Тараваде Абхижитнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тут мевасини қуритиш учун инфрақизил қурилмани такомилаштириш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Т3039.
Илмий раҳбар: Султанова Шахноза Абдувахитовна, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Каримов Икромали Тожиматович, техника фанлари доктори; Курбанов Жамшед Мажидович, техника фанлари доктори, профессор
Йетакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тут меваларини қуритиш учун инфрақизил қурилмани такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тут мевасини ИҚ-нур ёрдамида қуритишда самарали намлик диффузияси коэффициенти ҳарорат ва қувватга боғлиқ ҳолда 2,58×10-9...8,37×10-9 м2/с оралиғида ўзгариши аниқланган;
тут мевасини қуритиш жараёни замонавий Comsol Multiphysics 5.5 дастурида ёрдамида математик моделлаштирилган;
ИҚ-қуритиш жараёнини Пейдж модели энг яхши тавсифлайди, бунда энг юқори ўртача R2 (0,99882), энг паст ўртача χ2 (2,89×10-4), RMS (9,86×10-4) ҳамда фаолланиш энергияси 53,97 кж/мол эканлиги аниқланган;
тут мевасининг биологик фаол моддаларни 90-95% гача сақлаш имконини берувчи қуритиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тут меваларини қуритиш учун конвектив инфрақизил қуритиш қурилмасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тут меваларини қуритиш учун энергиятежамкор технологияси «Sunny Land Products» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023 йил 4 январдаги 04-1/01-23-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарали ИҚ технологиясидан фойдаланиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш 1,1 баробарга ошириш ва хомашё йўқотилиши 12% гача камайтириш имконини берган;
тут меваларини қуритиш усули «Sunny Land Products» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023 йил 4 январдаги 04-1/01-23-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарали усулдан фойдаланиш натижасида якуний маҳсулот таркибидаги биологик фаол моддалар 90-95% гача сақлаб қолиш имконини берган;
тут меваларини қуритиш учун такомиллаштирилган инфрақизил қурилма «Sunny Land Products» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023 йил 4 январдаги 04-1/01-23-сон маълумотномаси). Натижада, ИҚ нурлатгичларнинг мақбул жойлашувини тўғри танлаш ҳамда такомиллаштирилган энергиятежамкор қуритиш қурилмасини амалиётга жорий этилиши ҳисобига мавжуд технология ва қурилмаларга нисбатан 1,25 баравар кам энергия сарфлашга имкон берган.