Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Азизбек Толибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тунги энурезли болаларни даволашда халқ табобати усуллари» 14.00.41 – Халқ табобати (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1813.
Илмий раҳбар: Эргашева Наргиза Обиджоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.31.02.
Расмий оппонентлар: Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Абдуллаев Обиджон Шахобидинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Жанубий – Қозоғистон тиббиёт академияси
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқ табобатини қўллаган ҳолда болаларда тунги энурезни ташҳислаш ва комплекс даволашнинг замонавий алгоритмларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда тунги энурезни келтириб чиқарувчи хавф омилларини аниқлаш ва касаллик кечишининг клиник белгилари ва ташхисотнинг урофлуометрия кўрсаткичларига асосланиб халқ табобати усулида даволаш мезонлари ишлаб чиқилган;
тунги энурез намоён бўлиш даражаси ва болалардаги уйқуни бузилиши, гиперактивлик, сийдик қопи тонусининг ўзгариши,  вегетатив бузилишлар каби психоневрологик кўрсаткичлар орасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган;
болаларда тунги энурезни халқ табобати усуллари (акупунктура ва фитотерапия) билан даволашда сийдик қопи тонуси типини (гиперрефлектор, гипорефлектор ва норморефлектор) аниқлаш ва унга  асосланиб муолажа турини  танлаш тамойиллари ишлаб чиқилган.
болалардаги энурезни эрта ташхислаш, даволашнинг анъанавий ва халқ табобати усуллари комплекс қўллаш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Халқ табобати усулларини киритиш орқали болаларда тунги энурезни ташҳислаш ва даволашни оптималлаштириш бўйича олинган натижалар асосида :
болаларда тунги энурез ривожланишига олиб келувчи эндоген ва экзоген хавф омиллари мавжудлигини касалликнинг эрта даврларида замонавий даражада ўрганиш болаларда тунги энурезнинг тарқалганлигини ва касаллик клиник кечишини назорат қилишга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона вилояти Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.11.2022 йилдаги, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани «Ixlos-medikal» хусусий клиникаси бўйича 08.11.2022 йилдаги ва Тошкент шаҳри “Modernamed Clinic” клиникаси бўйича 07.11.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномаларига асосан амалиётга жорий этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 24.11.2022 йилдаги  8н-з/628 сонли хулосаси. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда тунги энурез ривожланишига олиб келувчи эндоген ва экзоген хавф омиллари мавжудлигини касалликнинг эрта даврларида аниқлаш бемор болаларнинг болалар ҳаёт сифатини яхшилаш;  “нам кечалар миқдори” минималлаштириш; • комплекс даволашдан кейинги реабилитация сифатини ошириш; • такрорий касалланишлар частотасини камайтиришга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тунги энурез билан оғриган бемор болаларда эрта ташҳисот жараёнида касалликни аниқлаш ва касаллик асоратланишини олдини олишга эришиши орқали даволашда сарфланадиган харажатларини учун сарфланадиган  бюджет маблағларини 623 110 сўмга иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: тунги энурез билан оғриган бемор болаларда болаларда тунги энурезни халқ табобати усулларини қўллаган ҳолда комплекс даволаш  усулини қўллаш  натижасида ҳар бир бемор учун сарфланадиган  бюджет маблағларини 623 110 сўм  иқтисод қилиш имконини берган.
аниқланган  клиник белгилар болаларда тунги энурез ривожланишининг эрта аломатларини ажратиб олишга ёрдам беради, соғлиқда руҳий-неврологик муаммолардан ҳоли бўлиш учун беморнинг ҳаёт тарзини ўз вақтида коррекциялаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий тадқиқот натижалари Фарғона вилояти Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.11.2022 йилдаги, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани «Ixlos-medikal» хусусий клиникаси бўйича 08.11.2022 йилдаги ва Тошкент шаҳри “Modernamed Clinic” клиникаси бўйича 07.11.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномаларига асосан амалиётга жорий этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 24.11.2022 йилдаги  8н-з/628 сонли хулосаси. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган тадқиқотларда сийдик пуфаги типини ҳисобга олиш билан мактаб ёшидаги болаларда акупунктура ва фитотерапиянинг сеансларини, дори воситалари билан даволашни бирга қўллаб бирламчи тунги энурезни мажмуавий даволашда 85% ҳолатларда ижобий самарадорликка эришилган. Бу ўз навбатида энурез билан оғриган болаларни юритиш алгоритми ва мазкур даволаш тактикасидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги, шунингдек юқори ижтимоий самарадорлигидан гувоҳлик беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тунги энурез аниқланган беморларда таклиф этилган  диагностика алгоритмини қўллаш натижасида самарали даволаш ҳолатлари 2 мартага ошиб, беморларнинг такрорий даволаниш сеанслари қисқариши ҳисобидан хар бир нафар беморга сарфланадиган харажатлар 1 214 000 сўмга иқтисод қилинди. Хулоса: Тунги энурез бўлган бемор болаларда касаллик ривожланиши зўрайиши ва асоратланишини олдини олиш мақсадида ташҳисот жараёнида психоневрологик статусини ўрганиш ва уларнинг эрта коррекциясини амалга ошириш  орқали беморларнинг самарасиз даволаш ҳолатларини 2 мартага қисқарди, яъни тадқиқотга жалб этилган 62 нафар беморда касаллик қайталаниши кузатилмади. Бунинг эвазига бюджет хисобидан саффрфлаадиган харажатлардан 57 216 000 сўм, бюджетдан ташқари харажатлардан 18 062 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
болаларда тунги энурезни эрта клиник (Гийом-Вейн жадвали, PedSQLTM 4.0 сўровномаси, Шульте жадвали, Лурия тести) баҳолаш, шу билан бирга, инструментал текширувлар (ЭЭГ, урофлоуметрия) ўтказиш, даволашга акупунктура ва фитотерапия муолажаларини киритиш беморлар ва уларнинг ота-оналарининг ҳаёт сифатини аҳамиятли даражада оширади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий тадқиқот натижалари Фарғона вилояти Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.11.2022 йилдаги, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани «Ixlos-medikal» хусусий клиникаси бўйича 08.11.2022 йилдаги ва Тошкент шаҳри “Modernamed Clinic” клиникаси бўйича 07.11.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномаларига асосан амалиётга жорий этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 24.11.2022 йилдаги  8н-з/628 сонли хулосаси. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда тунги энурезни даволаш ижтимоий ҳаёт тарзи, психоневрологик ва этиопатогенетик омилларни таъсирини камайтиради ва болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Касаллик кечишини назорат қилиш ҳисобидан қайталаниш ҳолатлари камаяди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда тунги энурезни эрта клиник  белгиларини  тест ва сўровномалар ёрдамида аниқлаш, даво жараёнига акупунктура ва фитотерапия муолажаларини киритиш  касаллик ташхисоти харажатларидан ҳар бир беморга 117 008 сўм, ортиқча дори воситаларини қўллашни камайтириш ҳисобига  514 000 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Тунги энурез бўлган бемор болаларда каалликни  эрта аниқлаш ва даволашда таклиш этилган  усулларни қўллаш натижасида бир беморга 631 008 сўм иқтисод қилишга эришилган, бунда тадқиқотга жалб қилинган барча беморлар (n=120)   бўйича бюджет ҳисобидан   489 102 сўм, бюджетдан ташқари  харажатлардан 141 906 сўм  иқтисодий самарадорлигини оширади.
бирламчи тунги энурезли беморларни ташҳислаш ва кузатиш тактикаси алгоритмини қўллаш эрта ташхисот ва самарали даволаш натижаларни оптималлаштириши аниқланди, бу эса тунги энурези бўлган болаларни даволашда  халқ табобати усулларини қўллаш катта самарадорликка эга  эканлигини тасдиқлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий тадқиқот натижалари Фарғона вилояти Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.11.2022 йилдаги, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани «Ixlos-medikal» хусусий клиникаси бўйича 08.11.2022 йилдаги ва Тошкент шаҳри “Modernamed Clinic” клиникаси бўйича 07.11.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномаларига асосан амалиётга жорий этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 24.11.2022 йилдаги  8н-з/628 сонли хулосаси. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • болаларда тунги энурезни даволашда комплекс терапияни қўллаш жисмоний ривожланиш, психосоматик кўрсаткичларни шаклланишига ижобий таъсир этади. • халқ табобати усулларини киритиш билан бирламчи тунги энурезли (БТЭ) болаларда ташхислашнинг замонавий алгоритми ва кузатиш тактикаси ишлаб чиқилди, у бирламчи тунги энурезни комплекс даволашнинг 85% ҳолатида ижобий натижага эришиш имконини берган; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 85% ҳолларда бирламчи тунги энурезни мактаб ёшидаги болаларда сийдик пуфаги типини ҳисобга олган ҳолда медикаментоз, акупунктура сеанслари ва фитотерапия усуллари орқали комплекс даволаш юқори самардорликни кўрсатган. Хулоса: бирламчи тунги энурезни эрта аниқлаш ва асоратланишини олдини олишга қаратилган таклиф этилган диагностика ва даво усуллари ёрдамида бир йилда Тунги энурез бўлган бемор болаларда каалликни  эрта аниқлаш ва даволашда таклиш этилган  усулларни қўллаш натижасида бир беморга 631 008 сўм иқтисод қилишга эришилган.  Тадққотга жалб этилган барча беморлар  бўйича давлат бюджетидан 75 720 960 сўм иқтисод қилиш имконини берган. А.Т.Шариповнинг «Тунги энурезли болаларни даволашда халқ табобати усуллари» мавзусидаги диссертацион тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2022 йил 14 ноябрдаги 01/08-1878 сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирилгига тақдим этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish