Худойқулов Илёс Холмурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Авто- ва термоэлектрон эмиссияси шароитларида вакуум-ёй разряди катод доғларидаги жараёнлар”, 01.04.04 – физик электроника (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/FM117.
Илмий раҳбар: Ашуров Хотам Бахронович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.FM.65.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Максимов Сергей Евлантиевич, физ.-мат. фанлари доктори;
Камардин Алексей Иванович, физ.-мат. фанлари номзоди.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади вакуум ёйида содир бўладиган жараёнлар, катод олди сохасидаги плазма ва катод доғлари тўғрисидаги моделларни ишлаб чиқиш, асослаш ва вакуум ёйи технологияларига тадбиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат
«совуқ» катодда вакуум ёй разряди катод доғида катод потенциал тушуви соҳасидаги ионлашишнинг ночизиқли ностационар жараёнларининг математик модели ишлаб чиқилди. Электронлар системасининг катод доғи (КД) потенциали орқали тезлаштирилган чиқиб кетаётган электронлар ҳисобига энергия олиши ва бу энергияни асосан ионларни тезлаштиришга ва электрон газини қиздиришга сарфлаши аниқланди;
илк маротаба вакуум ёй разряд катодидан 200 нм масофада 5*107 В/см гача электрмайдон кучланганлигини ҳосил қилувчи ионлар қатлами юзага келиши аниқланди. Бунда электр токининг ~106 А/см2 гача зичликларида нураланиш ва сочилиш туфайли энергия исрофи унчалик катта эмас, 7,5*1019 см-3 гача концентрацияларда атомларнинг ионлашиши бирга яқин бўлиб, юқори концентрацияларда эса ионларнинг қайта зарядланиши туфайли ионлашиш эҳтимоллиги камаяди;
вакуум ёйи катод доғининг иссиқлик таъсири натижасида қалинлиги 2 мкм дан 20 мкм гача бўлган "оқ қатлам"ҳосил бўлиши, фазали ўтишлар (аустенитнинг пайдо бўлиши), сиртга яқин соҳаларда структуравий (иккинчи турдаги микростреслар) силлиқлаш билан зоналарга мозаик блоклардан 0,1-0,2 мкм гача «табақаланиши» ҳосил бўлишига олиб келиши аниқланди;
илк бор калий ва натрий гидроксидни (контсентрацияси 25% гача бўлган) катоднинг ишчи юзасига қўллашда катод юзасига вакуум-ёй таъсирида сирт рельефини камайишига олиб келиши, натижада ионланиш жараёни енгиллашиши аниқланди.
илк бор коакциял электрод тизимида катод сиртида вакуум ёйи разрядларининг катод доғларини магнит сканерлаш ва кенгайтирилган цилиндрсимон катодли вакуум-ёй қурилмасини лойиҳалашда ички юзани қоплашнинг оригинал усулларини жорий қилинди, ушбу қопламалар зарур таркибга эга эканлиги ва уларнинг кимёвий таркиби катодли материалга мос келиши ва қопламаларнинг юқори хром таркиби оксидланишдан ҳимоя қилиш хусусиятлари учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилган;
вакуум ёйи билан сиртни тозалаш. Вакуум ёй усулида тозалашда вакуум ёйи катод доғларининг стационар таъсири натижасида (пўлат 65Г) цилиндирсимон пўлат намуна сиртида қотишма элиметлари (C, Mn, Cr, Si) тақсимланиши кузатилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қувурли маҳсулотларнинг ички юзасига катод доғлари ёрдамида вакуум ёйи таъсир қилиш жараёнини оптималлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида IAP 05070 рақамли металл трубанинг ички юзасини қайта ишлаш усулига 8 (172), 2015 йил сонли Бюллетенида Ўзбекистон Республикаси патенти олинди, шу жумладан патентда катод доғлари таъсирининг мураккаб таҳлилий ва экспериментал тадқиқотлари натижалари ишлатилган турли геометриядаги пўлат қувурлар юзасида вакуум ёйи ёрдамида ишлов бериш имкониятига эга. Ушбу вазифа вертикал равишда жойлашган қувурли маҳсулотнинг ички юзасига таъсир қилувчи вакуум ёйи разряди катод доғлари жараёнини амалга ошириш учун электрод тизимининг ёпиқ коакциял майдонини шакллантиришнинг ишлаб чиқилган усули туфайли бу муаммо муваффақиятли ҳал қилинди.
Олинган Ўзбекистон Республикасининг патенти, IAP 05778, 3(215), 2019 й. пўлат қувурли маҳсулотлар юзасига вакуум ёйи катод доғларининг комплекс таъсирини таҳлилий ва экспериментал тадқиқотларда қўлланиладиган қувурларнинг ички юзасини вакуум-ёй билан ишлов бериш усули бўйича.
Ушбу вазифани ташкил этувчи техник тизим туфайли, керакли функционал хусусиятларни бериш, қайта ишлаш жараёнининг самарадорлиги ва сифатини ошириш учун металл буюмлар сиртига вакуум ёйи разрядининг технологик таъсирининг функционаллигини кенгайтириш, металл трубанинг ички юзасини бир вақтнинг ўзида ишлайдиган иккита вакуум ёйи разрядлари билан комплекс қайта ишлаш муваффақиятли ҳал қилинди.