Sayt test rejimida ishlamoqda

Насриддинова Мехринисо Рахматуллайевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қарши воҳасида Ламиаcеае Линдл. оиласига мансуб айрим доривор ўсимликларнинг интродуксияси», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.ПҳД/Б271. 
Илмий раҳбар: Ёзийев Лутфулла Хабибуллайевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ПҳД.03/30.06.2020.Б.70.03.
Расмий оппонентлар: Дусжанова Гулжан Мадримбайевна, биология фанлари доктори, профессор; Тургунов Мирабдулла Дехканович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Қарши воҳасига Ламиаcеае оиласига мансуб айрим доривор турларни интродуксия қилиш, биоекологик хусусиятларини аниқлаш ва кўпайтиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интродуксия шароитида ўсимликлар онтогенезнинг дастлабки йилларида интенсив ўсиб ривожланиши, 3-4 ёшида асосан ИИИ-ИВ тартибли новдалари ҳисобига мўл биомасса ҳосил қилиши, Р. оффиcиналис нинг кузги-қишки-баҳорги, қолган турларнинг еса баҳорги-ёзги-кузги феноритм гуруҳига мансублиги асосланган; 
гуллаш динамикаси ва унинг давомийлиги мавсумнинг об-ҳаво шароитига боғлиқ бўлгани ҳолда, табиий шароитда орттирилган хусусиятлари ҳам сақлаб қолинганлиги аниқланган;
Тҳ. вулгарис ва Ҳ. оффиcиналис уруғлари маҳсулдорлиги анча паст, С. оффиcиналис ники бироз юқори, Р. оффиcиналис ники юқори еканлиги, бу кўрсаткич ўсимликларнинг ёши ошиб бориши билан кўтарилиши очиб берилган;
ёзнинг иссиқ ва қуруқ ҳавоси Тҳ. вулгарис, Ҳ. оффиcиналис, С. оффиcиналис ларнинг ўсиши ва ривожланишини кескин пасайтириши, қиш фаслининг иқлим шароити Р. оффиcиналис нинг репродуксиясига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган;
ўсимликларда ҳосил бўлган ефир мойлари таркибидаги доривор компонентлар миқдори ва сифатини қиёсий таҳлил қилиш асосида бошқа шароитда ўсган ўсимликларга нисбатан компонентлар сонининг кўпайганлиги, айрим компонентлар миқдорининг ҳам ошганлиги аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қарши воҳаси шароитига интродуксия қилинган Ламиаcеае оиласининг айрим доривор вакилларининг биоекологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ўрганилган турларнинг интродуксия шароитида кўпайтириш ва парваришлашнинг самарали усуллари ЎзР ФA Ботаника институти ҳузуридаги акад. Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғининг “Доривор ўсимликлар интродуксияси” лабораториясига қарашли доривор ўсимликлар експозицияси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 9 декабрдаги 4/1255-3112-сон маълумотномаси). Натижада, “Доривор ўсимликлар интродуксияси” лабораториясида доривор ўсимликлар тирик коллексиясини яратиш ва доривор ўсимликлар фондини бойитиш имконини берган;
Қарши воҳаси шароитида биоморфологик кўрсаткичлари, уруғлари сифати, маҳсулдорлигига доир натижалар ва кўпайтиришнинг самарали усулларига доир тавсиялардан Қашқадарё вилояти ўрмон хўжалиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 14 декабрдаги 04/38-6883-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилояти шароитида ушбу доривор турлар плантацияларини яратиш учун самарали кўпайтириш, ефир мойини олиш мақсадида хом-ашё териш муддатларини белгилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish