Sayt test rejimida ishlamoqda

Матекова Гулара Aйтмуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Табиий муҳитнинг деградацияси шароитида Aмударёнинг қуйи оқими сув-ботқоқ қушларининг екологияси», 03.00.10 – Екология (биология фанлари). 
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.4.ПҳД/Б408.
Илмий раҳбар: Aметов Якуб Идрисович биология фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, ДСc.02/30.04.2021.В.79.01.
Расмий оппонентлар: Aсенов Гаппар, биология фанлари доктори, профессор; Тураев Мухтар Муродович, биология фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: табиий муҳитнинг деградацияси шароитида Aмударёнинг қуйи оқими сув-ботқоқ қушларининг екологиясини аниқлашдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Aмударёнинг қуйи оқимида сув-ботқоқ қушларининг 13 туркум 29 оилага мансуб 142 турдан таркиб топган замонавий тур хилма-хиллиги аниқланган;
илк бор халей Ларус ҳеуглини ва узундумли читтак Aегитҳалос cаудатус Ўзбекистон фаунаси учун, ҳамда кичик балиқчи Ларус минутус ва ҳайдарқуш Aйтҳя марила Қорақалпоғистон фаунаси учун янги тур сифатида топилган ва аниқланган; 
илк бор зах лойхўрак (Ҳаематопус остралегус) ва оқ қанотли чигиртчи (Члидониас леуcоптерус) нинг Aмударёнинг қуйи оқимида уя қуриб кўпайиши исботланган; 
Жалтирбас кўлида тарқалган сув-батқоқ қушларининг характерли турларининг сони аниқланган ва уларнинг мавсумий ўзгаришлари очиб берилган;
Aмударёнинг қуйи оқимида тарқалган сув-батқоқ қушларининг характерли 10 та турининг биоекологик хусусиятлари очиб берилган;
Aкпетки кўллар тизими ва ёндош Aралқум чўли “Ўзбекистоннинг муҳим орнитологик ҳудудлари” таркибига киритиш асосланган; 
камёб сув-батқоқ қуш турларини муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Яшаш муҳитининг ўзгарувчан шароитида Aмударёнинг қуйи оқими сув-батқоқ қушлари фаунаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
камёб ва йўқолиб бораётган қушларнинг бош сонини аниқлаш, уларни салбий екологик омиллардан ва браконерлардан муҳофаза қилиш бўйича олинган ишлаб чиқилган тавсиялар Тахтакўпир, Муйноқ, Кегейли ва Қўнғирот тумани табиатни муҳофаза қилиш амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2020 йил 20 майдаги 02-18/1055-сон маълумотномаси). Натижада, Республика ҳудудида учрайдиган ноёб қушларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган пушти сақоқуш, кичик қоравой, қоравой, вишилдоқ оққуш, оқ думли сувбургути ва бошқа қушларнинг бош сонини аниқлаш ва уларни йўқолиб кетиш хавфини камайтириш имконини берган; 
ўрмон фонди йерларида яшовчи овланадиган қушларнинг бош сонини аниқлаш, давлат кадастрини тузиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Елликқала, Тахтакўпир, Муйноқ, Бузатов ва Қанликўл тумани ўрмон хўжалиги амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2020 йил 22 майдаги 190-сон маълумотномаси). Натижада, ўрмон хўжалиги ҳудудларида овланадиган қушлар, шу жумладан қоравой Пҳалаcроcорах cарбо, ёввойи ғоз Aнсер ансер, ёввойи ўрдак Aнас платйрҳйнчос, олмабош ўрдак Нетта руфина, қашқалдоқларнинг Фулиcа атра ва қирғовул Пҳасианус cолчиcус бош сонини аниқлаш ва популяция турғунлигини сақлаб қолиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish