Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатторов Улугбек Файзуллайевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.    Умумий маълумотлар
“Ўзбек халқ топонимик насрининг таснифи ва поетикаси”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.ДСc/Фил112.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФA Aлишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Илмий маслаҳатчилар: [Маматқул Жўрайев], филология фанлари доктори, профессор; Ешонқулов Жоппор Салийевич, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФA Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, ДСc.02/30.12.2019.Фил.46.02.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умурзак Aбдуразакович, филология фанлари доктори, профессор; Каюмов Олим Садриддинович, филология фанлари доктори; Палимбетов Камал Сарсенбайевич, филология фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек насри халқ топонимик афсона ва ривоятларининг ўзига хос белгилари, жанрий хусусиялари, семантик кўламини аниқлаш, уларнинг оғзаки епик жанрлар тизимида тутган ўрни, сюжет тизими, мотивлар таркиби ва образал силсиласининг поетик еволюсиясини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳозирга қадар ёзиб олинган, турли фолклор тўпламлари, китоблар, илмий ва адабий манбалар, вақтли матбуот нашрлари ва бошқа манбаларда оммалаштирилган топонимик наср намуналарига кўра мамлакатимизнинг қадимий фолклор анъаналари сақланиб қолган ҳудудларида жой номлари билан алоқадор топонимик афсона ҳамда ривоятлар асосланган; 
ўзбек халқ топонимик насрининг ёзиб олиниши, нашр етилиши ва тадқиқ етиши “Туёқли”, “Ерганакли”, “Найман”, “Кенегас”, “Балиқчи”, “Жалойир”, “Манғит”, “Жувондур”, “Карвак”, “Пичоқчи”, “Жиғачи” сингари ойконимик афсона ва ривоятларда муайян жойда илк бор яшаган кишиларнинг уруғи топонимнинг келиб чиқиши далилланган;
ўзбек халқ топонимик насрида изоҳланаётган жой номларининг аталиш мотивацияларига кўра бир-бирларидан фарқланиши топонимик афсоналар ва ривоятларни ойконимик, гидронимик, оронимик, некронимик кабиларга ажратиб далилланган;
ўзбек топонимик насри, афсона ва ривоятларининг фолклор жанрларига оид бошқа характердаги фолклор асарлари, хусусан, тарихий афсона ва ривоятлар, мифологик афсоналардан бугунги кунга қадар локал хусусиятлари ва ўзининг жонли ижро ҳолатини сақлаб келиши каби фарқли жиҳатлари аниқланиб, топонимик насрнинг ўзига хос спесифик хусусиятларини кўрсатиб берувчи епик замоннинг тарихан муаянлик касб етиши, тингловчи воқеликни ҳаётий ҳақиқат, деб қабул қилиши билан боғлиқ енг муҳим йетакчи мотивлари аниқланган;
ўзбек топонимик насри сюжетининг шаклланиш тарихи, манбалари, образлар бадиий еволюцияси ва асосий мотивлар таркибининг ранг-баранглигини кўрсатиб берувчи ўзига хос хусусиятларининг ҳозирги ҳолати топонимик афсоналарнинг қаҳрамонлик мотивлари билан алоқадор қарашлари ва топонимик наср намуналарининг поетикаси очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижалапининг жопий қилиниши. Ўзбек халқ топонимик насрининг ўзига хос хусусиятлари, генезиси ва поетикасини тадқиқ етиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
“Топономик ривоятларнинг ўзига хос хусусиятлари” (2000), “Халқ топонимикаси ва унинг ривоят ва афсоналар билан алоқадорлиги” (2018) каби мақолалари ҳамда “Ўзбек халқ топономик ривоятлари” (2013) монографиясидаги ўзбек халқ насрининг тарихий илдизлари ва бадииятига доир илмий назарий қарашларидан ҳамда жой номлари билан алоқадор топонимик афсона ва ривоятларнинг илмий тавсифи Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимида 2014-2015 йилларда бажарилган И1-ФA-0-14244 рақамли “Қорақалпоқ халқ прозасининг илгари чоп етилмаган намуналарини нашрга тайёрлаш ва чоп етиш” (100 жидлик “Қорақалпоқ фолклори” тўплами бўйича)” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФA Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 9-декабрдаги 511/1-сон маълумотномаси). Натижада туркий халқлар афсоналарининг жанр сифатида такомиллашуви, генезиси ва типологиясини ўрганишда, шунингдек, халқ афсоналари ва ривоятларининг ғоявий-тематик, образлар тизимидаги сюжет, композицион қурилиши, асосий мотивларини очиб беришдаги илмий-типологик имкониятлари кенгайган;
жаҳон халқлари топономик насри таснифи масалалари, хусусан, ўзбек халқ топономик насрнинг ўзига хос хусусиятлари, таснифи ва бадиияти масаласига доир материаллари ва илмий-назарий қарашларидан Навоий вилояти Маданият бошқармасининг номоддий маданий мерос объектларини аниқлаш, халқ оғзаки ижоди намуналарининг ижрочилари рўйхатини шакллантириш ва улардан топонимик ривоят ва афсоналар намуналарини ёзиб олиш билан боғлиқ амалий фаолиятида фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги 2023-йил 07-июлдаги 05-11-15-1485-сон маълумотномаси Натижада номоддий маданий мерос объектларининг маҳаллий ва республика аҳамиятига молик рўйхатларини шакллантириш, фолклор топонимик асарларини жанрий табиатидан келиб чиқиб, архивлаштириш ва фолклор-етнографик жамоалари репертуарини саҳналаштириш методикаси такомиллаштирилган; 
ўзбек халқ топонимик насрининг тарихий-генетик асослари ва ўзбек мифологияси таҳлилига доир материаллар ва илмий-назарий хулосалардан Навоий вилояти тарих ва маданияти музейининг Сармишсой очиқ осмон остидаги музей қўриқхонасига ташриф буюрган сайёҳларга қоятош суратлари моҳияти ва маъносини тушунтириш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2023-йил 6-июндаги 04-06/1876-сон маълумотномаси) Натижада халқимизнинг қадимий мифопоетик тасаввурлари акс етган осори-антиқалар моҳиятини кенг тарғиб етиш имкониятлари кенгайтирилган; 
ўзбек халқ топономик насрининг ареал хусусиятлари, жой номлари билан боғлиқ афсона ва ривоятларнинг тарихий асослари ва мифологик талқинига доир илмий қарашларидан Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти телерадиокомпанияси “Миллий қадрият” рукни остида телекўрсатувлари, вилоят радиосининг “Бобо мерос қадриятларлар тарихи” туркум ешиттиришлари, “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан тайёрланган туркум кўрсатувлари ва радиоешиттиришларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадио компанияси Навоий вилояти телерадио компаниясининг 2022-йил 30-сентябрдаги 01-04/145-сон маълумотномаси). Натижада халқимиз бадиий тафаккурининг кўп асрлик қадриятлари тизимининг ёш авлод маънавий камолотидаги тутган муҳим ўрни ва аҳамияти хусусидаги янги маълумотлар кенг томошабинлар оммасига йетказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish