Sayt test rejimida ishlamoqda

Байева Шахзода Хабибуллайевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2017.3.ПҳД/Иқт380.
Илмий раҳбар: Aлмардонов Мухаммади Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/10.12.2019.И.16.01.
Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Егамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахмонов Дилшоджон Aлиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банклари кредитларига кичик тадбиркорлик субйектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача кафиллик бериш таклиф етилган; 
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлик субйектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган қисмини қоплаш учун 3 йил муддатгача компенсация тақдим етишнинг зарурлиги асосланган; 
олис ва бориш қийин бўлган, шунингдек, меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудлардаги кооперация асосида кичик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш учун кичик тадбиркорлик субйектларининг лойиҳаларга ажратиладиган кредитларнинг 75 фоизигача кафиллик бериш таклиф етилган; 
аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз бизнесини ташкил етишига кўмаклашиш борасидаги тадбирларни тизимли равишда давом еттириш мақсадида Дастурлар доирасида тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқ еканлиги асосланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банклари кредитларига кичик тадбиркорлик субйектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача кафиллик бериш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 9-июндаги ПФ-150-сонли «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023- йил 17-февралдаги 05-33-4-10/21-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида тадбиркорлар томонидан банклардан кредит олиш пайтида гаров таъминоти йетишмаслиги билан боғлиқ айрим муаммоларнинг ижобий ҳал етилиши таъминланган; 
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлик субйектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган қисмини қоплаш учун 3 йил муддатгача компенсация тақдим етиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 9-июндаги ПФ-150-сонли «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 17-февралдаги 05-33-4-10/21-сон маълумотномаси). Натижада, Жамғарма томонидан тижорат банклари кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатилган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланган; 
 олис ва бориш қийин бўлган, шунингдек, меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудлардаги кооперация асосида кичик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш учун кичик тадбиркорлик субйектларининг лойиҳаларга ажратиладиган кредитларнинг 75 фоизигача кафиллик бериш тавсияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 9-июндаги ПФ-150-сонли «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023- йил 17-февралдаги 05-33-4-10/21-сон маълумотномаси). Натижада, тадбиркорлик субйектлари фаолиятини молиявий ҳимоя қилиш ва кафолатларини таъминлаш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий қилиш, бизнес субйектларининг кредит ресурсларидан фойдаланиши имкониятларини кенгайтириш ва шу асосда янги иш ўринларини ташкил етиш ҳамда аҳоли ҳаёт даражасини оширишга хизмат қилган; 
 аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз бизнесини ташкил етишига кўмаклашиш борасидаги тадбирларни тизимли равишда давом еттириш мақсадида Дастурлар доирасида тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 27-мартдаги ПҚ-5041-сонли «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 17-февралдаги 05-33-4-10/21-сон маълумотномаси). Натижада, 2021 йилда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш Дастурлари доирасида жами 9,0 трлн. сўм миқдоридаги маблағлар тадбиркорлик фаолиятини мақсадли ва тизимли молиялаштиришга йўналтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish