Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойко Йелена Владимировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мeтастатик буйрак-ҳужайрали саратонида экстраўсмали гeтeрогeнликнинг ўрни» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Tib499.
Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01
Расмий оппонентлар: Джураев Мирджалол Дехканович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Зайнутдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Динеш Пердхаркар тиббиёт фанлари доктори, профессор (Хиндистон)
Йетакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Н.Н. Блохин номидаги "Миллий тиббий онкология илмий маркази"
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экстраўсмали гетерогенликнинг ролини аниқлаш орқали метастатик буйрак-ҳужайрали саратони даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буйрак-ҳужайрали саратон ўсма тўқималарининг микро муҳитининг патологик фенотипини аниқлашда, иммунологик, морфологик ва иммуногистокимёвий тадқиқотларни биргалигида комплекс ўтқазиш зарурати исботланган;
илк бор метастатик буйрак-ҳужайрали саратонни даволашда терапевтик таъсирнинг ижобий натижаларига таъсир этувчи ўсма тўқималарига инфилтрация қилувчи муҳим CD-синф оқсиллари таркиби ва ўхшаш иммунокомпетент ҳужайралар кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцияси исботланган;
буйрак-ҳужайрали саратон ўсма патологик хусусиятларининг, экстраўсмали гетерогенлик ва p53, bcl-2, ki-67, VEGF ўсма маркерларининг экспрессияси салбий прогностик омиллари эканлиги исботланди;
терапияга резистентликни бардош бериш туфайли ўсма тўқималарида лимфоид инвазия даражаси ва даволаш натижалари ўртасидаги маҳаллий метастазланиш хисобига, боғлиқликлиги исботланган;
метастатик буйрак саратонида ўсманинг иммуногенлигининг ошиши ва терапия фонида ўсма ҳужайралари апоптоз қўзғатиши туфайли ўсманинг лимфоцитлар билан инфилтрацияси ва VEGF, bcl-2, ki-67 ва p53 маркерларининг ифодаси ҳар хил турдаги доривор таъсири самарадорлигининг мустақил предикторлар эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Буйрак-ҳужайрали саратонида ўсма тўқимаси микромуҳитининг патологик фенотипини иммунологик, морфологик ва иммуногистокимёвий тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда аниқлаш кейинги даволаш тактикасини танлаш учун канцерогенез ривожланишини баҳолаш самарадорлигини ошириш имконини беради (Ихтиро патенти № IAP 07309, 27.02.2023 йил). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Буйрак-ҳужайрали саратонида патологик фенотипни аниқлаш учун ишлаб чиқарилган даво усуллари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах ва Қорақалпоғистон филиалларида (23.11.2022 й., №8-н-з/1318) маълумотнома асосида клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • метастатик буйрак-ҳужайрали саратонини даволашда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; • операциядан кейинги реабилитация сифатини оширади; • беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилйди; • беморларнинг умр кўриш давомийлигини 45% га оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижаларга кўра, буйрак-ҳужайрали саратонида патологик фенотипни аниқлаш алгоритмини амалга оширишда тежамкорлик 100 кишига 490 000 000 сўмни ташкил қилади. Бундай самарага ташхис қўйиш, беморнинг шифохона стационарида қолиш, қўшимча даволаниш, оралиқ ва тасдиқловчи текширувлар ўтказиш вақтини ўртача 5 кунга қисқартириш ҳисобига эришилади. Бу ҳар бир беморга кунига 980 минг сўм иқтисодий самара беради. Бу эса, ўз навбатида, 5 кун давомида ҳар бир бемор учун 4 900 000 сўм тежайди. Хулоса:  Метастатик буйрак-ҳужайрали саратони билан касаланган 1 нафар беморни 1 йил давомида даволаниши ҳисобга олинса тежамкорлик 4 900 000 сўмни ташкил қилади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Экстра ўсма гетерогенелик шароитида Метастатик буйрак-хужарйли саратонини янги диагностик ва даво мажмуаси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2022 йил 23-ноябрдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/1318 хат юборилган.
ўсма тўқималарига инфильтрация қилувчи оқсиллар билан терапевтик таъсирнинг метастатик буйрак-ҳужайрали саратонини даволаш самарадорлигини башорат қилишда, даво тактикасини аниқлашда ва касалликнинг прогрессияни хавфини олдини олади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Терапевтик таъсирининг ижобий натижаларига олган мезонлари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах ва Қорақалпоғистон филиалларида (23.11.2022 й., №8-н-з/1318) маълумотнома асосида клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • шифохонада даволаниш учун қайта мурожаат қилган беморларни 9,3% га қисқартиради; • беморнинг кўрсатилаётган хизматлар сифати ва шифохона ходимларининг малакасидан ва тиббий хизматларга ишончни оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: стационарда юқори технологияли асбоб-ускуналардан фойдаланиш (контрастли МСКТ - 800 000 сўм, МРТ - 270 000 сўм, УТТ - 150 000 сўм) ва уларни кейинги таъмирлаш харажатларини қисқартиради. Битта бемордан тежамкорлик ўртача 610 000 сўмни, 5 марта такрорий текширув ўтказилганда эса 3 050 000 сўмни ташкил етади. Хулоса: Юқори технологияли асбоб-ускуналардан фойдаланишда тежамкорликни ҳисобга олган ҳолда, бир нафар беморга бюджет маблағларини 2 000 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1  050 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Экстра ўсма гетерогенелик шароитида Метастатик буйрак-хужарйли саратонини янги диагностик ва даво мажмуаси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2022 йил 23-ноябрдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/1318 хат юборилган.
прогностик мезонлар мажмуасини такомиллаштириш беморларни VEGF ингибиторлари ёки тирозинкиназа ингибиторлари ёрдамида маълум турдаги оптимал мақсадли терапия учун танлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: прогнозлаш мезонлари мажмуаси Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах ва Қорақалпоғистон филиалларида (23.11.2022 й., №8-н-з/1318) маълумотнома асосида клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • даволаш самарадорлигини ошириш орқали беморларнинг аҳволини яхшилаш ва умр кўриш давомийлигини оширади; • операциядан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради; • Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Мақсадли терапиянинг муайян турини қўллаш учун беморларни танлаб олиш самарасиз даволаш харажатларини бир нафар беморга ойига 4 000 000 сўмга камайтиради, бу еса йилига 48 000 000 сўмни ташкил етади. Самарасиз даволанишни қисқартириш ҳисобга олинса, ҳар 100 беморга иқтисодий фойда 4 800 000 000 сўмни ташкил етади. Хулоса:  Бир беморни даволашнинг ўртача давомийлиги 4 йилни ҳисобга олган ҳолда, бир нафар беморни даволашда иқтисодий самара 4 800 000 000 сўмни ташкил қилади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Экстра ўсма гетерогенелик шароитида Метастатик буйрак-хужарйли саратонини янги диагностик ва даво мажмуаси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2022 йил 23-ноябрдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/1318 хат юборилган.
ўсма тўқималарига лимфоид инвазия даражаси ва даволаш натижалари ўртасидаги боғлиқликни ўрнатиш патоморфоз даражасини аниқлаш ва метастатик буйрак-ҳужайрали саратони даволашда терапевтик таъсирининг тактикасини ишлаб чиқиш учун янги мезонни (лимфоид инвазия) жорий этиш амалга оширилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Янги диагностик кўрсаткични (лимфоид инвазияси) қўллаш мезонлари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах ва Қорақалпоғистон филиалларида (23.11.2022 й., №8-н-з/1318) маълумотнома асосида клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • даволаш тактикасини ишлаб чиқишга сифатли ва тўғри ёндашиш онкологик касалликлар билан кечадиган одатий турмуш тарзининг ўзгариши ва одатий алоқаларнинг узилиши натижасида юзага келадиган оғир психологик стрессни камайтиради; • узоқ муддатли яхши натижаларга еришиш беморларга ушбу касалликдан тезда тикланиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Буйрак саратони билан касалланган беморларни кимё-иммунотерапия усулида даволаш учун тўғридан-тўғри тиббий харажатлар 7 450 000 сўм, иммунотерапия эса 9 367 000 сўмни ташкил етади. Дори воситаларини тўғри танлаш ҳар бир беморга йилига кимёиммунотерапия учун  87 000 000 сўм, иммунотерапия учун 112 404 000 сўм тежаш имконини беради. Йилига 100 нафар беморни даволаш тактикасини тўғри танлаш кимёиммунотерапияда 8 700 000 000 сўм, иммунотерапияда 11 240 400 000 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: Йилига 1 нафар беморни даволаш тактикасини тўғри танлаш кимёиммунотерапияда - 87 000 000 сўм, иммунотерапияда – 112 404 000 сўм тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Экстра ўсма гетерогенелик шароитида Метастатик буйрак-хужарйли саратонини янги диагностик ва даво мажмуаси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2022 йил 23-ноябрдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/1318 хат юборилган
метастатик буйрак-ҳужайрали саратонини даволашда мақсадли дориларнинг терапевтик таъсирининг тури ва даражасини аниқлашга имкон берувчи муҳим прогностик предикторларидир аниқлашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мақсадли дори воситаларининг терапевтик таъсир кўрсатиш тури ва даражасини аниқлаш имконини берувчи прогностик предикторлари аниклаш учун диагностик-даво мажмуа Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах ва Қорақалпоғистон филиалларида (23.11.2022 й., №8-н-з/1318) маълумотнома асосида клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: •Метастатик буйрак саратонида ўсимтада лимфоцитлар мавжудлиги, махсус маркерларининг юқори даражаси дори терапиясининг муваффақиятини башоратлаштиради; • метастатик буйрак саратонини даволаш учун янги дори воситаларини ишлаб чиқишга ёрдам беради ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: VEGF, Bcl 2, Ki 67 ва р53 маркерларини ўрганиш асосида замонавий дори воситаларини яратиш импорт дори воситалари ўрнини босиш ва ишлаб чиқаришни давлат доирасида маҳаллийлаштиришни ҳисобга олган ҳолда ҳар йили саратон билан касалланган беморларни даволаш учун 1 000 000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: VEGF, Bcl 2, Ki 67 ва р53 маркерларини ўрганиш асосида дори воситаларининг яратилиши ҳар бир беморга фақат дори воситаларидан фойдаланиш учун 150 000 00 сўм маблағни тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Экстра ўсма гетерогенелик шароитида Метастатик буйрак-хужарйли саратонини янги диагностик ва даво мажмуаси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2022 йил 23-ноябрдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/1318 хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish