Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Джамшид Джурайевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиё ижтимоий-фалсафий тафаккури тарихининг диний фундаментализм ва екстремизмга қарши курашдаги аҳамияти”, 09.00.03 –Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.ПҳД/Фал591.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РҳД.03/27.02.2020.Ф.72.08. 
Расмий оппонентлар: Шарипова Ойгул Турсуновна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Тўрайев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиё мутафаккирлари маънавий меросининг диний фундаментализм ва екстремизмга қарши курашдаги ғоявий аҳамиятини асослаб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Марказий Осиё муҳаддислари (Имом Термизий, Имом Бухорий) меросида диний фундаментализм ва екстремизмнинг деструктив моҳиятига оид ахлоқий ва маънавий хилма-хиллигига қарши кураш, ақидавий тамойилларни ақл далилларидан устун қўйиш ҳамда бугунги кунни умумий қоралаш ва норозилик билдириш каби иллатларнинг бартараф етиш тамойиллари илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
Марказий Осиё мутасаввифлари манавий меросининг диний фундаментализм ва екстремизмда қарши ғоявий курашда ишончли манбалар орқали фитналарни рад етиш, ислом динининг асл моҳиятини англаш баробарида одоб-ахлоқ, бағрикенглик, муроса, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик каби инсоний фазилатларни шакллантиришдаги маънавий-маърифий роли асослаб берилган;
Марказий Осиё мутафаккирлари илмий меросининг тинчлик ва барқарорликни таминлашдаги фалсафий қарашларининг “Жаҳолатга қарши маърифат” консепсияси билан фаровонликни тарғиб қилиш, езгуликка даъват етиш, ёшларни радикаллашув ва зўравонлик “вируси” дан ҳар томонлама ҳимоя қилишда ҳозирги давр билан уйғунлиги ҳамда диалектик алоқадорлиги очиб берилган; 
Янги Ўзбекистон жамиятида бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантиришда диний фундаментализм ва екстремизмнинг зўравонлик, беқарорлик каби салбий оқибатларини бартараф етишнинг ёшлар соғлом тафаккурини шакллантириш, миллий қадриятларимиз ва тарихимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, диннинг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, оила, маҳалла ва таълим масканлари ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурати исботлаб берилган.
ИВ. Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Осиё ижтимоий-фалсафий тафаккури тарихининг диний фундаментализм ва екстремизмга қарши курашдаги аҳамиятини тадқиқ етиш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида: 
Марказий Осиё муҳаддислари (Имом Термизий, Имом Бухорий) меросида диний фундаментализм ва екстремизмнинг деструктив моҳиятига оид ахлоқий ва маънавий хилма-хиллигига қарши кураш, ақидавий тамойилларни ақл далилларидан устун қўйиш ҳамда бугунги кунни умумий қоралаш ва норозилик билдириш каби иллатларнинг бартараф етиш тамойилларига оид илмий-назарий таҳлиллар ва таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда тарихий хотира, миллий ғурур ва ўзликни англаш, рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш каби вазифалари билан боғлиқ амалий лойиҳаларини шакллантиришда, уларни мазмуни ва самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 04-13/811-сон маълумотномаси). Натижада, глобаллашув даврида ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатадиган ғоявий таҳдидлар, диний фундаментализм ва екстремизмнинг олдини олишга ҳамда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик мавзуига доир тарғиботнинг самарадорлигини ошишига хизмат қилган; 
Марказий Осиё мутасаввифлари манавий меросининг диний фундаментализм ва екстремизмда қарши ғоявий курашда ишончли манбалар орқали фитналарни рад етиш, ислом динининг асл моҳиятини англаш баробарида одоб-ахлоқ, бағрикенглик, муроса, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик каби инсоний фазилатларни шакллантиришдаги маънавий-маърифий ролига доир илмий хулосаларидан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий ходимлари томонидан нашр етилган соф ислом еътиқоди ва таълим тарбияга оид тайёрланган «Нафс одоби», «Нафс риёзати» ва «Касб тирикчилик баёни» номли рисолаларини тайёрлашда ва мазмунини тўлдиришда фойдаланилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 22 декабрдаги 01-07/191-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида диний фундаментализм, екстремизм, терроризм ва бошқа деструктив ғояларга қарши курашда амалга оширилаётган замонавий ислоҳотларнинг моҳиятини чуқур англашда Марказий Осиё ижтимоий-фалсафий меросининг аҳамиятини ошириш билан боғлиқ соҳаларда олиб борилаётган фаолиятнинг самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
Марказий Осиё мутафаккирлари илмий меросининг тинчлик ва барқарорликни таминлашдаги фалсафий қарашларининг “Жаҳолатга қарши маърифат” консепсияси билан фаровонликни тарғиб қилиш, езгуликка даъват етиш, ёшларни радикаллашув ва зўравонлик “вируси” дан ҳар томонлама ҳимоя қилишда ҳозирги давр билан уйғунлиги ҳамда диалектик алоқадорлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телеканалининг «Ҳидоят сари», «Таълим ва тараққиёт» дастурлари сенарийсида (2021 йил феврал-март ойлари) фойдаланилган («Ўзбекистон» телерадиоканали ДУКнинг 2021 йил 19 мартдаги ЎзР-1-28-2-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот ишининг илмий янгиликлари мазкур дастурларнинг сифати, мазмуни ва самарадорлигини оширишда хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон жамиятида бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантиришда диний фундаментализм ва екстремизмнинг зўравонлик, беқарорлик каби салбий оқибатларини бартараф етишнинг ёшлар соғлом тафаккурини шакллантириш, миллий қадриятларимиз ва тарихимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, диннинг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, оила, маҳалла ва таълим масканлари ҳамкорлигини йўлга қўйиш заруратига оид илмий янгиликлардан илмий-назарий таҳлиллар, фалсафий хулосалар ва таклиф-тавсиялардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг «Жаҳолатга қарши маърифат» номли маънавий-ахлоқий тарбиявий тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган қўлланмаларни тайёрлашда, Марказ фаолияти режасидаги "Интернет орқали радикаллашув: муаммолар ва уларни бартараф етиш йўллари» мақзусида онлайн республика илмий-амалий конференсиясини ўтказишда ҳамда «Исломофобияни бартараф етиш омиллари», «Исломда ижтимоий иллатлар муолажаси», «Йевропада исломофобиянинг жадаллашуви» каби рисолалар, ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 17 февралдаги 02/78-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ва дунё ҳамжамиятида билан ҳамкорликда диний фундаментализм ва екстремизмга қарши курашда амалга оширилаётган ислоҳотларни тушунишда аҳамият касб етган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish