Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Шавкат Исомиддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритларини минерал кислоталар билан бойитиш ва комплекс қайта ишлашнинг самарадор технологиясини яратиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Т353.
Илмий маслаҳатчи: Мирзакулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, DSc.03/30.04.2021.T.106.04.
Расмий оппонентлар: Алимов Умарбек Кадырбергенович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Реймов Ахмед Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, профессор; Шеркузиев Дониёр Шермаматович, техника фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум ювиб қуритилган фосфорит концентратиини (МҚ ЮКФК) нитрат, фосфор кислоталари билан бойитиш ҳамда кимёвий бойитилган фосконцентрат ва бойитиш эритмаларини ЭФК, азот-кальцийли, фосфорли, азот-фосфорли ўғитлар ва фосфор кислотасининг тоза тузларига қайта ишлашнинг самарали технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор МҚ ЮКФКини сув, нитрат ва ЭФК эритмалари билан бойитишда асосий реакцияларнинг термодинамик характеристикалари аниқланган;
илк бор МҚ ЮКФКни сув, нордон оқовалар, нитрат кислота ва ЭФК эритмалари билан бойитиш жараёнларига технологик омилларнинг таъсири аниқланган ва жараён омилларининг ўзаро таъсири аниқланган;
ЮКФКни нитрат ва фосфор кислоталари эритмалари билан оптимал технологик омилларда бойитилганда, бойитиш эритмаларига Р2О5 йўқолмаслиги аниқланган;
ЭФКли бойитиш жараёнида қисман фторсизлантирилган ва сульфатсизлантирилган бойитиш эритмаларини олиш имконияти аниқланган;
илк бор кимёвий бойитилган фосконцентратдан сульфат кислотали парчаланиш билан ЭФК олишда ажралиб чиқадиган асосий реакцияларнинг солиштирма иссиқликлари аниқланган ва кимёвий бойитилган фосконцентратдаги компонентларнинг миқдори, улар томонидан ажралиб чиқадиган иссиқлик ва унинг умумий иссиқлик улуши ҳисоблаб чиқилган;
нитрат кислотали бойитиш эритмаларини суюқ ва донадорланган азот-кальцийли ўғитларга қайта ишлаш жараёнининг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланган;
илк бора ЮКФКни фосфор кислотали бойитиш эритмасидан юқори навли аммофос, аммофосфат, қўшсуперфосфат ва озуқабоп моноаммонийфосфат олиш мумкинлиги аниқланган;
ЮКФКни нитрат ва фосфор кислотали бойитиш, кимёвий бойитилган фосконцентратдан ЭФК, бойитиш эритмаларидан суюқ ва донадор азот-кальцийли, фосфорли ва азот-фосфорли ўғитлар олиш моддий баланслари ва технологик схемалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
МҚ ЮКФКини нитрат ва фосфор кислоталари билан бойитиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори карбонатли фосфоритларни бойитиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 05667, 2018 й.). Натижада, фосконцентратдаги Р2О5 бўйича кальций модули 1,6-1,7 бўлган ва бойитилган эритмаларини шўрланган ва кам шўрланган тупроқлар учун самарали азот-кальцийли ўғитлар олиш имконини берган;
фосфор кислотаси олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 06941, 2022 й.). Натижада, ЭФК билан бойитилган фосконцентратнинг кальций модулини камайтириш, фосконцентратни парчалаш учун сульфат кислота сарфини камайтириш, ЭФК олиш ва фосфогипс чиқиндиси унумини камайтириш имконини берган;
ЮКФКни нитрат кислотали бойитиш ҳамда суюқ ва донадор азот-кальцийли ўғитлар олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг “2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2022 йил 1 ноябрдаги 216-сон маълумотномаси). Натижада, фосконцентратни кальций модулини камайтириш, бойитиш эритмасидан суюқ ва донадор азот-кальцийли ўғитлар олиш имконини беради;
ЮКФКни фосфор кислотали бойитиш ва ЭФК, фосфорли, азот-фосфорли, озуқабоп тозаликдаги тузлар олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг “2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2022 йил 1 ноябрдаги 216-сон маълумотномаси). Натижада, МҚ фосконцентратининг кальций модули камаяди, кимёвий бойитилган фосконцентратдан ЭФК ишлаб чиқариш технологик кўрсаткичлари яхшиланади ва бойитиш эритмасидан юқори навли аммофос, аммофосфат, қўшсуперфосфат ўғитлари ва озуқабоп тозаликдаги моноаммонийфосфат олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish