд вилоят стоматология клиникаси ва ҳусусий МЧЖ «Beаuty dent» клиникаларига жорий қилинган (2022 йил 14 сентябрдаги далолатнома). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • йўналтирилган суяк регенерацияси жаррохлик амалиёти натижасини яхшилаш, суяк регенератини ҳосил бўлишини тезлаштириш; • операциядан кейинги реабилитация сифатини ошириш; • беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш; • такрорий жарроҳлик аралашувлар заруратини камайиши; • аутосуяк олинган донор зонасидаги жароҳатни битиш даврини қисқартириш; • даволаш натижаларини яхшилаш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Йўналтирилган суяк регенерацияси учун остеопластик материални танлаш тамойилларини жорий қилиниши ҳисобига асоратларни бартараф этилиши ва қайта жарроҳлик (иккинчи жаррохлик) амалиёти даражасини камайтириш ҳисобига ўртача 2 400 000 сўм иқтисод қилинади. Ҳулоса: Асоратларни бартараф этилиши ва қайта жарроҳлик (иккинчи жаррохлик) амалиёти даражасини камайтириш ҳисобига ўртача 2 400 000 сўм иқтисод қилинади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Дентал имплантацияда алвеоляр ўсиқни ремоделлаштиришда остеопластик материаллар қўллаш самарадорлигини ошириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТДСИ ректори томонидан 2022 йил 24 ноябрдаги №03-1903-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish