Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Ифтихор Мураджановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сон суяги туғма чиқишини эрта артроскопик ташҳислаш ва комплекс даволаш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib433.
Илмий раҳбар: Джураев Ахрарбек Махмутович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази. DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Хужаназаров Илхом Эшкулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Рябых Сергей Олегович, тиббиёт фанлари доктори; Умарходжаев Фатхулла Рихсиходжаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: икки ёшгача бўлган болаларда сон суягини туғма чиқишини даволаш натижаларини визуализацион диагностикани ривожлантириш ва артроскопия ёрдамида сон суяги бошчасини жарроҳлик йўли билан солиш асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуймич косасига тушмайдиган сон суяги туғма чиқишида чаноқ-сон бўғимини диагностик ва даволаш артроскопиясига кўрсатмалар аниқланган ва улар 2 ёшгача бўлган болаларда сон суяги бошчасини эрта каминвазив эндоскопик усулда бўғимга солишни амалга ошириш имконини яратиши исботланган.
2 ёшгача бўлган болаларда сон суяги туғма чиқишини эндоскопик усулда бўғимга солиш учун ишлаб чиқилган артроскопик кириш йўли сон суяги бошчасини бўғимга киришига тўсқинлик қилувчи барча обструктив омилларни бир вақтнинг ўзида элиминация қилиш имконини бериши исботланган.
2 ёшгача бўлган болаларда чаноқ-сон бўғими патологиясини ташҳислаш ва даволаш учун ишлаб чиқилган алгоритм чаноқ-сон бўғими патологиясини даволашнинг оптимал усулларини танлашга имкон бериши исботланган.
сон суяги туғма чиқишини очиқ ва артроскопик даволашдан сўнг сон суяги бошчасининг асептик некрози ривожланишининг хавф омиллари ва частотаси аниқланган, бу эса сон  бошчасининг бўғимга тушмаслик ҳолларида хирургик даволашнинг дастлабки натижаларини таҳмин қилиш имконини бериши аниқланган.
сон суяги туғма чиқишини артроскопик усулда бўғимга солиш пайтида сон суягининг бир босқичли коррекцияловчи остеотомияси учун кўрсатмалар аниқланган, бу эса чаноқ-сон бўғими ностабиллик индекси 62°дан ортиқ бўлган беморларда чаноқ-сон бўғимларида тўлиқ конгруэнтликка эришишга имкон бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика болалар ортопедияси маркази, Хоразм вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази клиникалари (Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт комиссиясининг 23.03.2023 йилдаги №03/6-сон хулосаси) амалиётига жорий этилди.
қуймич косасига тушмайдиган сон суяги туғма чиқишида чаноқ-сон бўғимини диагностик ва даволаш артроскопиясига кўрсатмалар аниқланиб 2 ёшгача бўлган болаларда сон суяги бошчасини эрта каминвазив эндоскопик усулда бўғимга солиш ва эрта асоратларни камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика болалар ортопедияси маркази, Хоразм вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази клиникалари (Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт комиссиясининг 04.03.2023 йилдаги №03/4-сон хулосаси) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - тушмайдиган сон суяги туғма чиқишини жарроҳлик даволашни бошлаш учун оптимал ёш, беморнинг танасининг соматик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, 6 ойдан 24 ойгача бўлиб ҳисобланди; - анамнезда сон суяги бошчасини ёпиқ усулда даволашнинг муваффақиятсиз уринишнинг мавжудлиги, сон суяги бошчаси ва қуймич косачаси ўлчамларининг мос келиши, қуймич косачасида сон суяги бошчасини солишга тўсқинлик қилувчи интерпозиция қилувчи омилларнинг мавжудлиги, шунингдек, сон суяги бошчаси солингандан кейин чаноқ-сон бўғимида ностабиллик борлиги артроскопик диагностика ва тушмайдиган сон суяги туғма чиқишини даволашнинг асосий кўрсатмалари бўлиб белгиланди; - тушмайдиган сон суяги туғма чиқиши билан чаноқ-сон бўғими диагностик ва даволаш артроскопиясининг ишлаб чиқилган кўрсатмалари 2 ёшгача бўлган болаларда сон суяги бошчасини эрта каминвазив эндоскопик усулда бўғимга солиш имкон бериши натижасида сон суяги бошчаси асептик некрозининг частотасини 20%дан 2%гача камайтиришга имкон берди ва ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: - беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14 кундан 10 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 780 минг сўмга камайтирди (шифохонада 1 кун қолиш 195000 сўмни ташкил қилади); - шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 110000 сўм дори воситалари сарфланади); - қайта операция қилиш зарурияти йўқлиги туфайли 2390000 сўм бюджет маблағи иқтисод қилинади; - реабилитацион физиотерапия харажатларини камайтиради (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган муолажалар нархи 87000 сўмни ташкил этади); 2) юқоридаги кўрсатмалар бўйича даволанган беморларнинг эрта реабилитациясини бошлаш уларнинг вертикализацияси тезлаштиради ва кейинчалик ногиронлик сабабларини бартараф этиш имконини беради. Хулоса: қуймич косасига тушмайдиган сон суяги туғма чиқишида чаноқ-сон бўғимини диагностик ва даволаш артроскопиясига кўрсатмаларни тадбиқ этиш 1 бемор учун 4480000 сўм иқтисод қилиш имконини берди. Кадиров Ифтихор Мураджановичнинг “Болаларда сон суяги туғма чиқишини эрта артроскопик ташҳислаш ва комплекс даволаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт комиссиясининг 04.03.2023 йилдаги №03/4-сон хулосаси олинган.
2 ёшгача бўлган болаларда сон суяги туғма чиқишини эндоскопик усулда солиш учун ишлаб чиқилган артроскопик кириш йўли сон суяги бошчасини бўғимга тушишига тўсқинлик қиладиган барча обструктив омилларни бир вақтнинг ўзида элиминация қилишга имкон беради ва жарроҳлик аралашуви техникасини осонлаштиради (Интеллектуал мулк агентлигининг патенти IAP 07175 18.11.2022). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика болалар ортопедияси маркази, Хоразм вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази клиникалари (Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт комиссиясининг 04.03.2023 йилдаги №03/4-сон хулосаси) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - сон суяги туғма чиқишини артроскопик ташҳислаш ва даволашнинг тавсия этилган усули операциядан кейинги сон суяги бошчаси асептик некрози ривожланишини камайтириши ва чаноқ-сон бўғимини конгруэнт ривожланишига имкон берди; - сон суяги туғма чиқишини жарроҳлик йўли билан даволаш учун мақбул ёшни аниқлаш функционал ва анатомик натижаларни яхшилашга ва даволаниш муддатини қисқартиришга имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: - беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14 кундан 10 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 780000 сўмга камайтирди (шифохонада 1 кун қолиш 195000 сўмни ташкил қилади); - шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 110000 сўм дори воситалари сарфланади); - қайта операция қилиш зарурияти йўқлиги туфайли 2390000 сўм бюджет маблағи иқтисод қилинади; - реабилитацион физиотерапия харажатларини камайтиради (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган муолажалар нархи 87000 сўмни ташкил этади); 2) юқоридаги кўрсатмалар бўйича даволанган беморларнинг эрта реабилитациясини бошлаш уларнинг вертикализацияси тезлаштиради ва кейинчалик ногиронлик сабабларини бартараф этиш имконини беради. Хулоса: 2 ёшгача бўлган болаларда сон суяги туғма чиқишини эндоскопик усулда бўғимга солиш учун ишлаб чиқилган артроскопик кириш йўли таклиф этилди ва ўз самарасини бериб 1 та беморга 4480000 сўм иқтисод қилиш имконини берди. Кадиров Ифтихор Мураджановичнинг “Болаларда сон суяги туғма чиқишини эрта артроскопик ташҳислаш ва комплекс даволаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт комиссиясининг 04.03.2023 йилдаги №03/4-сон хулосаси олинган.
2 ёшгача бўлган болаларда чаноқ-сон бўғими касалликларини ташҳислаш ва даволаш учун ишлаб чиқилган алгоритм чаноқ-сон бўғими патологиясини ўз вақтида аниқлаш, шунингдек, сон суяги туғма чиқишини кейинги даволаш тактикасини аниқлаштириб берди (Интеллектуал мулк агентлигининг патенти 28.04.2022дан DGU №15715). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика болалар ортопедияси маркази, Хоразм вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази клиникалари (Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт комиссиясининг 04.03.2023 йилдаги №03/4-сон хулосаси) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - перинатал неврологик патология ва гипермобил синдроми бўлган болаларда чаноқ-сон бўғими ўзгаришларни нотўғри ташҳислаш ва даволаш ҳолатлари олдини олиш имкони яратилди; - неврологик касалликлар ва гипермобиллик синдроми бўлган болаларда чаноқ-сон бўғими патологиясини эрта ташҳислаш ва даволаш учун тўғри тактикани танлаш имконини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - 2 ёшгача бўлган болаларда чаноқ-сон бўғими патологиясини ташҳислаш ва даволаш учун ишлаб чиқилган алгоритм асосида чаноқ-сон бўғими ностабиллик индексининг кўрсаткичлари тўғри даволаш тактикасини белгилашда ёрдам беради; - перинатал неврологик патология ва гипермобил синдроми бўлган болаларда чаноқ-сон бўғими ўзгаришларни нотўғри ташғис ҳолатларига (гипердиагностика) имкон берилмайди бу эса ортиқча ортопедик кўриклар ва даво муолажарини кўлламасликда пайдо бўладиган иқтисодни таъминлайди. Хулоса: перинатал неврологик патология ва гипермобил синдроми бўлган болаларда чаноқ-сон бўғими ўзгаришларни нотўғри ташҳислаш ва даволаш ҳолатлари олдини олиш имкони яратилиши ва чаноқ-сон бўғими патологияси бор ҳолатларда тўғри ташҳис ва даволаш тактикасини танлаш иқтисод қилиш имконини берди. Кадиров Ифтихор Мураджановичнинг “Болаларда сон суяги туғма чиқишини эрта артроскопик ташҳислаш ва комплекс даволаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт комиссиясининг 04.03.2023 йилдаги №03/4-сон хулосаси олинган.
2 ёшгача бўлган болаларда сон суягини бошчасини очиқ усулда солингандан кейин асептик некрознинг ривожланиш омиллари бўлиб сон суягини айланиб ўтувчи артериясининг шикастланиши ва сон суяги бошчасида босимнинг ошиши бўлиб, артроскопик усул билан даволанганда эса ёпиқ усулни кўплаб қўллаш асоратлари бўлган бўғим элементларнинг гиалин тоғай қобиғи яхлитлигини бузилиши эканлигини ҳисобга олиш жарроҳлик даволашдан кейин сон суяги бошчаси асептик некрози ривожланишини 20%дан 2%га туширди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика болалар ортопедияси маркази, Хоразм вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази клиникалари (Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт комиссиясининг 04.03.2023 йилдаги №03/4-сон хулосаси) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - сон суяги туғма чиқишини очиқ ва артроскопик даволашдан сўнг сон суяги бошчасининг асептик некрози ривожланишининг хавф омиллари ва частотасини аниқлаш оператив даволаш усулларини қўллашга бўлган тайёргарликда уларни бартараф этишга ёрдам беради; - ушбу омилларни эътиборга олган ҳолда патологияни даволаш сон суяги бошчаси асептик некрози каби асоратларни олдини олиш ва шу туфайли ўсаётган ногиронлик даражасини пасайтиришга олиб келиб даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сон суяги туғма чиқишини даволашдан кейинги пайдо бўладиган асоратлар ўз навбатида болаликдаги ногиронликни келтириб чиқаради ва бу беморларга бюджетдан пул маблағлари ажратилади. қўлланилган илмий янгилик туфайли бундай бюджет тўловлари 10 бараварга камайтириш имкони туғилади. Хулоса: сон суяги туғма чиқишини очиқ ва артроскопик даволашдан сўнг сон суяги бошчасининг асептик некрози ривожланишининг хавф омиллари ва частотасини аниқлаш ва жарроҳлик амалиётини уларни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш иқтисод қилиш имконини берди. Кадиров Ифтихор Мураджановичнинг “Болаларда сон суяги туғма чиқишини эрта артроскопик ташҳислаш ва комплекс даволаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт комиссиясининг 04.03.2023 йилдаги №03/4-сон хулосаси олинган.
сон суяги туғма чиқишини артроскопик усулда бўғимга солиш пайтида сон суягининг бир босқичли коррекцияловчи остеотомияси учун ишлаб чиқилган кўрсатмалар сон суяги бошчаси асептик некрози частотасини 20%дан 2%гача туширишга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика болалар ортопедияси маркази, Хоразм вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази клиникалари (Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт комиссиясининг 04.03.2023 йилдаги №03/4-сон хулосаси) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - сон суяги туғма чиқишини жарроҳлик даволаш натижаларини таҳлил қилиш асосида ацетабуляр бурчакнинг ўртача қиймати 26°ни ташкил этди (13° дан 40° гача), артроскопик даволаш усули билан бу бурчак ўртача 23° ни ташкил этди (11°дан 34°гача). Шу билан бирга, очиқ усулда солинган гуруҳидан 50%да оғир диспластик бўғим деб ҳисобланган, бошқа гуруҳдан эса атиги 23,5% шундай эди; - чаноқ-сон бўғими ностабиллик индекси 62°дан ортиқ бўлган беморларда ўтказилган коррекцияловчи остеотомия чаноқ-сон бўғими конгруэнтлигини тиклади ва такрорий жарроҳлик операцияларини ўтказишга бўлган заруратни йўқ қилишга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: - беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14 кундан 10 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 780000 сўмга камайтирди (шифохонада 1 кун қолиш 195000 сўмни ташкил қилади); - шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 110000 сўм дори воситалари сарфланади); - қайта операция қилиш зарурияти йўқлиги туфайли 2390000 сўм бюджет маблағи иқтисод қилинади; - реабилитацион физиотерапия харажатларини камайтиради (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган муолажалар нархи 87000 сўмни ташкил этади); 2) юқоридаги кўрсатмалар бўйича даволанган беморларнинг эрта реабилитациясини бошлаш уларнинг вертикализацияси тезлаштиради ва кейинчалик ногиронлик сабабларини бартараф этиш имконини беради. Хулоса: сон суягини артроскопик усулда солиш пайтида чаноқ-сон бўғими носстабиллик индексини 62°дан юқори ҳолатларда ўтказилган остеотомия кейинчалик чаноқ-сон бўғими конгруэнтлигини тиклаш ҳисобига кейинчалик такрорий жарроҳлик амалиётларига эҳтиёжни пасайганлиги туфайли 1 бемор учун 4480000 сўм иқтисод қилиш имконини берди. Кадиров Ифтихор Мураджановичнинг “Болаларда сон суяги туғма чиқишини эрта артроскопик ташҳислаш ва комплекс даволаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт комиссиясининг 04.03.2023 йилдаги №03/4-сон хулосаси олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish