Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхшиева Малоҳат Фармоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Себореяли дерматитга чалинган беморларнинг тери микробиоти ва  иммун ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ташхислаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш”, 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Тib2459.
Илмий раҳбар: Мавлянова Шахноза Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Арифов Саидкосим Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор,  Набиев Талат Абдувахобович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади себореяли дерматит билан оғриган беморларнинг клиник, микробиологик, иммунологик ҳолатини  ҳисобга олган ҳолда ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
себореяли  дерматитнинг клиник  кечишининг ўзига хос хусусиятлари, қизариш, шиш, қипиқланиш, қатқалоқланиш, теридаги патологик жараёнларининг енгил, ўрта ва оғир даражада кечиши, тошма элементларининг чегараланган ёки тарқоқ жойлашиши ҳолатларини  эътиборга олган ҳолда касалликнинг ишчи клиник таснифи  ишлаб чиқилган;
молекуляр-генетик ПЗР  тадқиқоти асосида Malassezia  липофилли ачитқисимон замбуруғлари патоген шаклларининг аниқланиши, ҳамда беморлар  терисидаги патологик ўчоқларида  Staphylococcus spp. ва Malassezia spp. билан ифодаланган микст-бактериал контаминацияланишнинг  қайд этилиши,  беморлар терисида инвазив жараёнлари шаклланиши исботланган;    
себореяли дерматит билан хасталанган беморлар организмида эпидермал барьернинг фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган D витамини миқдорининг назорат соғлом шахсларга нисбатан  1,6 баробарга камайиши, терида  Malassezia spp. ва Staphylococcus  spp. шартли-патоген микроорганизмларининг контаминациясини кўпайишига   ва   терида  суперинфекция  ҳолатининг ривожланишига олиб келиши ҳамда себореяли дерматитли беморлар қон зардобида  яллиғланиш олди   ЎНО-альфа цитокинининг 2,1 баробарга ва яллиғланишга қарши ИЛ-4, ИЛ-10 цитокинларининг мос равишда 1,6 ва 1,2  баробарга  камайиши, умумий   IgE миқдори юқорилиги ҳамда касалликни сурункали кечиши билан   ҳужайравий иммун тизимини камайиб бориши исботланган;
патогенетик жараённи ҳисобга олган ҳолда колекальциферол  (витамин Д3), галавит дори воситаларини комплекс давода ҳамда кремнийли-салицил креми “Фатисалик”ни маҳаллий қўллаш орқали себореяли дерматитга чалинган беморларни комплекс даволашнинг оптималлаштирилган алгоритми самарадорлиги ва унга боғлиқ дастлабки кўрсаткичларга нисбатан беморлар организмида цитокин тизимидаги яллиғланиш олди цитокини (ЎНО-альфа)ни  -2,1 баробарга ва яллиғланишга қарши  цитокинлари (ИЛ-4, ИЛ-10)ни - 1,4 баробарга, D витамини  миқдорини 1,4   баробарга ошиши,  умумий IgE концентрациясининг қонда нормаллашиши, микст-бактериал контаминациясини сезиларли 87,5% га камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши.
Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 28 февралдаги 01-09/133-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2021 йил 26 ноябрдаги 09/864-сонли хати юборилган):
себореяли дерматит касаллигининг клиник шаклини аниқлаш, амалиётда дерматолог  шифокорига касалликка эрта ва тўғри ташхис қўйишга имконият яратган, самарали даволаш усуллари қўлланилган, натижада даволаш самарадорлигини оширган, даволаш жараёнини тезлаштирган. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Навоий вилояти ҳудудий филиали бўйича 08.10.21 йилдаги №8-сонли буйруқ ҳамда “IxlosMedServis кўп тармоқли клиникаси” ОК  бўйича 11.10.2021 йилдаги 63-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ишчи клиник таснифидан фойдаланиш, касалликни  ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: себореяли дерматитнинг  ташхислашда ишчи клиник таснифини амалиётда қўлланилиши орқали беморларда қўшимча инвазив текширувлар (гистологик таҳлил) дан воз кечиш ҳисобига бир текширувга сарфланадиган 486 000 сўм, 38 нафар беморга 18 468 000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса:  себореяли дерматитни тўғри ва эрта ташхислаш ишчи клиник таснифи ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 239 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 486 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
молекуляр-генетик полимераз-занжирли реакция тадқиқотлари асосида себореяли дерматитли беморларда Malassezia spp. типланишини миқдорий -3,0 Lg дан юқори бўлган  кўрсатикичли баҳоланиш диагностик мезонлари ишлаб чиқилган ва бунда Malassezia  липофилли ачитқисимон замбуруғларини аниқланиши 78,2 % ни ташкил этган. Ушбу кўрсаткичлар культурал тадқиқотлар кўрсаткичларидан 1,6 баробар юқори бўлиб, себореяли дерматит билан оғриган беморларда ўз вақтида самарали этиотроп даволашнинг тактикасини белгилаш имконини берган. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Навоий вилояти ҳудудий филиали бўйича 08.10.21 йилдаги №8 сонли буйруқ ҳамда “IxlosMedServis кўп тармоқли клиникаси” ОК  бўйича 11.10.2021 йилдаги 63-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  Malassezia spp.  замбуруғларини полимераз занжирли реакция усулида аниқланиши микологик  культурал тадқиқотлар кўрсаткичларидан 1,6 баробар юқори бўлиб,  ўзининг қисқа вақт (1 соат) ичида диагностик мезонларини 78,2%да (культурал диагностикасида -49,4%) - аниқ ифодалайди ва себореяли дерматит  билан оғриган беморларда самарали этиотроп даволашнинг тактикасини белгилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий  самарадорлиги қуйидагилардан иборат: •липофилли ачитқисимон замбуруғларни полимераз-занжирли реакция усули орқали аниқланиши,  стандарт  - микроскопик ва культурал диагностикаси усулига нисбатан 1,7 баробарга арзонлаштирган; • полимераз-занжирли реакция усули орқали ташхислаш қисқа муддатни эгаллаши, 7-14 кун давомида аниқланувчи культурал усулга нисбатан эрта даволашни белгилаш имконини яратган (РИДВваКИАТМнинг прейскурантига кўра беморнинг клиникада бир кунлик ҳаражати ўртача 164 000 сўмни ташкил этади); •полимераз занжирли реакция текшириш усулини қўллаш, эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш ҳисобига 1 148 000 сўм маблағ иқтисод қилинади). Хулоса: себореяли дерматит билан касалланган беморларни полимераз-занжирли реакция усули билан ташхислаш усулини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 161 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 164 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
себореяли дерматит касаллиги билан хасталанган беморлар организмида витамин D  миқдорининг камайиши  касалликнинг сурункали равишда кечинишини далолатлаган, даволашда беморларга ёшига нисбатан колекальциферол (витамин Д3) ва иммунокоррекцияловчи –  аминодигидрофталазиндион натрий (галавит) дори воситасаларини тизимли равишда қўллаш усулини асослаб берган  ва беморларнинг клиник соғайишини 61,3%га оширган, рецидивланиш ҳолатини 6,4 маротабага камайтирган, даволаниш жараёнини тезлаштирган ҳамда муддатларини қисқартирган. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Навоий вилояти ҳудудий филиали бўйича 08.10.21 йилдаги №8 сонли буйруқ ҳамда “IxlosMedServis кўп тармоқли клиникаси” ОК  бўйича 11.10.2021 йилдаги 63-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • себорея дерматитни даволашда беморларда витамин D ва –  аминодигидрофталазиндион натрий (галавит) ни қўлланилиши терининг барьер фаолиятини  оширган; • касалликнинг асоратли  микст-бактериал  инфекцияси билан кечувчи шаклларини олдини олган; • таклиф этилган комплекс даволаш усули бемор иммун тизими ҳолатини  коррекциялаган; •клиник жиҳатдан ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 10 кундан 7 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 483 000 сўмга камайтирган, шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 31 та беморни даволанишидан 14 973 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: себореяли дерматитнинг оғир шакллари билан хасталанган беморларда   стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунга бюджет маблағларини 161 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни  164 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
себореяли  дерматитда  Ўзбекистон табиий манбаъларидан ишлаб чиқарилган  кремний-салицил креми (фатисалик)  тавсия этилиши натижасида  сиртдан қўлланилган инновацион даволаш усули   теридаги микст-бактериал  контаминациясини  сезиларли даражада камайтирган,  даволаниш жараёнини тезлаштирган. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Навоий вилояти ҳудудий филиали бўйича 08.10.21 йилдаги №8 сонли буйруқ ҳамда “IxlosMedServis кўп тармоқли клиникаси” ОК  бўйича 11.10.2021 йилдаги 63-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • клиник  тадқиқотлар натижаларига кўра кератинизация билан ифодаланган  патологик жараён ўчоғида кремний-салицил креми ( фатисалик) ни қўллаш, ўчоқларда инфильтратив-гиперемия ҳолатининг сезиларли равишда  сўрилишига олиб келган; • микробиологик тадқиқотларда    staphylococcus spp.  нинг колонизация даражасини 3,7 мартага камайиши намоён бўлган (Р<0.05); • Фатисалик кремини қўллаш фонида теридаги патологик жараённинг ижобий динамикаси қайд этилган ва дерматологик симптомлар шкаласи индекси кўрсаткичларини пасайишига олиб келган: эритема – 68,4% (Р<0,05), шиш – 52,2% (Р<0,05), қипиқланиш -70,7%га камайган; • олинган натижалар асосида  кремний-тутувчи маҳаллий маҳсулотларни (фатисалик) кремини дерматология амалиётида қўлланилиши импорт ўрнини босади ва амалиётда  кенг қўлламда фойдаланиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • олиб борилган инновацион даволаш усули касалликнинг қайталаниш ҳолатини 74,8% га камайтирган; • даволаниш самарадорлигини  98,4%  оширган; • беморларнинг даволанишга  қаратилган пуллик ҳаражатлари 3,5 баробарга камайган. Хулоса:  себореяли дерматит касаллиги билан хасталанган беморларда ташқи муолажаларида ишлатиладиган  даволаш махсулотларини (крем, малҳамларини) қўлланилиши, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 483 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни  495 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish