Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродов Эркин Эргашевичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим битирувчилари эгаллаши лозим бўлган компетенцияларни ҳаётда қўллаш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4273.
Илмий раҳбар: Юлдашев Максуд Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.  
Расмий оппонентлар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ахмедов Муроджон Убайдуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари эгаллаши лозим бўлган компетенцияларни ҳаётда қўллаш механизмларини такомиллаштиришга оид илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбга йўналтириш жараёнларини бошқариш жараёнлари ўқитувчиларнинг ўқитиш самарадорлиги (Х1), ўқувчиларнинг таълимдан қониқиши (X2), ўқувчиларнинг муваффақият мотивацияси (Y), ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси (Z) каби ўзгарувчан омилларнинг эмпирик продуктивлиги валидлигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларни касбга йўналтириш жараёнларини амалга ошириш мазмуни метакогнитивликка асосланган ўқув-билишга доир (ўқиш, ёзиш, математик, табиий-илмий саводхонлик), ижтимоий-ҳиссий (ўз-ўзини бошқариш, коммуникативлик, интилувчанлик) кўникмаларнинг касбий (жамоада ишлаш, буюртмачига йўналтириш, иқтисодий самарадорликни белгилаш) компетенциялар билан интегративлик даражасини қатъий белгилаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг ташкилий-функционал моделининг жараёнли-баҳоловчи компонентлари анъанавий ва дуал ўқитиш тизимини уйғунлаштиришга йўналтирилган витаген (ҳаётий тажриба), прагматик (амалий йўналтирилган), ижтимоий-касбий тренинг каби технологияларни психосоциал, маданий ва лингвистик баҳолаш билан қайта алоқаси идентивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни касбга йўналтириш жараёнларини бошқариш механизми мактаб, профессионал таълим, ишлаб чиқариш корхоналарининг интеграциясини таъминлашга хизмат қиладиган электрон тизими (http://kasb.maktab.uz, http://profnavigator.uz) эргономиясининг интерактивлик даражасини вертикал ва горизонтал йўналишларда кенгайтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари эгаллаши лозим бўлган компетенцияларни
ҳаётда қўллаш механизмларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
ўқувчиларнинг касб-ҳунарга бўлган қизиқиши ва мойиллигидан келиб чиқиб иккинчи хорижий тил ҳамда замонавий касбларга ўргатиш асосида касбга йўналтиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларига иккинчи хорижий тил ҳамда замонавий касбларга ўргатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори лойиҳасини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигининг 2023 йил 1 майдаги 02-02/2-574-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир туман (шаҳар)нинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасининг ўқувчилари 10-синфдан бошлаб Миллий малака рамкасининг 2-даражасига мос бўлган касб-ҳунарларга ўқитилиши амалиёти йўлга қўйилган;
умумий ўрта таълим мактабларида касб-ҳунарга ўргатиш курсларини ташкил этиш тартибини жорий этишга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори лойиҳасини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигининг 2023 йил 1 майдаги 02-02/2-574-сон маълумотномаси). Натижада касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тамомлаган мактаб ўқувчиларига ўз бизнесини ташкил этиш учун микрокредитлар ажратиш амалиёти жорий қилинган;
умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг касб-ҳунарга бўлган қизиқиши ва мойиллигидан келиб чиқиб ишчи касбларга, тадбиркорликка ҳамда ахборот технологиялари ва “креатив индустрия” йўналиши бўйича замонавий касбга ўргатиш механизмларини жорий қилиш тамойиллари бўйича хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигининг 2023 йил 1 майдаги 02-02/2-574-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактабларида юқори синф ўқувчиларининг ишчи касбларга, “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси орқали тадбиркорликка, ахборот технологиялари ва “креатив индустрия” йўналишлари (веб-дизайнер, дастурчи ва бошқалар) бўйича касбларга ўргатилиши жорий қилинган;
ўқувчиларни касбга йўналтириш жараёнларини бошқариш механизми мактаб, профессионал таълим, ишлаб чиқариш корхоналарининг интеграциясини таъминлашга хизмат қиладиган электрон тизими (http://kasb.maktab.uz, http://profnavigator.uz) эргономиясининг интерактивлик даражасини вертикал ва горизонтал йўналишларда кенгайтириш асосида такомиллаштирилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигининг 2023 йил 1 майдаги 02-02/2-574-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим муассасаси ўқувчиларини иш ва ҳаётга тайёрлаш учун касбий билим ва техник малакаларини ошириш механизмлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish