Sayt test rejimida ishlamoqda

Жасур Ботирович Саломовнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси сиёсий тизимининг юзага келиш ва ривожланиш тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: Б2023.3.ПҳД/Тар539.
Илмий раҳбар: Мирзохид Aкрамович Рахимов, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, ДСc.02/30.12.2019.Тар.56.01.
Расмий оппонентлар: Дилором Aгзамовна Aлимова, тарих фанлари доктори, профессор;
Рустам Зиятович Жумайев, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси сиёсий тизимининг шаклланиши ва ривожланиши жараёнларини очиб бериш ҳамда унинг институтларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
Марказий Осиё мамлакатларида тарихан мустақил сиёсий тизимлар шаклланиши жараёни совет давлатининг расмий парчаланишидан олдин бошлангани ҳамда давомли сиёсий ва иқтисодий беқарорликлар фонида асосий мақсад етиб асосий бошқарув институтларнинг максимал самарадорлигини таъминлаш белгиланганлиги аниқланган;
Ўзбекистон Республикаси сиёсий тизимини мустақилликнинг дастлабки йилларданоқ чуқур марказлашган ҳолда шакллантиришга еътибор қаратилгани, конституцион ваколатларнинг “юқоридан-пастга” тамойили асосида ўтказилишини нисбатан секин олиб борилгани натижасида сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ривожланиш бир маромда кечмагани далилланган;
ижро ҳокимияти ега бўлган ваколатлар кўлами қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти ваколатларига нисбатан аввалдан номутаносиб кўриниш олгани, бу ҳолат бутун сиёсий тизимнинг барқарор фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, маҳаллий давлат ҳокимиятининг функсионал деградациясига сабаб бўлгани далилланган;
Марказий Осиё мамлакатлари ўз сиёсий тизимларининг институционал асосларини шакллантириш босқичидан ўтганлиги, бироқ тизимнинг парламент, маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти бўғинлари фаолияти самарадорлигини таъминлашда ваколатлардан тўла фойдаланмаслик, ваколатдан четга чиқиш ва ҳисобдорликни таъминламаслик каби муаммолар сабабли о`тган даврда кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни рўёбга чиқаришда тўсиқ бўлгани исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси сиёсий тизимини мустақилликнинг дастлабки йилларданоқ чуқур марказлашган ҳолда шакллантиришга еътибор қаратилгани, конституцион ваколатларнинг “юқоридан-пастга” тамойили асосида ўтказилишини нисбатан секин олиб борилгани натижасида сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ривожланиш бир маромда кечмагани ҳақидаги тадқиқот натижалари олий ўқув юртлари учун диссертант иштирокида тайёрланган “Ўзбекистон Республикасининг енг янги тарихи” дарслигини яратиш бўйича инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилди (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-127-сон нашр рухсатномаси (сертификати)). Лойиҳа доирасида тадқиқот натижаларниннг жорий етилиши Ўзбекистон Республикаси сиёсий тизими шаклланиши ва ривожланиши масалаларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган хулосалар фундаментал тадқиқот натижаси сифатида тан олинишига ва кенг илмий жамоатчилик ўртасида оммалашишига хизмат қилган.
Марказий Осиё мамлакатлари ўз сиёсий тизимларининг институционал асосларини шакллантириш босқичидан ўтганлиги, бироқ тизимнинг парламент, маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти бўғинлари фаолияти самарадорлигини таъминлашда ваколатлардан тўла фойдаланмаслик, ваколатдан четга чиқиш ва ҳисобдорликни таъминламаслик каби муаммолар сабабли кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни рўёбга чиқаришда тўсиқ бўлаётганини ко`рсатувчи маълумотлардан 2016-2019 йилларда Йевропа сиёсати институтида (Германия) амалга оширилган “Тҳе ЕУ, Cентрал Aсиа анд тҳе Cауcасус ин тҳе лнтернатионал Сйстем” (ЕУCACИС) номли халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Йевропа сиёсати институтининг 2019 йил 11 июндаги маълумотномаси). Тадқиқот натижаларниннг жорий етилиши Ўзбекистон Республикаси миллий давлатчилигини шаклланиши ва сиёсий институтларни демократик тамойиллар асосида ривожлантиришнинг асосий жиҳатларини халқаро миқёсда тан олинишига хизмат қилган. Шунингдек, илмий натижаларнинг хорижда чоп етилиши республиканинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш ва давлат бошқаруви соҳасида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида тўғри тасаввурни шакллантириш учун шароит яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish