Sayt test rejimida ishlamoqda

Хидирова Малоҳат Қазақовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Таълимни рақамлаштириш шароитида бўлажак ўқитувчиларда андрагогик компетентликни такомиллаштириш», 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД/Пед3056.
Илмий раҳбар: Хакимова Мухаббат Файзийевна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ДСc.03/30.01.2020.Пед.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибайева Гулжахан Йермекбайевна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Химматалийев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
Йетакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади таълимни рақамлаштириш шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг андрагогик компетентлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 бўлажак ўқитувчиларнинг андрагогик компетентлигини такомиллаштириш имкониятлари педагогика соҳаси билан семантик узлуксизликни барқарор сақлаш, ижтимой-маданий, ижтимоий-иқтисодий ва психофизиологик ўзгаришлар динамикаси ҳамда барқарор вояга йетганликнинг гетерохрония кўрсаткичларини таҳлилий прогнозлаш асосида аниқланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг андрагогик компетенсиясини ривожлантириш технологиялари жонли дискуссияни вужудга келтириш, ҳамкорлик қобилияти ва ҳиссий интеллектини бошқариш ҳамда касбий мотивация, мойилликлар, қизиқишлар орасидаги боғликларни субъектив ва объектив фаолият тоифаларга дифференсиал ажратиш асосида такомиллаштирилган; 
 бўлажак ўқитувчиларнинг андрагогик компетенсиясини ривожлантириш модели мотивацион- мақсадли компонентларни андрагогик меъёрларга идиентив мувофиқлаштириш, дидактик фаолият турлари ва функцияларини биргаликда режалаштириш ҳамда ўзаро таъсир усулларини ҳамкорлик, интерактивлик, проективлик, рефликсивлик тамойиллари мазмунига босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
 бўлажак ўқитувчиларнинг андрагогик компетенсиясини ривожлантириш жараёни ривожлантирувчи-диагностик воситаларини яратиш, танқидий, креатив ва тизимли фикрлашни жадал интеграциялаш ҳамда педагогик шарт-шароитлар инфратузилмасини билим ва шахсий-ижтимоий тажриба мезонлари мазмунига кўра тадрижий ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълимни рақамлаштириш шароитида бўлажак андрагогик компетентликни такомиллаштириш механизмлари бўйича олинган натижалар: 
бўлажак ўқитувчиларнинг андрагогик компетенсиясини шакллантириш имкониятлари педагогика соҳаси билан семантик узлуксизликни сақлаш, ижтимой-маданий, ахлоқий, иқтисодий ва психофизиологик ўзгаришлар динамикаси ҳамда барқарор вояга йетганликнинг гетерохрония кўрсаткичлари асосида аниқлаш, бўлажак ўқитувчиларнинг андрагогик компетенсиясини ривожлантириш технологиялари жонли дискуссияни вужудга келтириш, ҳамкорлик қобилияти ва ҳиссий интеллектини бошқариш ҳамда касбий мотивация, мойилликлар, қизиқишлар орасидаги боғликларни субъектив ва объектив фаолият тоифаларга дифференсиал ажратиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 4 майдаги 02-07-1581/04 рақамли далолатномаси). Натижада таълимни рақамлаштириш шароитида бўлажак ўқитувчиларда андрагогик компетентликни такомиллаштиришга еришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг андрагогик компетенсиясини ривожлантириш модели мотивацион- мақсадли компонентларни андрагогик меъёрларга идиентив мувофиқлаштириш, дидактик фаолият турлари ва функцияларини биргаликда режалаштириш ҳамда ўзаро таъсир усулларини ҳамкорлик, интерактивлик, проективлик, рефликсивлик тамойиллари мазмунига босқичма-босқич мослаштириш, бўлажак ўқитувчиларнинг андрагогик компетенсиясини ривожлантириш жараёни ривожлантирувчи-диагностик воситаларини яратиш, танқидий, креатив ва тизимли фикрлашни жадал интеграциялаш ҳамда педагогик шарт-шароитлар инфратузилмасини билим ва шахсий-ижтимоий тажриба мезонлари мазмунига кўра тадрижий ривожлантириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 4 майдаги 02-07-1581/04 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда андрагогик компетентликни шакллантириш бўйича семинар ва амалий машғулотларни ташкил етиш самарадорлигини оширишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish