Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдуллайева Фируза Шариповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Муҳаммад Насириддин Тусийнинг фалсафий қарашларида давлат ва жамият масалалари», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Fal799.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fal.72.08.
Расмий оппонентлар: Шарипова Ойгул Турсуновна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Қодиров Муҳаммаджон, фалсафа фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Насириддин Тусий фалсафий қарашларидаги давлат ва жамият масалаларининг фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Насириддин Тусийнинг “Aхлоқи Носирий ”асарида мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий фаровонлиги, сиёсий ва ҳуқуқий барқарорлиги, маънавий-маданий ривожланиши, халқнинг орзу-умид ва манфаатларининг устуворлиги тўғрисида илгари сурган фалсафий қарашларининг Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегиясидаги “инсон-жамият-давлат” тамойилига диалектик алоқадорлиги асослаб берилган;
Aлломанинг давлат бошқарувида кадрлар танланиши тўғрисидаги фалсафий қарашлари Янги Ўзбекистонда рақобатбардош кадрлар заҳирасини шакллантириш, давлат фуқаролик хизматига муносиб кадрларни оқилона ва объектив танлашни назарда тутувчи мериотократик принсипига таянганганлиги далилланган;
Насириддин Тусийнинг “Aхлоқи Носирий” асаридаги фазилатли шаҳарда халқ манфаатлари устуворлиги, адолат, қонун устуворлиги, раийятга дўстона муносабатда бўлганлиги ва инсон қадр қиймати йўлида езгу ишларнинг амалга оширилиши, адолатли давлат бошқарувида ахлоқий-сиёсий қадриятларнинг фалсафий моҳияти очиб берилган;
Мутафаккирнинг фалсафий қарашларидаги қонун устуворлиги тамойиллари юнон ва Шарқ мутафаккирлари қарашлари билан қиёсий таҳлил етилиб, алломанинг инсон ҳаётининг енг олий қадрият еканлиги, одил ҳукмдор қиёфаси, қонуннинг халқпарварлиги ва жазонинг гуманистик характерда бўлиши лозимлиги аниқлаштирилган; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Насириддин Тусийнинг давлат ва жамиятга оид қарашлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Насириддин Тусийнинг “Aхлоқи Носирий ”асарида мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий фаровонлиги, сиёсий ва ҳуқуқий барқарорлиги, маънавий-маданий ривожланиши, халқнинг орзу-умид ва манфаатларининг устуворлиги тўғрисида илгари сурган фалсафий қарашларининг Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегиясидаги “инсон-жамият-давлат” тамойилига диалектик алоқадорлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг профессионал таълими муассасаларидаги бошланғич ташкилотларининг 2022/2023-ўқув йилининг 1-ярим йиллигига мўлжалланган намунавий иш режасининг ИИ Боб 12-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида билдирилган фикрлар ва уларнинг ёшлар ижтимоий ҳаётидаги аҳамиятини ёритиб бериш бўйича “Янги Ўзбекистонда ел азиз, инсон азиз!” тарғибот ишларини ташкил етишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2023-йил 11-январ 04-13/21-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларимиз ўртасида миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, адолатпарварлик, маърифатпарварлик ва меҳнацеварлик фазилатларини юксалтиришда ижобий таъсир кўрсатган;
давлат бошқарувида кадрлар танланиши тўғрисидаги фалсафий қарашлари Янги Ўзбекистонда рақобатбардош кадрлар заҳирасини шакллантириш, давлат фуқаролик хизматига муносиб кадрларни оқилона ва объектив танлашни назарда тутувчи мериотократик принсипига таянганганлигига доир илмий хулосалар ва амалий тавсиялардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Aсрларнинг асраганлари”, “Нажот билимда”, “Саккизинчи мўжиза” теледастурларида 2022 йилда ефирга узатилган телекўрсатувлар, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 14 декабрдаги 1/332-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларнинг халқимиз маънавий мероси ҳақидаги илмий-тасаввур ва тушунчаларнинг бойишига, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини оширишга хизмат қилган; 
Насириддин Тусийнинг “Aхлоқи Носирий” асаридаги фазилатли шаҳарда халқ манфаатлари устуворлиги, адолат, қонун устуворлиги, раийятга дўстона муносабатда бўлганлиги ва инсон қадр-қиймати йўлида езгу ишларнинг амалга оширилиши, адолатли давлат бошқарувида ахлоқий қадриятларнинг фалсафий моҳиятига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”нинг В боби “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда маънавий- маърифий ишлар таъсирчанлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар”нинг 28-банди асосида 2021-2022-йилларда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида илмий-амалий семинар ва маънавий-маърифий тарғибот дастурларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 23-январдаги 4-сон маълумотномаси). Натижада, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил етиш, жамиятда юксак ахлоқийлик, адолат, илмга ташналик ва бағрикенглик, улар дунёқарашида миллийлик ва умуминсонийлик уйғун бўлиши еътироф етилган ҳамда ушбу тадқиқот натижаларидан Марказда услубий тавсиялар, дастур ва қўлланмалар яратиш ишлар натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
мутафаккирнинг фалсафий қарашларидаги қонун устуворлиги тамойиллари юнон ва Шарқ мутафаккирлари қарашлари билан қиёсий таҳлил етилиб, алломанинг инсон ҳаётининг енг олий қадрият еканлиги, одил ҳукмдор қиёфаси, қонуннинг халқпарварлиги ва жазонинг гуманистик характерда бўлиши лозимлигига доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-88 сонли “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилининг тутган ўрни (қадимги даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” (2017-2020 йй) фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг 2023 йил 3 майдаги 04/11-2615-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодни Насириддин Тусийнинг маънавий меросида илгари сурилган катталарга ҳурмат, ёшларга ғамхўрлик, езгулик ва инсонийлик, меҳрибонлик ва бағрикенлик, ватан ва халқига садоқат туйғуларини шакллантириш, оила масаласига доир ғоялр асосида баркамоллик, комиллик ва оила муқаддас, уни доим асраб-авайлш кераклиги руҳида тарбиялашда ҳамда юртимиз фаравонлиги, мустақиллигини мустаҳкамлигини таъминлашда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish