Даниярова Феруза Баҳриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалигида инвестициялар самарадорлигини оширишнинг назарий ва амалий асослари», 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”, 08.00.01–“Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt555
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахмонов Расул Неъматович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Умаров Сухроб Рустамович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Муртазо Аҳмедович иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизатсиялаш шароитида қишлоқ хўжалигини инвестициялаш самарадорлигини ошириш йўналишларига қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигини инвестицион самарадорлигини оширишда агросаноатни кластерлаштириш салоҳият коеффитсиентини баҳолаш услубиёти ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалигини давлат ва хусусий шериклик асосида ўзаро манфаатлар нуқтаи назаридан, инвесторларнинг манфаатларидан келиб чиқиб лойиҳавий корхоналарни ташкил этиш орқали инвестициялаш механизми таклиф этилган;
узоқ муддатли истиқболда қишлоқ хўжалиги тармоқларида ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми билан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўртасидаги самарадор йўналишлар бўйича прогноз сенарийлари ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги тармоқларига инвестицияларни жалб этишнинг «беш босқичли методи» тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигини инвестициялашнинг самарадорлигини ошириш йўналишлари борасида ишлаб чиқилган таклифлар:
қишлоқ хўжалигининг инвестицион самарадорлигини оширишда агросаноатни кластерлаштириш салоҳият коеффитсиентини баҳолаш бўйича услубиётидан Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси томонидан пахта-тўқимачилик тармоғидаги кластерларни ривожлантириш ва рағбатлантириш бўйича тадбирларни аниқлаш мақсадида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Пахта тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2021 йил 5 июлдаги 132-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалигида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ва гўшт ҳамда гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кластерлаштириш салоҳият коеффитсиентини баҳолаш имконияти яратилган;
қишлоқ хўжалигини давлат ва хусусий шериклик асосида ўзаро манфаатлар нуқтаи назаридан, инвесторларнинг манфаатларидан келиб чиқиб лойиҳавий корхоналарни ташкил этиш орқали инвестициялаш механизмини жорий этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича йўл харитасининг 23-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 9 июлдаги 05-032-2904-сонли маълумотномаси). Натижада давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш механизми такомиллаштирилган ҳамда лойиҳа корхоналарининг ошишига имконият яратган;
узоқ муддатли истиқболда қишлоқ хўжалиги тармоқларида ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми билан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўртасидаги самарадор йўналишлар бўйича прогноз сенарийларидан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш натижасида устувор йўналишлар бўйича асосий кўрсаткичлар ва индикаторлар 3.2 бандининг ижросини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 9 июлдаги 05-032-2904-сонли маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда 2030 йилга қадар бўлган муддатда қишлоқ хўжалиги тармоқларида асосий капиталга ўзлаштирилаётган инвестициялар ҳажмини қўшимча 50,0 фоиз ўсишини таъминлаш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 1,6 марта ошириш имконияти мавжудлиги прогноз қилинган;
қишлоқ хўжалиги тармоқларига инвестицияларни жалб этишнинг «беш босқичли методи»дан фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича йўл харитасининг 20-бандининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 9 июлдаги 05-032-2904-сонли маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалиги тармоғида ишлаб чиқилаётган инвестиция дастурларининг ижроси ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.