Sayt test rejimida ishlamoqda

Хашимов Равшан Абдурасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қовуқ ноинвазив саратонини даволашда замонавий ёндашувлар» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1195
Илмий раҳбар: Бойко Елена Владимировна, фалсафа фанлари доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01
Расмий оппонентлар: Гофур-Охунов Мирза-Али Алиёрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор 
Йетакчи ташкилот: Самарканд Давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қовуқ ноинвазив саратонини жаррохлик даволаш усулларини такомиллаштириш орқали натижаларни яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қовуқнинг En Bloc усулида трансуретрал резекциясининг такомиллаштирилган операциясида қовуқ ичида бурчакли резекцияси халқаси билан ўсмани бир неча бўлакларга ажартиш натижасида қисқичлар ёрдамида эвакуация қилиниши онкологиянинг абластик мезонларига мос келиши исботланган;
ўсма чегаралари ва қон томир деворининг яққол кўриниши ҳисобига En Bloc усулида трансуретрал резекциядан фойдаланилганда операция ичидаги гемостазни назорат қилиш орқали дарҳол ва узоқ муддатли асоратлар ривожланишини олдини олиш исботланган;
En Bloc усулида трансуретрал резекцияси қовуқнинг шиллиқ, шиллиқ ости ва мушак қаватидаги ўсимтани ён атрофидан ва тубидан прецизион усулда соғлом тўқима чегарасигача кесиб олиш тактикаси монополяр тартибида импульс даражаси давомийлиги 0,1 дан 1 сониягачани ташкил қилган;
қовуқ ноинвазив сарёатонида En Bloc усулида трансуретрал резекцияси амалга оширилганда 1 дан ≤3 см гача ўлчамдаги ўсмаларининг мушак қаватигача чегараланган таратибида тарқалаган турлари уч ва беш йиллик яшовчанликни стандарт трансуретрал резекцияга нисбатан ижобий натижалари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қовуқ ноинвазив саратонини даволашда En Bloc усулида трансуретрал резекция жаррохлик амалиёти техник жиҳатлари такомиллаштирилиб, ушбу жаррохлик амалиёти касаллик такрорланишини камайтиради ва яшовчанликни узайтиради (IАР №:13886; 29.11.2021 йилдан). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Қовуқ ноинвазив саратонини даволашда трансуретрал En bloc резекция жаррохлик усули Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Тошкент шахар филиали ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (27.05.2022 й., №8-н-з/125) маълумотнома асосида клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қовуқ ноинвазив саратонини жаррохлик усулида даволашда жаррохлик амалиёти вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; •жаррохлик амалиётидан кейинги реабилитация сифатини оширади; •беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди; жаррохлик амалиётидан сўнг олинган аксарият гистология материалларда мушак қаватини мавжудлиги ва қўшимча текширувга зарурат бўлмаслигини таъминлайди; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги жаррохлик усулининг (№IAP 13886, 29.11.2021) жорий қилиниши ҳисобига беморларни онкологик муасссалаларга қайта мурожаати камайишига ва кайта оператив даво ўтказига зарурат бўлмаслигига олиб келди. Бу эса ўз навбатида қайта мурожаат камайганлиги хисобига хар бир бемордан кайта текширув ва мурожаат учун сарфланадиган маблағдан 550 000 сўм тежалишига, кайта оператив давога заруратнинг йуклиги сабабли – 1 950 000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: Илмий изланиш натижаларининг ижтимоий - иқтисодий аҳамияти бўйича олинган маълумотлар Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Илмий Амалий Тиббиёт Марказиниг Илмий кенгашида муҳокама қилинди ва тасдиқланди. (2-илова). янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 550 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 950 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қовуқ ноинвазив саратонида En bloc усулида трансуретрал резекция қўлланиш услуби» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2022 йил 27 майдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/1097 хат юборилган. 
такомиллаштирилган En Bloc усулида трансуретрал резекциядан фойдаланилганда жаррохлик амалиётидаги асоратлар камайиши хисобига беморларни даволаш муассасаларида стационар шароитда даволаниш кунларини қисқаришига, беморларни эрта реабилитациясига ва беморларни даволашга сарфланадиган харажатларни қисқаришига олиб келади; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Тошкент шахар филиали ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (27.05.2022 й., №8-н-з/125) маълумотнома асосида клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • жарроҳлик даволаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштириради; • даволаш натижаларини касаллик такрорланишини камайтириш ҳисобига яхшилайди; • Гистологик хулоса натижаларини аниқлилиги сабабли амалиётини радикал бажарилганлигига тўлиқ ишонч хосил қилиш ва бу беморларни фақат режали равишда профилактик текширувлар ўтказилишига олиб келади; ушбу касалликка чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Жаррохлик амалиёти вақтида учраши мумкин бўлган эрта муддатдаги асоратларни камайиши хисобига беморларни стационар шароитда даволаниш кунлари 2 баробарга қисқаришига олиб келди, яъни 10 кундан 5 кунгача камайди, бу эса даволаниш харажатларини хар бир стационар даволаниш куни учун хар бир беморга харажат 225 000 сўмдан хисобланганда 1 125 000 сўм тежалишига олиб келади. Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 2 500 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 125 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қовуқ ноинвазив саратонида En bloc усулида трансуретрал резекция қўлланиш услуби» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2022 йил 27 майдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/1097 хат юборилган. 
En Bloc усулида трансуретрал резекцияси мушак каватида максимал чуққирроқ бажарилиш лозимлиги исботланган, бу эса жаррохлик амалиёти натижаларини прогнозлаш ва даволаш имконини яхшилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Тошкент шахар филиали ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (27.05.2022 й., №8-н-з/125) маълумотнома асосида клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • жаррохлик амалиётидан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; • жаррохлик амалиётидан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради; ушбу жаррохлик амалиётидан кейин беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • беморнинг шифохонада қолиш муддати 10 кундан 5 кунга қисқартирилиб, шифохонада қолиш тўлов миқдоридан 1 125 000 сўмга тежаб қолинди яъни 750 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 2 500 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 125 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қовуқ ноинвазив саратонида En bloc усулида трансуретрал резекция қўлланиш услуби» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2022 йил 27 майдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/1097 хат юборилган. 
қовуқ ноинвазив сарёатонида En Bloc усулида ТУР олиб бориш тактикаси ёрдамида резекция ҳалқасининг ретроград ҳаракати билан резекция қилинган тўқималар силжийди, бу деворнинг тўлиқ таранглиги билан сийдик пуфагининг ҳаракатчанлиги туфайли осонлик билан амалга оширилади. Резектоскоп трубасининг чети ятроген йўл билан олинган қовуқ девори нуқсонига ўтказилади ва тайёрланган тўқима блокининг енгил тортилиши резекция йўналиши бўйича амалга оширилади амалга оширилганда беморда касаллик такрорланишини пасайишига, кайта жаррохлик амалиёти ўтказишлар сонини камайишига олиб келади; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниш: Қовуқ ноинвазив саратонини даволашда трансуретрал En bloc резекция жаррохлик усули Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Тошкент шахар филиали ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази тиббий амалиётига татбиқ этилди. (1-илова). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  жаррохлик амалиётини такомиллаштириш орқали қовуқ ноинвазив сартони билан оғриган беморларни 3 ва 5 йиллик яшовчанликни яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 5 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1  125 000 минг сўмга камайтирди (РИОваРИАТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 225.000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 750 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик хар бир бемор учун 3 134 711 сўмни ташкил этади. • Уч йиллик муддат учун бу хар бир бемордан 9 404 133 сўм иқтисод килинишига олиб келади; • Беш йиллик муддат учун бу хар бир бемордан 15 673 555 сўм иқтисод килинишига олиб келади. Хулоса: жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бюджет маблағларини йилига хар бир бемор учун 3 134 711 сўмни иқтисод қилиш имконини берди.  Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қовуқ ноинвазив саратонида En bloc усулида трансуретрал резекция қўлланиш услуби» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2022 йил 27 майдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/1097 хат юборилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish