Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизова Феруза Лютпиллаеванинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ривожланишида нуқсони бўлган болалар муассасаларида қулай гигиеник таълим-тарбия шароитларини яратиш муаммосининг ечими», 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib6.

Илмий маслаҳатчи: Шайхова Гули Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Пономарева Людмила Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зарединов Дамир Арифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Дусчанов Бахтиёр Аллаберганович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Шимолий-ғарбий гигиена ва жамоат саломатлиги илмий маркази  (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ривожланишида нуқсони бўлган болалар муассасаларига қўйиладиган гигиеник талабларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор республикамизда ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида тарбияланувчиларнинг саломатлиги ва тўлақонли ўқитиш имкониятларини таъминлаш ҳамда ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ижтимоий мослаштириш, болалар ва ўсмирлар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида тарбиялаш ва ўқитиш шароитларининг санитария-гигиена меъёр ва қоидалари  ишлаб чиқилган;

ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида болалар ва ўсмирлар саломатлик ҳолатини инобатга олган ҳолда биринчи навбатда, коррекциялашни талаб қилувчи ихтисослаштирилган мактаб интернатлари-нинг яшаш шароити, гигиеник меъёр ва қоидалари, регламентлари кўрсатилган санитария меъёр ва қоидаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;  

кўриш тизимида нуқсони бўлган ҳамда болалар ва ўсмирлар учун илк бора рельфли-аниқлаштирилган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларига қўйилган гигиеник талаблар  ишлаб чиқилган;

илк бор турли йўналишдаги ривожланишда нуқсони бўлган  махсуслаштирилган мактаб интернатларини санитар-гигиеник текшириш  дастури кўрсатилган балл картаси ишлаб чиқилган;

махсуслаштирилган болалар ва ўсмирларни тарбиялаш ҳамда ўқитиш шароитларини комплекс баҳолаш натижасида олинган маълумотлардан мазкур болалар ва ўсмирларнинг саломатлиги ҳолатида юзага келадиган ўзгаришларни баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ривожланишида нуқсони бўлган болалар муассасаларида қулай гигиеник таълим-тарбия шароитларини яратиш муаммосининг ечими бўйича олинган илмий натижалар асосида:

имконияти чекланган болалар ва ўсмирлар муассасаларида ўқитиш ва тарбиялаш шароитларини яхшилаш мақсадида «Жисмоний ва ақлий ривожланиш нуқсони бўлган махсуслаштирилган мактаб-интернатларида таълим-тарбия шароитлари, жиҳозланиш ва қурилмаларига қўйилган санитар қоидалар» (0313-14-сонли СанҚваМ) тасдиқланган. Мазкур қонуний ҳужжат ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирлар муассасаларни лойиҳалаштириш ва қуриш, таълим-тарбия шароитларни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;

кўриш тизимида нуқсони бўлган махсуслаштирилган муассасаларда ўқув дарсликлари ва қўлланмаларни ўқитиш тизимига киритиш ҳамда таълим ва тарбия шароитларини яхшилаш мақсадида «Кўриш тизимида нуқсони бўлган ва кўрлар учун мўлжалланган рельфли-аниқлаштирилган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларига қўйилган гигиеник талаблар» (0276-09-сонли СанҚваМ) тасдиқланган. Мазкур қонун ҳужжат кўриш тизимида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирлар муассасаларида таълим-тарбия шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;

эшитиш тизимида нуқсони бўлган  ўсмирлар учун мўлжалланган ўқув қуролларнинг салбий таъсирларини камайтириш мақсадида «Интеллект ва эшитиш тизимида нуқсони бўлган махсуслаштирилган мактаб интернатлари ва касбий мактабларида ўқув қўлланмаларни чоп этишга қўйилган гигиеник талаблар»  (0277-09-сонли СанҚваМ) тасдиқланган. Мазкур қонуний ҳужжат эшитиш тизимида нуқсони бўлган ўсмирлар муассасаларида ўқув қўлланмаларнинг организмга нафақат салбий таъсирини камайтириш, балки саломатлик ҳолатини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконияти яратилган;

РНБ болалар ва ўсмирлар муассасаларида  бино ва хоналар, ҳаво-иссиқлик алмашинуви, ёритилганлик ва  ўқувчиларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида «Махсуслаштирилган мактаб интернатларни комплекс гигиеник баҳолаш» услубий қўлланмаси соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 20 апрелдаги 8Н/60-сон ва 2016 йил 23 августдаги 8Д-3/69-сон маълумотномалари). Мазкур услубий қўлланма  имконияти чекланган болалар ва ўсмирлар муассасаларида давлат санитария назоратини  олиб бориш  имкониятини яратган;

РНБ болалар муассасаларида ўқувчиларни гигиеник шароитдаги кун тартиби, таълим-тарбия шароитларни яхшилаш мақсадида «Ривожланишида нуқсони бўлган махсуслаштирилган мактаб-интернатларида ўқув тарбиявий жараёнини ташкиллаштиришга қўйилган гигиеник тавсиялар» услубий қўлланмаси чоп этилган. Мазкур қўлланма ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирлар муассасаларида таълим ва тарбияга гигиеник шароит яратиш ва уни назорат қилиш имкониятини берган;

РНБ болалар ва ўсмирлар муассасаларида таълим-тарбия шароитларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳамда Тошкент шаҳридаги ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирлар мактаб интернатлари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 23 августдаги 8Д-3/69-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирлар муассасаларини қуриш, лойиҳалаштириш, таълим-тарбия шароитлари, кун тартиби, уларнинг овқатланиши, жисмоний ривожланишини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштириш ҳамда ҳаракат фаоллигини оширишга хизмат қилиш билан биргаликда профилактика чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish