Sayt test rejimida ishlamoqda

Наврузова Висола Саримбековнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вулва саратонини ташхислаш ва  даволашга интегратив ёндашув» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Tib499.
Илмий раҳбар: Полатова Джамила Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Захирова Наргиза Неъматовна, тиббиёт фанлари доктори; Берлев Игорь Викторович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобоев Қодиржон Тухтабоевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Н.Н. Петров номидаги онкология миллий тиббиёт тадқиқот маркази (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: вульва хавфли ўсмаларини ташхислаш ва даволаш натижаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вульва саратонида инсон папиллома вирусининг юқори вирусли юкламаси ўсманинг биологик табиатига салбий таъсир кўрсатиши, лимфоваскуляр инвазияни кучайтириши, ўсманинг стромага ўсиб кириши орқали регионал метастазлар бериши исботланган;
HPV мусбат вульва саратонида нур терапиясини муқобил даволаш усули сифатида қўлланилиши нурга сезувчан ўсмаларда юқори самарадорликни намоён қилиш натижасида тўлиқ таъсири акс этганлиги исботланган;
HPV мусбат вульва саратонида беморларда иммунотерапиянинг самарадорлиги ўсманинг юқори иммуногенлиги ҳамда лимфоцитлар томонидан ўсма инфильтрациясининг юқори зичлиги билан ўзаро боғлиқлиги исботланган;
HPV мусбат вульва саратони мавжуд беморлар билан PI3K/mTOR фаоллашув йўли ўртасидаги ўзаро боғлиқлик мавжудлиги умумий яшовчанлик  ва қайталанмаслик кўрсаткичларининг пасайиши ҳамда кимёвий давога сезувчанликнинг пасайиши, ўсма ҳужайраларидаги апоптоз жараёнининг блокланиши ва ўсма дифференциациясининг паст даражада эканлиги исботланган;
ясси ҳужайрали эпителий ичи неоплазияси, Grade 3, ўсма ривожланишининг рТ3 босқичларида ўсманинг стромага ≥1 мм инвазияси лимфоваскуляр инвазия ва томирлар инвазияси ҳисобига вульванинг бир нечта анатомик соҳалари зарарланиши натижасида касаллик асоратининг салбий предикортлари сифатида намоён бўлиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Вульва саратонига ташхис қўйиш ва даволашни яхшилаш мақсадида олинган натижаларга асосида:
вульва саратонида HPV нинг юқори вирусли юкламаси лимфа тугунларига метастазлар бериши, стромага инвазияси, дифференциация даражаси ва лимфоваскуляр инвазия билан ўзаро боғлиқ бўлиб касалликни прогрессия хавфини олдини олади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мақсадли дори воситаларининг терапевтик таъсир кўрсатиш тури ва даражасини аниқлаш имконини берувчи прогностик предикторлари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах ва Сирдаре филиалларида (22.08.2022 й., №8-н-з/429) маълумотнома асосида клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • вульва саратонида инсон папиллома вирусининг юқори вирусли юкламаси, ўсманинг биологик табиатига салбий таъсир кўрсатади, лимфоваскуляр инвазияни кучайтиради; • HPV мусбат вульва саратонида нур терапиясини муқобил даволаш усули сифатида қўлланилиши нурга сезувчан ўсмаларда юқори самарадорликни намоён қилиш натижасида тўлиқ таъсири акс этади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вулва саратони билан оғриган беморларда эрта ташхисот жараёнида одам папилома вирусини аниқлаш ва касаллик асоратланишини олдини олишга ва кайта оператив даво ўтказига зарурат бўлмаслигига олиб келди. Бу эса ўз навбатида қайта мурожаат камайганлиги хисобига хар бир бемордан кайта текширув ва мурожаат учун сарфланадиган маблағдан 2 630 000 сўм тежалишига кайта оператив давога заруратнинг йуклиги сабабли - 1 250 860 сўмга камайтиришга иқтисод қилинди. Хулоса: вулва саратони билан оғриган беморларда янги даво-диагностика усуллари жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 1 000 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 250 860 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Вульва саратони прогнозини аниқлаш методикаси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2022 йил 5-июлдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/769 хат юборилган. 
нур терапия вульва саратонини даволашда юқори самарадорликни намоён қилди, 58% дан ортиқ ҳолларда даволашнинг тўлиқ таъсири ва радикал жарроҳлик амалиётини ўтказа олмайдиган вульва саратони билан касалланган беморлар орасида неоадъювант режимида, шунингдек, регионар назорат мақсадларида танлов усули яхшилашга олиб келади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Мақсадли дори воситаларининг нур терапияни ўтказишга биргалигида, терапевтик таъсир кўрсатиш учун усуллари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах ва Сирдаре филиалларида (22.08.2022 й., №8-н-з/429) маълумотнома асосида клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • Вульва саратони башоратлашда ясси ҳужайрали эпителий ичи неоплазияси, G3, pТ3, pТ4 босқичи, лимфа тугунларида метастазлар мавжудлиги, строма инвазияси ≥1 мм, лимфоваскуляр инвазия, қон томир инвазияси • вульва саратони билан касалланган беморларда масофавий ва контактли нур терапияси ўтказиш ишлаб чиқилган мезонлари асосида асоратлар ва хатолар сонини минималлаштириради; • Гистологик хулоса натижаларини аниқлилиги сабабли амалиётини радикал бажарилганлигига тўлиқ ишонч хосил қилиш ва бу беморларни кейинчалик самарали адъювант кимё-нур терапияни ўтказилишига олиб келади, ва ушбу касалликка чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: HPV мусбат вульва саратонида нур терапиясини муқобил даволаш усули сифатида қўлланилиши нурга сезувчан ўсмаларда юқори самарадорликни намоён қилиш натижасида тўлиқ таъсири акс этганлиги ҳисобига беморларни онкологик муасссалаларга қайта мурожаати камайишига ва стационар шароитда ётиб даволаниш кунларини 20% қисқаришига ҳисобига хар бир бемордан 3 134 711 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: янги нур терапия ўтказиш учун бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 2 000 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 134 711 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Вульва саратони прогнозини аниқлаш методикаси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2022 йил 5-июлдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/769 хат юборилган. 
иммуногистокимёвий тадқиқотлар асосида вульва саратони билан касалланган беморларда таргет терапиядан фойдаланиш мезонлари ва унинг комплекс кимётерапиядаги ўрганилган холда амалиёти натижаларини прогнозлаш ва давлош имконини яхшилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Иммунотерапияни таъсир кўрсатиш Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах ва Сирдаре филиалларида (22.08.2022 й., №8-н-з/429) маълумотнома асосида клиник бўлимларига амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • операциядан олдин ва кейинги даво тактикани олдини олиш чораларини белгилалайди; • операциядан кейинги иммунотерапия асоратларни бартараф этиш оптималлаштиради; • иммунотерапияги ўтказишдан кейин ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: HPV мусбат вульва саратонида беморларда иммунотерапиянинг қўлланилган холда касалхонадан ташқари реабилитацияси ва давлолаш харажатларининг куйидагича иқтисод булишига олиб келди, куйдагича: қайта мурожаати камайишига ва стационар шароитда ётиб даволаниш кунларини қисқаришига ҳисобига хар бир бемордан 3 134 711 сўм иқтисод қилинади (Йиллий мурожаатлар сонига хисоблаганда бу 100 бемор учун 3 134 711 000 сўмни ташкил этади). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2 000 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 134 711 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалга ошириши ва кенгайтирилган фойдаланиши: “Одам папиллома вирусининг вульва саратонини даволаш ва прогнозлаш усулини танлаш ҳамда касалликнинг клиник кечишига таъсири” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2022 йил 5-июлдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/769 хат юборилган. 
иммуногистокимёвий тадқиқотлар асосида вульва саратони билан касалланган беморларда таргет терапиядан фойдаланиш мезонлари ва унинг комплекс кимётерапиядаги ўрни аниқланган ва касаллик прогрессия ва рецидив кўрсаткичларни башоратлашга амалга оширишга имкониятини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Морфологик текширув асосида терапевтик таъсир кўрсатиш тури ва даражасини аниқлаш имконини берувчи прогностик предикторлари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах ва Сирдаре филиалларида (22.08.2022 й., №8-н-з/429) маълумотнома асосида клиник бўлимларига амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • ўсма дифференциациясига ва касаллик босқичига асосоланиб жаррохлик операциясининг техник жиҳатларини оптималлаштириш орқали беморларни даволаш натижаларини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: HPV мусбат вульва саратони мавжуд 1 беморнафарнинг шифохонадаги даври учун: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8,4 кундан 4,4 кунга (4 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 704 минг сўмга камайтирди (РИОваРИАТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 176.000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг 4 кунга қисқартирилиши ҳисобига 600 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); • шифохонада бўлиш даврининг 4 кунга қисқартирилиши ҳисобига 156 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 39 000 сўм боғланмалар сарфланади); Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 704 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 756 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалга ошириши ва кенгайтирилган фойдаланиши: “Одам папиллома вирусининг вульва саратонини даволаш ва прогнозлаш усулини танлаш ҳамда касалликнинг клиник кечишига таъсири” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2022 йил 5-июлдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/769 хат юборилган. 
вульва саратони билан касалланган беморларни салбий предикортлари билган ҳолда даволаш натижаларини башоратлашга имкониятини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Морфо-паратметрик текширув асосида хирургик ва терапевтик таъсир кўрсатиш тури ва даражасини аниқлаш имконини берувчи прогностик предикторлари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах ва Сирдаре филиалларида (22.08.2022 й., №8-н-з/429) маълумотнома асосида клиник бўлимларига амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • вулва саратонини даволашда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради унинг натижасида операциядан кейинги реабилитация сифатини ошади; • беморларнинг ҳаёт сифатини ва умр кўриш давомийлигини 45% га оширилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • беморнинг стационарда бўлиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириш имконини берди, бу еса йилига 100 000 000 сўм иқтисодий самара берди (1 йил давомида вульва саратони билан оғриган 100 нафар беморни даволашни ҳисобга олган ҳолда); • шифохонада бўлиш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 454 000 сўмлик дори-воситалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 64 000 сўм дориларга сарфланади); Хулоса: тадбиқ этилган даво усули жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 645 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 355 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Одам папиллома вирусининг вульва саратонини даволаш ва прогнозлаш усулини танлаш ҳамда касалликнинг клиник кечишига таъсири” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2022 йил 5-июлдаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/769 хат юборилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish