Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуралийева Парвина Эркиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Пед3604.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мурадова Фируза Рашидовна, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.03. 
Расмий оппонентлар: Aхмеджанов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори, доцент; Файзийева Махбуба Рахимжоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари мустақил билим олиш, ўз-ўзини назорат қилиш, билиш фаолиятига таъсир етиш омилларини релевант ахборотлар устида ишлаш жараёнига ўзаро интегративлик функсияларда жорий етиш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари рақамли ахборотларни структориал таҳрирлашга ўргатувчи усулларни касбий йўналган график-дизайнли топшириқлар билан мақбул комбинасияларда оптималлаштириш асосида аниқлаштирилган; 
касбий компетентликни шакллантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш модели виртуаллик, вариативлик ва амалий йўналганлик тамойилларини талабаларнинг мустақил фаолияти мазмунига продуктив барқарорликда киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда касбий компетентликнинг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари креативлик, индивидуаллик, ташаббускорлик каби сифатларни шакллантиришга мўлжалланган рақамли топшириқлар ва кейсларни даврий назоратли контентда дифференсиал-коррексия муносабатида қўллаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
талабаларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари мустақил билим олиш, ўз-ўзини назорат қилиш, билиш фаолиятига таъсир етиш омилларини релевант ахборотлар устида ишлаш жараёнига ўзаро интегративлик функсияларига оид методик тавсиялардан “Тиббиётда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғи, 429-300 рақамли гувоҳномаси). Мазкур ўқув қўлланма бўлажак мутахассисларни касбий тайёрлаш жараёнида рақамли технологиялардан фойдаланиш ва таълим натижаларини автоматик баҳолашнинг ахборот-услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
талабаларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари рақамли ахборотларни структориал тахрирлашга ўргатувчи усулларни касбий йўналган график-дизайнли топшириқлар билан мақбул комбинасияларда оптималлаштириш ҳамда касбий компетентликни шакллантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш модели виртуаллик, вариативлик ва амалий йўналганлик тамойилларини талабаларнинг мустақил фаолияти мазмунига продуктив барқарорликда киритиш бўйича тавсиялар “Информационные технологии в инженерном деле” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19- июлдаги 233-сон буйруғи, 233-0788 рақамли гувоҳномаси). Мазкур тавсиялар бўлажак мутахассисларни тайёрлашда ўз-ўзини намоён қилиш, бошқариш ва баҳолаш компетенсияларни шакллантириш жараёнини, олий таълимда талабаларни мустақил фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ўқув-методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
талабаларда касбий компетентликнинг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари креативлик, индивидуаллик, ташаббускорлик каби сифатларни шакллантиришга мўлжалланган рақамли топшириқлар ва кейсларни даврий назоратли контентда дифференсиал-коррексия муносабатида қўллашга оид методик тавсиялардан “Компютер графикаси ва wеб дизайн фанидан лаборатория ишлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи, 106-404 рақамли гувоҳномаси). Мазкур дастурлар олий таълимда таҳсил олаётган бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини шакллантириш ва ривожлантиришни такомиллаштиришга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish