Махмудов Нуриддин Махамадали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мош уруғини саралаш ва авжлантириш електротехнологик ускуналарининг параметрларини асослаш», 05.05.07 – Қишлоқ хўжалигида електр технологиялар ва електр ускуналар ихтисослиги (техника фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Т2906
Илмий раҳбар: Мухаммадийев Aшираф, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, ДСc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Музаффаров Шавкат Мансурович, техника фанлари доктори, профессор; Халиқназаров Ўролбой Aбдурахманович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: мош уруғини агротехник талаблар даражасида саралайдиган ва авжлантирадиган енергетик ускуналарнинг параметрларини асослаш орқали биологик хоссалари бир-бирига яқин, сифатли, лаборатория ва дала шароитидаги унувчанлиги юқори бўлган сара уруғлик олишни таъминлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мош уруғини нотекис електр майдонда унинг ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда саралаш учун енергия ва ресурстежамкор електр саралагич ишлаб чиқилган;
мош уруғини електр саралагич қурилмаси иш органи сиртидан узилиш бурчаклари ва електродларга бериладиган кучланишнинг қиймати уларни массасига боғлиқ равишда асосланган;
мош уруғини саралаш ва ултрабинафша нур таъсирида авжлантириш босқичларини ўз ичига олган електротехнология ишлаб чиқилган;
мош уруғини електротехнологик саралаш ва авжлантириш ускуналарининг мақбул параметрлари уларни сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мош уруғини саралаш ва авжлантириш електротехнологик ускуналарининг параметрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мош уруғини саралайдиган қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (“Қишлоқ хўжалик екинлари уруғларини саралаш қурилмаси”, № ИAП 06673 – 2021 й). Натижада, мош уруғларини агротехник талаблар даражасида саралаш учун тузилиши жиҳатдан содда, енергия ва ресурстежамкор қурилманинг конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
мош уруғига електротехнологик ишлов берадиган қурилма ва ускуна Aндижон вилояти Улуғнор туманидаги фермер хўжаликларида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги № 07/35-04/5412-сон маълумотномаси). Натижада мош уруғининг сарфи 1,6-2,0 мартага камайиб, ниҳолларни бир текис ва равон униб чиқиши, хосилни 10-12 кун ерта пишиб йетилиши ҳамда ҳосилдорликни еса 12-16 фоизга кўпайиши еришилган;
мош уруғига електротехнологик ишлов берадиган қурилма ва ускунани ишлаб чиқаришни ўзлаштириш мақсадида лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар ва техник топшириқ) “БМКБ-Aгромаш” AЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 9 августдаги № 07/35-04/5412-сон маълумотномаси). Натижада мош уруғига електротехнологик ишлов берадиган асосланган параметрларга ега қурилма ва ускуналарни саноат усулида ишлаб чиқариш имкони яратилган.