Мансуров Дилшод Равиловичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тўлиқ бўлмаган кузатилмали схемаларда статистик моделлаштириш методлари ёрдамида баҳоларни таҳлил қилиш», 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/FM825.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдушукуров Абдурахим Ахмедович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04.
Расмий оппонетлар: Эшматов Фарход Хасанович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Нурмухамедова Наргиза Сайдиллаевна, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент;
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади даражали баҳонинг икки томонлама цензурланишдаги ўхшашини тадқиқ қилиш ва мавжуд баҳолар билан таққослаш ҳамда у учун мувофиқлик мезонларини ишлаб чиқиш ва ўрганиш. Даражали баҳонинг ковариатали кўринишдаги умумлашмаси учун оптимал «ойна кенглиги» параметри мавжуд эканлиги, унинг қандай параметрларга боғлиқ эканлигини ўрганиш ва уни топиш учун адаптив алгоритмни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки томонлама тасодифий цензурланишли информатив моделда бош тўплам экспоненциал тақсимоти параметрик баҳоланган;
Колмогоров статистикасида эмпирик тақсимот функция ўрнига даражали баҳо қўйилганда статистиканинг лимит тақсимоти тақсимот функцияга ва унинг параметрларига боғлиқ эмаслиги, боғлиқ бўлса ҳам амалий жиҳатидан аҳамиятли эмаслиги сонли усуллар ёрдамида кўрсатиб берилган;
даражали баҳога асосланган мувофиқлик мезони таклиф қилинган;
тақсимот функциясининг ковариатали баҳосининг статистик хусусиятларининг танланган ядро функциялари турига, танланма ҳажмига, эксперимент режасига, назорат нуқталари сонига, регрессияга боғлиқлиги кўрсатиб берилган ва ўрганилган;
«ойна кенглиги» параметрининг оптимал қийматини танлаш учун адаптив алгоритм таклиф этилган ва жорий қилинган. Бу эса экспериментал кузатишлар натижаларини сифатли яримпараметрик баҳосини тузиш имконини берди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диссертация иши натижаси сифатида олинган информатив ва информатив бўлмаган моделларда баҳоларни таққослаш натижалари ҳамда пропорционал интенсивлик баҳоси учун ишлаб чиқилган мувофиқлик мезонидан Ф4-40 рақамли «Ўлчовлик функциялар синфида индексланган интеграл эмпирик процессларнинг асимптотик хоссаларини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 6 февралдаги 04/11-566-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Козиол-Гриннинг пропорционал интенсивликлар хусусий модели баҳосини Каплан-Меиер баҳоси билан таққослаш имконини берган;
информатив ва информатив бўлмаган моделлар учун сунъий танланмалар ҳосил қилиб улар ёрдамида мувофиқлик мезонларини текширувчи дастурий маҳсулотдан ҳамда тўлиқ бўлмаган кузатилмали моделлар баҳолари қўлланилгандаги эмпирик жараённинг ковариацион кўринишидан Ё-Ф4-07 рақамли «Копула функциялари ёрдамида статистик баҳолаш ва гипотезаларни текшириш» мавзусидаги фундаментал ёшлар лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 13 майдаги 04/11-2875-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши тақсимот функциялар оиласи ҳақидаги мезонларни текшириш имкониятини берган.