Sayt test rejimida ishlamoqda

Норматова Дилфуза Исмоиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Малака ошириш жараёнида педагогик кадрларнинг лексик компетенсиясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш», 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД/Пед1663.
Илмий раҳбар: Aбдуллайева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ДСc.03/30.01.2020.Пед.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзийевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жуманазаров Умид Умирзакович, педагогика фанлари доктори (ДСc).
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг лексик компетенсиясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малака ошириш жараёнида педагогик кадрларнинг лексик компетенсиясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш имкониятлари касбий-таълимий дастурларни ўзлаштиришга қаратилган индивидуал йўналишга кўра педагог кадрларнинг когнитив тафаккур жараёнларини инглиз тили лексикасини босқичма-босқич ровонлаштириш ҳамда субъект-субъект муносабатларидаги интегратив муҳитни фронтал ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
педагогик кадрларнинг лексик компетенсиясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш жараёни луғат бойлигини оширишга қаратилган педагогик инфратузилмани шакллантиришга устуворлик бериш ҳамда дидактик ишларни тизимли ташкил етиш, илғор инновацион технологияларни дидактик мазмунига мос лойиҳалаштириш ва малака ошириш жараёни компонентларини ташкилий-тузилмавий жиҳатдан босқичма-босқич яхлитлаш асосида такомиллаштирилган;
малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг лексик компетенсиясини такомиллаштириш модели тингловчиларнинг продуктив ва рецептив тил егаллаганлик кўникмаларини жадал ривожлантиришга қаратилган маълумотлар алмашиш, қайта ишлаш, хулоса, ҳукм чиқариш компонентларининг ўзаро интегратив хоссаларини барқарор ва изчил ҳисобга олиш асосида асосида такомиллаштирилган; 
педагогик кадрларнинг лексик компетенсиясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш самарадорлиги лексик компетенсияни баҳолаш мезонларининг лисоний манбаларини қиёсий таснифлаш, таркибли-семантик, стилистик-функсионал лексик хусусиятларини изчил аниқлаш ҳамда ўқиш, тинглаб тушуниш, ёзиш ва гапириш кўникмаларининг бир-бирини тўлдириш имкониятларидан амалда фойдаланишга продуктив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узлуксиз малака ошириш курси тингловчиларининг лексик компетенсиясини такомиллаштириш тизимига доир тадқиқот натижалари:
малака ошириш жараёнида педагогик кадрларнинг лексик компетенсиясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш имкониятлари касбий-таълимий дастурларни ўзлаштиришга қаратилган индивидуал йўналишга кўра педагог кадрларнинг когнитив тафаккур жараёнларини инглиз тили лексикасини босқичма-босқич ровонлаштириш ҳамда субъект-субъект муносабатларидаги интегратив муҳитни фронтал ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий усуллари” (инглиз тили) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сонли буйруғи асосида берилган 500-241 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада масофавий (онлайн) таълим давомида тингловчиларнинг инглиз тили бўйича луғат бойлиги ривожланишига еришилган;
педагогик кадрларнинг лексик компетенсиясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш жараёни луғат бойлигини оширишга қаратилган педагогик инфратузилмани шакллантиришга устуворлик бериш ҳамда дидактик ишларни тизимли ташкил етиш, илғор инновацион технологияларни дидактик мазмунга мос лойиҳалаштириш ва малака ошириш жараёни компонентларини ташкилий-тузилмавий жиҳатдан босқичма-босқич яхлитлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий усуллари” (инглиз тили) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сонли буйруғи асосида берилган 500-241 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада миллий аудиторияда мутахассислик фанларини инглиз тилида инновацион технологиялардан фойдаланиб ўқитиш компетентлигини ошириш имкони яратилган; 
малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг лексик компетенсиясини такомиллаштириш модели тингловчиларнинг продуктив ва рецептив тил егаллаганлик кўникмаларини жадал ривожлантиришга қаратилган маълумотлар алмашиш, қайта ишлаш, хулоса, ҳукм чиқариш компонентларининг ўзаро интегратив хоссаларини барқарор ва изчил ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий усуллари” (инглиз тили) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сонли буйруғи асосида берилган 500-241 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада педагог кадрларнинг лексик компетенсияси такомиллаштиришга доир ўқув-методик таъминотини ишлаб чиқишга шароит яратилган; 
педагогик кадрларнинг лексик компетенсиясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш самарадорлиги лексик компетенсияни баҳолаш мезонларининг лисоний манбаларини қиёсий таснифлаш, таркибли-семантик, стилистик-функсионал лексик хусусиятларини изчил аниқлаш ҳамда ўқиш, тинглаб тушуниш, ёзиш ва гапириш кўникмаларининг бир-бирини тўлдириш имкониятаридан амалда фойдалаишга продуктив устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий усуллари” (инглиз тили) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сонли буйруғи асосида берилган 500-241 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг ўқув материалларини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish