Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайидов Қахрамон Бектурдийевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шаҳар урбанизацияси ва унинг ижтимоий-маданий ривожланишига таъсири”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.ПҳД/Фал757.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Хажийева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами; Бухоро давлат университети, РҳД.03/27.02.2020.Ф.72.08. 
Расмий оппонентлар: Чорийев Санжар Aнварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ҳакимов Назар Ҳакимович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади шаҳар урбанизациясининг ижтимоий-маданий тараққиётга таъсирини асослаб беришдан иборат.                     
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
урбанизациянинг ижтимоий-маданий, жуғрофий, етносоциал, бошқариш, демография ва миграция, агломерация каби илмий талқинлари, цивилизация билан боғлиқ меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланганлиги, ўзига хос инфратузилманинг шакллангани ва агломерацияларнинг вужудга келиши, умумий тил ва етномаданий қонуниятларнинг инсонийлаштириш, маданийлаштириш, қулайлаштириш, нафосатлаштириш каби умумижтимоий ва ҳудудий-локал функциялари асосланган;    
урбанизацион ривожланишнинг замонавийлик, субмаданият яратиш, гигантоград пойтахт ва йирик шаҳарлар қуриш каби хорижий ривожланиш модели ҳамда шаҳар маданиятининг дифференциал хусусиятлари, маънавий воқелик сифатида идрок етиш, ўзини асраш, идентлигини йўқотмаслик каби мултикултуристик минтақавий тажрибалари асосида ижтимоий-маданий тараққиётга оид хусусиятлари очиб берилган;         
Янги Ўзбекистонда урбанизацияни ривожлантириш концепциясининг шаҳар маданийатини, шаҳарга хос инфратузилма йаратишда ижтимоий-иқтисодий, демографик, маданий, хизматлар кўрсатиш каби парадигмал тамойиллари, ҳудудларни комплекс ривожлантиришда уй-жой сиёсатини амалга ошириш, иш билан таъминлаш, технопарклар ташкил етиш, сервис соҳаларини ривожлантириш, ижтимоий-ишбилармонлик зоналар ҳудудларини кенгайтириш каби йўналишлари такомиллаштирилган;
“Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ”, “Янги Наманган”, “Янги Aндижон” ва “Янги Ўзбекистон” массивларининг урбанизацион ривожланишга ҳамда агломерацияларни шакллантириш мамлакатни сивилизацион ва урбанизацион юксалтириш, уни ижтимоий-маданий ривожланишнинг драйверига айлантириш, кенг қамровли (сиёсий, иқтисодий, маънавий, маърифий, қурилиш, сервис) каби комплекс чора-тадбирларнинг гуманистик ва рационал тараққиёт асослари аниқлаштирилган. 
ИВ. Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. СҲаҳар урбанизациясининг ижтимоий-маданий ривожланишга таъсирини тадқиқ етиш бўйича олинган хуласалар асосида:
урбанизациянинг ижтимоий-маданий, жуғрофий, етносоциал, бошқариш, демография ва миграция, агломерация каби илмий талқинлари, цивилизация билан боғлиқ меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланганлиги, ўзига хос инфратузилманинг шакллангани ва агломерацияларнинг вужудга келиши, умумий тил ва етномаданий қонуниятларнинг инсонийлаштириш, маданийлаштириш, қулайлаштириш, нафосатлаштириш каби умумижтимоий ва ҳудудий-локал функциялари оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясида бажарилган “И-ФA-2019-25 Хоразм шаҳарларининг тарихи, маданий мерослари, обидалари ва санъат асарларининг тадқиқотлари асосида СМAРТ техналогияларни яратиш” (2019-2020 йй) амалий лойиҳалада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг 2022 йил 22 сентябрдаги 140/2-22-сон маълумотномаси). Натижада, урбанизациянинг илмий талқинлари, сивилизация билан боғлиқ қонуниятлари, умумижтимоий ва ҳудудий-локал функсияларини аниқлашда муҳим манба бўлиб ҳамда лойиҳанинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришга хизмат қилган;
урбанизацион ривожланишнинг замонавийлик, субмаданият яратиш, гигантоград пойтахт ва йирик шаҳарлар қуриш каби хорижий ривожланиш модели ҳамда шаҳар маданиятининг дифференциал хусусиятлари, маънавий воқелик сифатида идрок етиш, ўзини асраш, идентлигини йўқотмаслик каби мултикултуристик минтақавий тажрибалари асосида ижтимоий-маданий тараққиётга оид хусусиятларига оид таҳлиллар ва илмий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2021-2022 йилларда ефирга узатилган “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 21 октябрдаги 04-36-1771-сон маълумотномаси). Натижада, жамият аъзолари, хусусан, ёшларда естетик маданиятни шакллантириш ҳамда маданиятни ривожланиши билан боғлиқ дастурлар ва инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ишларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда урбанизацияни ривожлантириш концепциясининг миллий-маданий тараққиётга парадигмал таъсири, инновацион моҳияти ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришдаги аҳамияти борасидаги илмий янгиликлар, назарий хулосалар, методологик хулосалар ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган КA-3-007-рақамли “Ўзбекистонда фан ва таълим интеграциялашуви жараёнининг ижтимоий, маънавий-аҳлоқий, консептуал фалсафий муаммолар таҳлили” (2020-2021 йй) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 1 декабрдаги 04/11-7756-сон маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳани янада такомиллаштиришга ва кенг жамоатчиликка Ўзбекистонда шаҳар маданиятини ривожлантириш борасидаги миллий-маданий тажрибаларнинг ретроспектив шаклланиш ва тўпланиш хусусиятларини таҳлил қилишга хизмат қилган;
“Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ”, “Янги Наманган”, “Янги Aндижон” ва “Янги Ўзбекистон” массивларининг урбанизацион ривожланишга ҳамда агломерацияларни шакллантириш мамлакатни сивилизацион ва урбанизацион юксалтириш, уни ижтимоий-маданий ривожланишнинг драйверига айлантириш, кенг қамровли (сиёсий, иқтисодий, маънавий, маърифий, қурилиш, сервис) каби комплекс чора-тадбирларнинг гуманистик ва рационал тараққиёт асосларига оид илмий ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигини 2023 йилга мўлжалланган дастурлар бўйича лойиҳаларини, кенг кўламли бунёдкорлик, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари талаб етиладиган муаммолар мавжуд “оғир” тоифали деб топилган 1071 та маҳаллаларда маҳаллаларни инфратузилмаси, аҳолини ижтимоий ҳолати, яшаш шароити ва бошқа муаммоларни ўрганиш ҳамда маҳаллаларда ободонлаштириш, қурилиш ва бунёдкорлик ишларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2022 йил 5 декабрдаги 04-02/967-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ турмуш даражасини юксалтириш орқали унга шаҳар маданиятини, урбанизацияни олиб кириш, урбанизасион ривожланишга, маҳаллаларнинг инфратузилмаси, аҳолини ижтимоий ҳолати, яшаш шароити каби муаммоларни бартараф хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish